Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти


Махкумнинг белгиланган жазо турлари учун ўрнатилган


Download 5.6 Mb.
Pdf ko'rish
bet231/266
Sana31.01.2024
Hajmi5.6 Mb.
#1828503
1   ...   227   228   229   230   231   232   233   234   ...   266
Bog'liq
Жиноят хукуки

Махкумнинг белгиланган жазо турлари учун ўрнатилган 
тартиб қоида талабларини бажариши деганда, унинг меҳнат 
фаолияти, тартибни бузган ёки бузмаганлиги, ички тартиб 
қоидаларни бузувчиларга қарши кураш ва умуман, жамоат 
фаолиятида фаол иштирок этганлиги тушинилади.
Меҳнатга халол муносабат эса ҳаммадан илгари махкумнинг 
жазони ўташ муассасаларида ташкил этилган меҳнат фаолиятида ўз 
хоҳиши билан фаол иштирок этиши билан белгиланади. Бундай 
муносабат махкумнинг ишлаб чиқаришда, қишлоқ хўжалигида, 
хўжалик ишида, колония худдудидаги ободончилик ишида ва бошқа 
турли ижтимоий фойдали ишларни халол бажаришида ифодаланади. 
Меҳнатга халол муносабати шунингдек, махкумнинг маълум хунар 
ўрганиши, ўз малакасини оширишга, шунингдек рационализаторлик, 
кашфиётчиликка интилиши, меҳнат мусобақаларида қатнашиши ва 
иш тажрибаларини бошқаларга ўргатиши билан хусусиятланади.
Махкумнинг тузалганлиги масаласини хал қилишда унинг 
жамият хаётига муносабати, етказилган зарарни тезроқ қоплаш учун 
ҳаракат қилиши хам эьтиборга олинади. Бу жиноятнинг хусусияти ва 
махкумнинг шахсий хусусиятларини хам ҳисобга олиш катта 
ахамиятга эга.


478 
Интизомий қисмга жўнатиш жазосига махкум қилинганлар, агар 
яхши хулқ атвори ҳамда меҳнатга ва харбий хизматга виждонан 
муносабати учун суд томонидан тайинланган жазо муддатини учдан 
бир қисмини ўтагандан сўнг интизомий қисм командирининг буйруғи 
билан аҳлоқан тузалаётганлар қаторига қўшилади ва умумий жазо 
муддатининг камида ярмини ўтагандан сўнг жазодан муддатидан 
илгари шартли озод қилинишга тақдим этилиши мумкин.
1
Юқорида белгиланган жазо муддатини ўтаб бўлгандан сўнг 
махкумлар бир ойлик муддат ичида жазони ижро этувчи муассаса ёки 
орган маьмурияти уни жазони ўташдан муддатидан илгари шартли 
озод қилишга тақдим этиш ҳақидаги масалани кўриб чиқиши ва бу 
ҳақда қарор чиқариши лозим. Маьмурият махкумни жазодан 
муддатидан илгари шартли озод қилишга тақдим этишни рад этган 
тақдирда махкум ёки унинг адвокати судга тегишли илтимоснома 
билан мурожаат қилишга ҳақли. Муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш 
тариқасидаги жазодан озод қилиш жамоат бирлашмаси, жамоа, 
махкумнинг ўзи ёки унинг ҳимоячиси илтимосномасига кўра суд 
томонидан амалга оширилади. 
2
Агар суд муддатидан илгари шартли озод қилишни рад этса, бу 
ҳақда ажрим чиққан кундан бошлаб олти ой ўтгандан кейин 
тақдимнома такроран киритилиши ёки илтимоснома такроран 
берилиши мумкин. 
Агар жазони ўташдан муддатидан илгари озод қилиш 
тўғрисидаги тақдимнома алкоголизм, гиёҳвандлик ёки заҳарвандлик 
касалликларидан мажбурий даволаниш қўлланилган мухкумларга 
нисбатан берилганда, суд мазкур ишни кўриб чиқишда бундай 
шахсларга нисбатан тайинланган даволаш курсининг ўталганлигини 
аниқлаши зарур. 
Қонунда 
белгиланган 
даражада 
шахснинг 
ахлоқан 
тузалганлигига ишонч хосил қилган суд қонунда кўрсатилмаган 
мотивларга кўра уни жазони ўташдан муддатидан илгари масалан, 
суд белгилаган жазонинг енгиллиги, содир этилган жиноятларнинг 
кўплиги, жазони ўташда қисқа муддатда бўлганлиги ва хоказоларни 
рўкач қилиб шартли озод қилишга монелик қилишга хақли эмас.
Жазодан шартли озод қилиш масаласи, ҳукм чиқариш вақтида 
амалда бўлган жиноят қонуни билан эмас, балки, ушбу масала 
1
Ўз.Р Жиноят ижроия кодекси 157-модда, 3-кисм, 1997 йил 25 апрел куни қабул қилинган. 
2
Ўз.Р Жиноят ижроия кодекси 164-модда, 1997 йил 25 апрел куни қабул қилинган. 


479 
кўрилаётган вақтда амалда бўлган жиноят қонуни асосида хал 
қилинади. 
Жазодан муддатидан илгари шартли озод қилиш масаласини 
кўраётганда суд жазонинг ўталмай қолган қисмини алмаштиришга 
ёки қисқартиришга хақли эмас. Суд махкумни озод қилиши ёки озод 
қилишни рад этиши мумкин. Зарур холларда бу масалани керакли 
маълумотлар олиш учуун кейинга қолдириши ҳам мумкин.
Айрим шахсларга нисбатан ушбу жазодан озод қилиш тури 
қўлланилмайди. Жиноят кодекси 73-моддаси 4-қисмига кўра ушбу 
шахслар доирасига: 
1) 
ўлим жазоси авф этиш тариқасида озодликдан маҳрум 
эттиш жазоси билан алмаштирилган шахслар; 
2) 
ўта хавфли рецидивистлар; 
3) 
уюшган гуруҳ ва жиноий уюшманинг ташкилотчи ва 
қатнашувчилари; 
4) 
жавобгарликни оғирлаштирадиган ҳолатларда қасддан 
одам ўлдириш, ўн тўрт ёшга тўлмаганлиги айбдорга аён бўлган 
жаабрланувчининг номусига тегиш ёки унга нисбатан зўрлик 
ишлатиб, 
жинсий 
эхтиёжни 
гайритабий 
усуслда 
қондириш, 
Ўзбекистон Республикасига тинчлик ва хавфсизлигига қарши жиноят 
содир этиш, жиноий уюшма ташкил этиш, ядровий, кимёвий 
биологик ва бошқа хилдаги оммавий қирғин қуролларини, шундай 
қиргин қуролларни ишлаб чиқариш учун фойдаланиш мумкинлиги 
аён бўлган материаллар ва ускуналарни , гиёҳвандлик воситалари ёки 
психатроп моддаларни контрабанда қилиш, шунингдек гиёҳвандлик 
моддалари ва психатроп моддаларни кўп миқдорда ғайриқонуний 
равишда сотиш учун жазога ҳукм қилинган шахсларга. 
5) 
жазони ўташ тартибини ашаддий бузувчи махкумлар 
киради. 
Жиноят кодекси 73-моддасидан жазони ўташдан муддатидан 
аввал шартли озод қилиш фақат асосий жазоларга нисбатан 
кўлланиши мумкин деган хулоса келиб чиқади. кодексда қўшимча 
жазодан хам муддатидан илгари озод қилиш мумкинлиги хақида хеч 
қандай фикр берилмаган.
Шахснинг ўталмаган муддат давомида қасддан янги жиноят 
содир этмаслиги унинг жазодан узул кесил озод бўлишининг шарти 
эканлиги муносабати билан мазкур жазонинг ўталмай қолган муддати 
шахс учун синов муддати деб топилади. Синов муддатининг ҳисоби 
тайинланган жазонинг хусусиятларига боглиқ равишда амалга 


480 
оширилади. Демак, агар шахсга асосий жазо тайинланган бўлса-ю, 
унга жазони ўташ муддатидан илгари шартли озод қилиш 
қўлланилганда, синов муддати жазонинг ўталмай қолган қисмига тенг 
бўлиши керак. Агар асосий жазо билан бирга қўшимча жазога хам 
махкум этилган бўлса, у ҳолда синов муддати икки хил усулда 
ҳисобланиши мумкин. Биринчиси, ўталмай қолган асосий жазо қисми 
қўшимча жазо муддатидан қўпроқ бўлганда қўлланилади. Синов 
муддати асосий жазонинг ўталмай қолган қисми муддатига тенг 
бўлади. Иккинчиси, қўшимча жазо ўталмай қолган асосий жазо 
қисмидан кўпроқ бўлган холларда қўлланилади. Бундай ҳолатларда 
синов муддатини ҳисоблаш учун унинг қўшимча жазо муддатига 
тенглигидан келиб чиқиш керак. Синов муддатининг давом этиши 
жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилиш тўгисида 
қарор чиққан кундан бошлаб ҳисобланади. 
Агар шартли равишда озод қилинган шахс жазонинг ўталмай 
қолган қисми давомида қасддан янги жиноят содир этса, унга 
нисбатан Жиноят кодекси 60-моддасига мувофиқ бир неча ҳукмлар 
юзасидан жазо тайинланади.

Download 5.6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   227   228   229   230   231   232   233   234   ...   266




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling