Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти
Касаллик ёки меҳнат қобилиятини йўқотганлиги туфайли
Download 5.6 Mb. Pdf ko'rish
|
Жиноят хукуки
8. Касаллик ёки меҳнат қобилиятини йўқотганлиги туфайли жазодан озод қилиш Агар ақли норасо шахс томонидан ижтимоий хавфли қилмиш содир этилса, бу уни жиноий жавобгарликка тотиш учун асос бўла олмайди. Агар шахс ҳукм чиқарилгандан сўнг ўз қилмишининг ахамиятини англай олмайдиган даражада руҳий касалликка, шунингдек жазони ўташга тўсқинлик қиладиган бошқа оғир касалликка чалиниб қолса, жазони ўташдан озод қилиниши мумкин. Жиноят содир этган шахс ҳукм чиқарилгандан сўнг ўз ҳаракатларининг ахамиятини англай олмайдиган ва бошқара олмайдиган даражада руҳий касаллика чалиниб қолган бўлса жазодан озод қилинади. Бундай шахсларни жазони ўташни давом эттиришлари мақсадга мувофиқ эмаслиги, руҳий касалликка чалинган шахснинг суд томонидан белгиланган жазо чоралаларини касаллиги туфайли тўғри идрок этиш имконига эга эмаслигида ифодаланади. Бундай касалликларга: узоқ давом этадиган, кучайиб ва оғирлашиб борадиган ва даволаш қийин бўладиган сурункали касалликлар киради. Бундай шахсга нисбатан тиббий йўсиндаги мажбурлов чораси қўлланиши мумкин. Тиббий йўсиндаги мажбурлов чорасини қўллаш тартиби Жиноят кодексининг 91-95-моддаларида белгиланган. Агар тиббий йўсиндаги мажбурлов чораси қўлланилган шахс Жиноят кодексининг 69-моддасида белгиланган ва суд томонидан тиббий йўсиндаги мажбурлов чоралари қўлланилган кундан бошлаб ҳисобланадиган муддатлар ўтиб кетмасдан тузалса бўлса, жазо ижро этилади. Барқарор бўлмаган, вақтинчалик ўткинчи хусусията эга бўлган руҳий касалликлар жазодан муддатидан илгари озод қилиш масаласини ҳал қилиш учун асос бўла олмайди. 484 Агар шахс бошқа оғир касалликка чалиниб қолса, бундай ҳолда уни жазодан озод қилиш унинг мажбурияти эмас, балки, ҳуқуқи ҳисобланади. Бундай махкумлар ақли расо ҳисобланадилар ва ахлоқ тузатиш жазосига тортилиши мумкин. Бундай ҳолатда нафақат шахснинг касаллиги, шунингдек, жиноятнинг хавфлилиги, махкумнинг шахсий хусусиятлари ва бошқа омиллар ҳисобга олинади. Бу омилларга жазонинг ўталган муддати, шахснинг жазони ўташ тартибига муносабати кабилар киради. Жазодан озод қилиш учун асос бўлувчи касалликлар рўйхати Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланади. 1 Амалиётда махкумларнинг жазони ўташ давомида ўз аьзоларига атайлаб шикаст етказиш, ўз соғлигини ёмонлаштириш холлари кўп учраб туради. Бундай холларда улар жазодан ушбу асосга кўра озод қилинмайдилар. Ушбу асосга кўра жазодан озод қилишда унга нисбатан даволаб бўлмайди деб ташхис қўйилган бўлиши керак. Махкумни касаллиги туфайли жазони ўташ муддатидан олдин озод қилиш хар қандай турдаги асосий жазога нисбатан қўлланиши мумкин. Қонун оғир касаллиги туфайли муддатидан илгари жазодан озод қилишни қўшимча жазога нисбатан қўлланиш масаласини очиқ қолдирган. Қатор холларда, уларни қўшимча жазодан, масалан, муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш жазосидан озод қилиш мақсадга мувофиқ эмас. Судга махкумни ушбу асосга кўра жазодан озод қилиш ҳақидаги тақдимнома Ички ишлар Вазирлигининг Махсус тиббий комиссияси хулосаси асосида киритилади. Ҳарбий хизматчилар уларни хизматга яроқсиз деб топишга асос бўлувчи касалликка чалинган тақдирда жазодан озод қилиниши мумкин. Бунда ҳарбий хизматчини тегишли харбий-тиббий тиббий комиссиясининг хулосаси харбий хизматга яроқсиз деб топиши учун асос бўлади. Харбий хизматчилар ушбу асосга кўра интизомий қисмга юбориш ёки хизмат бўйича чеклаш туридаги жазолардан озод қилиниши мумкин. Қонун аёл жинсидаги харбий хизматчилар учун хизмат бўйича чеклаш туридаги жазодан муддатидан илгари жазодан озод қилишнинг қўшимча асоси деб, хомиладорлиик туфайли меҳнатга лаёқатсизлигини қайд этади. Бунда шуни эьтиборга олиш лозимки, қонун мазкур озод қилиш тури учун аёлнинг хомиладорлигини эмас, балки унинг хомиладорлик ва туғиш учун таьтил беришни асос деб топади. Яьни ушбу асосга кўра озод қилиш 1 Ўз. Р Жиноят ижроия кодекси 165-модда2-кисм, 1997 йил 25 апрел куни қабул қилинган. 485 уларга хомиладорлик ва тугиш учун таьтил берилган вақтдан бошлаб ҳисобланади. Жиноят кодекси 75-моддаси 5-қисмида аҳлоқ тузатиш ишлари жазосини ўташдан муддатидан илгари озод қилишнинг мустақил турлари акс эттирилган: 1) махкумнинг меҳнатга яроқсиз бўлиб қолганлиги; 2) махкумнинг пенсия ёшига етганлиги; 3) хомиладорлик ва тугиш таьтилига чиққанлиги. Download 5.6 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling