Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти
Download 5.6 Mb. Pdf ko'rish
|
Жиноят хукуки
биринчидан, харбий хизматчи Жиноят кодекси Махсус қисм
моддасида назарда тутилган харбий хизматни ўташ тартибига қарши жиноятни содир этса. Бу жазо альтернатив жазо сифатида Жиноят кодексининг 279-моддаси «Бўйсунмаслик», 280-модда «Буйруқни бажармаслик», 281-модда «Бошлиққа қаршилик кўрсатиш ёки хизмат вазифаларини бузишга мажбур қилиш», 283-модда «баданга шикаст етказиш» каби жиноятлар учун тайинланиши мумкинлиги кўрсатилган. иккинчидан, бу жазо харбий соха билан боғлиқ бўлмаган жиноят содир этган ҳарбий шахслар учун ҳам қўлланилади. Бунинг учун қонунда учта шартни кўрсатилган: а) содир этилган жиноятнинг хусусияти озодликдан маҳрум қилиш жазосини интизомий қисмга жўнатиш жазоси билан алмаштириш имконини берса; б) махкумнинг шахси ҳам ушбу талабга жавоб бериши; в) интизомий қисмга жўнатиш жазоси билан алмаштирилаётган озодликдан маҳрум қилиш жазоси уч йилдан ортиқ бўлмаслиги лозим. Биринчи шарт шуни англатадики, харбий хизматчи томонидан содир этилган жиноят унча оғир бўлмаган, оғир ёки ўта оғир жиноят бўлмаслиги лозим. Агар интизомий қисмга жўнатиш жазоси озодликдан маҳрум қилиш жазоси ўрнига тайинланса, харбий қисмда бўлиш муддатининг бир куни озодликдан маҳрум этиш жазосининг бир кунига тенглаштирилади (61-модда). Озодликдан маҳрум этиш жазоси билан алмаштирилганда иш ҳолатлари ва махкум шахсини тасдиқловчи хусусиятлар эьтиборга олинади. Иш ҳолатлари деганда, жиноятнинг оғирлиги, унинг оқибатарлари, хусусияти ва иш учун аҳамиятли бўлган бошқа ҳолатлар тушунилади. Суд жавобгарликни енгиллаштирувчи ва оғирлаштирувчи ҳолатларга ҳам эьтибор бериши лозим. Қонун ушбу жазо чораси қўлланиши мумкин бўлган харбий хизматчилар доирасини ҳам чегаралайди. Бу жазо тури фақат муддатли харбий хизматчиларга нисбатангина қўлланиши мумкин. 1 Ўзбекистон Республикаси Жиноят процессуал кодекси. 546-модда 388 Демак, ушбу жазо турини қўллаш учун суд ҳукми чиқарилгунга қадар хизмат муддати тамом бўлмаган бўлиши керак. Жазони интизомий қисмда, яьни ички тартиби анча қатьий бўлган махсус харбий бўлинмада ўтаётган харбий хизматчилар ҳукмни ижросига киришилгандан бошлаб интизомий қисмдан озод бўлгунга қадар харбийлар учун белгиланган имтиёзлар олиш ҳуқуқидан маҳрум этиладилар. Интизомий қисмда ўталган хизмат вақти хақиқий харбий хизмат муддатига қўшилмайди. Айрим ҳолатларда харбий хизматчи жазони ўтаб бўлганидан сўнг у юборилган қисм командири тавсиясига кўра харбий округ қўшинлари колмандири қарори билан интизомий қисмда ўталган жазо муддати хақиқий харбий хизмат муддатига қўшилиши мумкин. Интизомий қисмга жўнатишга ҳукм қилинган шахсларнинг судланганлиги жазо муддатининг тугаши билан тугайди. Download 5.6 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling