Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти


Download 5.6 Mb.
Pdf ko'rish
bet193/266
Sana31.01.2024
Hajmi5.6 Mb.
#1828503
1   ...   189   190   191   192   193   194   195   196   ...   266
Bog'liq
Жиноят хукуки

1
 
Судлар 
вояга 
етмаганларга, 
аёлларга, 
ногиронларга 
ва 
кексаларга нисбатан жазо тайинлашда озодликдан маҳрум қилиш 
жазосидан бошқа жазо турини қўллаш, шартли ҳукм қилиши 
масалаларини муҳокама қилишлари ва агарда уларни жамиятдан 
ажратмаган 
ҳолда 
қайта 
тарбиялаш 
мумкин 
эмас, 
деб 
топганларидагина озодликдан маҳрум қилиш жазосини қўллашлари 
лозим.
2
1
Олий суд Пленуму карори «Жиноят учун жазо тайинлаш амалиёти тугрисида» 1996 й 19 июль №16 
49-бет 
2
Олий суд Пленуми карори «Жиноят учун жазо чорасини тайинлаш борасида суд амалиётида 
вужудга келган айрим масалалар тугрисида» 2000йил 22 декабрь 


391 
Озодликдан маҳрум қилиш жазосини қўллашда унинг қуйидаги 
ижобий жиҳатдан самара бериши ҳисобга олиниши лозим: 
1) 
озодликдан маҳрум қилиш жазо чораси, фақат ўта оғир 
жиноятни содир этган шахсларга нисбатан ёки Жиноят кодекси 56-
моддасида санаб ўтилган оғирлаштирувчи ҳолатлар, шунингдек жазо 
тизимидаги бошқа енгилроқ чораларни қўллаш имконияти бўлмаган 
ҳолларда тайинланади.
1
Озодликдан маҳрум қилиш жазоси суд 
ҳукмида жазони оғирлаштирувчи ёки енгиллаштирувчи ҳолатларини 
ҳисобга олинган ва кўрсатилган ҳолда қўлланиши керак. Асосий 
эьтибор аёлларга нисбатан жазо тайинлашга қаратилиши лозим.
2
2) 
бу жазони жиноий гуруҳ ташкилотчилари ва фаол 
иштирокчиларига 
нисбатан, 
экстримистлар, 
рецидивистлар, 
республикадаги вазиятни беқарорлаштиришга уринган, ўта оғир 
жиноятларни содир этган шахсларга, жамият хавфсизлигига тажовуз 
қилувчи жиноят содир этганларга нисбатан тайинлашда уларнин 
хавфлилик даражаси эьтиборга олиниши лозим
3
.  
3) 
озодликдан маҳрум қилиш жазоси оғир жиноят содир этган 
шахсларга, уюшган гуруҳ ташкилотчилари ва фаол иштирокчиларига 
муқаддам судланганларга нисбатан қўлланиши лозим. Бунда 
фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғига тажавуз қилиш, порахўрлик, 
гиёхвандлик воситалари ва психатроп моддаларнинг ғайриқонуний 
муомаласи ва қурол тарқатиш каби, шунингдек республика 
иқтисодиётига 
зарар 
етказувчи 
жиноятлар 
алоҳида 
хавф 
туғдиришини назарда тутиш керак.
4
Рецидивистлар, гиёҳвандлик 
воситалари ва психатроп моддаларни мунтазам равишда ёки кўп 
миқдорда сотувчилар, ўтказувчилар ёки жиноятнинг ташкилотчилари 
ва фаол иштирокчилари, наркотикларни Ўзбекистон Республикасига 
олиб кириш ёки унинг ҳудуди орқали олиб ўтишни ёхуд уларни 
турли усуллар билан тарқатишни таьминловчилар, худди шундай 
жиноятлар учун муқаддам судланганлар, вояга етмаганларни 
жиноятга жалб қилувчилар ва хоказолар қаттиқ жавобгарликка 
1
Олий суд Пленуми карори «Жиноят учун жазо чорасини тайинлаш борасида суд амалиётида 
вужудга келган айрим масалалар тугрисида » 2000й 12 декабр 
2
Олий суд Пленуми карори «Суд амалиётида жиноий жазони куллашда вужадга келадиган айрим 
масалалар тугрисида» 1999 й 19 -бет 
3
Олий суд Пленуми карори «Жиноят учун жазо чорасини тайинлаш борасида суд амалиётида 
вужудга келган айрим масалалар тугрисида» 2000йил 22 декабрь 
4
Олий суд Пленуми карори «Жиноят учун жазо тайинлаш амалиёти тугрисида» 1996 й 19 июль №16 
41-бет 


392 
тортилиши лозим.
1
Оммавий тартибсизликлар, қирғин қилишлар ва 
ўт қўйишларнинг ташкилотчилари, фаол иштирокчиларига, жамоат 
тартибини сақлаш бўйича ўз хизмат вазифасини бажараётган 
хокимият вакилларинининг ва бошқа шахсларнинг хаёти, соғлиғи, ор-
номуси ва қадр-қимматига тажовуз этувчи миллий ва ирқий тенг 
ҳуқуқликни бузишга далолат қилувчи шахсларга қаттиқ жазо 
чораларини қўлланмоғи керак. Бундан ташқари бу шахсларга 
нисбатан жазо мақсадига бошқа таьсир чоралари қўллаш орқали 
эриши мумкин бўлмаганда қонун нормаси санкциясида кўрсатилган 
бўлса ушбу жазо тури қўлланиши мумкин.
4) 
бу жазони алкоголизмга чалинган, ғайриахлоқий ҳаёт 
тарзини 
кечираётган 
шахсларга 
нисбатан 
қўллаш 
самарали 
ҳисобланади.  
Иқтисодиёт соҳасидаги жиноят ишларини (ЖКнинг 164-166,168-
169-моддаларида назарда тутилган ўта оғир жиноятлар бундан 
мустасно) кўриб чиқаётганда, моддий зарарнинг ихтиёрий тарзда 
қопланганлиги жазони енгиллаштирувчи фавқулодда ҳолат эканлиги 
ва жиноят ишининг муайян ҳолатларидан келиб чиқиб, озодликдан 
маҳрум қилиш тарзидаги жазони қўлламаслик учун асос бўлади

Download 5.6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   189   190   191   192   193   194   195   196   ...   266




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling