Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти
Download 5.6 Mb. Pdf ko'rish
|
Жиноят хукуки
- Bu sahifa navigatsiya:
- Озодликдан маҳрум қилиш жазоси билан алмаштирилганда эьтиборга олиниши керак бўлган иш ҳолатлари деганда
6. Интизомий қисмга жўнатиш. Интизомий қисмга жўнатиш фақат муддатли харбий хизматчиларга нисбатан қўлланиладиган асосий жазо туридир. Жазонинг ушбу тури жиноятнинг махсус субьектига нисбатан қўлланилади. Унинг бошқа шахсларга нисбатан қўлланилиши мумкин эмас. Муддатли ҳарбий хизматчиларга умумий сафарбарлик асосида ва муддатли харбий хизматга чақирилган оддий аскарлар, сержантлар, шунингдек, офицерлар таркибида хизматни ўтаётганлар киради. Бу жазо турининг асосий хусусияти шундаки, у фақат жиноят қонуни нормаси санкциясида кўрсатилган ҳоллардагина қўлланилади. 386 Бу жазонинг моҳияти, харбий хизматчини суд ҳукмида кўрсатилган муддатга махсус ички тартиби анча қаттиқ бўлган харбий қисмга жўнатишда ифодаланади. Бу жазони ўташда махсус ички тартиб қоидага амал қилинади. Интизорий қисмга жўнатиш асосий жазо тури бўлиб, унинг ижроси Мудофаа вазирлиги томонидан амалга оширилади. Интизомий қисмда махкумларга қонун ҳужжатларида назарда тутилган таьтиллар берилмайди. Қонунда интизомий қисмда жазони ўташ муддати белгиланган бўлиб, у Жиноят кодекси Махсус қисм моддаларида назарда тутилган холларда икки ойдан бир йилгача бўлган муддатга тайинланади. Шунингдек, суд иш ҳолатларини ва махкумнинг шахсига тааллуқли маълумотларни ҳисобга олган ҳолда уч йилдан кўп бўлмаган муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси ўрнига шу муддатдаги интизомий қисмга жўнатиш жазосини қўллаши мумкин. Интизомий қисмда бўлиш муддати уч йилгача қилиб белгиланади. Озодликдан маҳрум қилиш жазоси билан алмаштирилганда эьтиборга олиниши керак бўлган иш ҳолатлари деганда, жиноятнинг оғирлиги, унинг оқибатлари, унинг хусусияти ва бошқа ҳолатлар тушинилади. Бунда суд жавобгарликни енгиллаштирувчи ва оғирлаштирувчи ҳолатларини ҳисобга олиши лозим. Махкумнинг шахсини хусусиятловчи белгиларга давлат мукофотлари олганлиги, судланганлиги, унинг тугаганлиги ёки олиб ташланганлиги ёхуд жазони озодликдан маҳрум этиш жойларида ўтаганлиги эьтиборга олинади. Суд ҳукмида жазо муддатининг кўрсатилмаганлиги жиноят қонунини бузиш ҳисобланади, бу эса ҳукмнинг бекор қилинишига асос бўлади. Махкумларнинг интизомий қисмда жазони ўташ вақти харбий хизмат муддатига қўшилмайди. Жазони ўтагандан сўнг махкум харбий қисмга жўнатилади. Жазони ўташ вақтида харбий хизмат муддати ўтмаганлиги сабабли, бошқа туридаги жазо билан алмаштиришга йўл қўйиб бўлмайди. Агар жазони ўташ давомида махкум харбий хизматга лаёқатсиз деб топилса, унга нисбатан бу жазо чорасининг ижроси этиш тўхтатилиши лозим. Бунда суд жазони ўталмаган қисмини енгилроғи билан алмаштириши ёки жазодан озод қилиш масаласини кўриб чиқиши лозим. Жиноят ижроия кодексининг 160-моддасига кўра интизомий қисмда сақлаш вақтини харбий хизмат муддатига қўшиб ҳисоблаш 387 тўғрисидаги илтимоснома суд томонидан Жиноят процессал кодексида белгиланган тартибда кўриб чиқилади. Интизомий қисмда сақлаш вақтини харбий хизмат муддатига киритиб ҳисоблаш тўғрисидаги масала гарнизон харбий судининг судяси томонидан жазони ўташ муддати ўтгач қўмондонликнинг илтимосига кўра кўриб чиқилади 1 . Download 5.6 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling