451
ҳаракатларини бошқара олмайдиган ва оқибатларини англамайдиган
ҳолатдаги руҳий касалликка чалиниб қолса, қилмиш
жиноий
ҳисобланиб бундай шахсга нисбатан Жиноят кодекси ва Жиноят
процессуал кодекси нормалари қўлланади. Жиноят содир этган шахс
ҳукм чиқарилгунга қадар ўз ҳаракатларининг
ахамиятини англай
олмайдиган ва бошқара олмайдиган даражада руҳий касалликка
чалиниб қолган бўлса жавобгарликдан озод қилинади.
Бундай
шахсларни жавобгарликка тортишнинг мақсадга мувофиқ эмаслиги
руҳий касалликка чалинган шахснинг
суд томонидан белгиланган
жавобгарлик чоралаларини касаллиги туфайли тўғри идрок этиш
имконига эга эмаслигида ифодаланади.
Бундай шахсга нисбатан
тиббий йўсиндаги мажбурлов чораси қўлланиши мумкин. Тиббий
йўсиндаги мажбурлов чорасини қўллаш тартиби Жиноят кодексининг
91-95-моддаларида (Тиббий йўсиндаги
мажбурлов чораларини
қўллашнинг махсус тартиби) белгиланган. Агар тиббий йўсиндаги
мажбурлов чораси қўлланилган шахс Жиноят кодексининг 64-
моддасида белгиланган жавобгарликка тортиш муддати ўтмасдан
тузалиб кетса, жавобгарликка тортилади. Жавобгарликка тортиш
муддати суд томонидан тиббий йўсиндаги
мажбурлов чораси
қўлланилган кундан бошлаб ҳисобланади.
Жиноят -процессуал кодексининг 84-моддасининг 3-қисмига
кўра жиноят содир этилганидан кейин ўз ҳаракатларининг
мохиятларини идрок этиш ёки уларни идора қилиш имкониятидан
маҳрум этадиган руҳий касалликка чалиниб қолган шахснинг жиноят
иши айблилик хақидаги масала ҳал қилинмасдан тугатилади.
Do'stlaringiz bilan baham: