Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти
Download 5.6 Mb. Pdf ko'rish
|
Жиноят хукуки
1) жиноят ишини қўзғатилиши билан боғлиқ бўлиб, агар жиноят
иши қўзғатилмаган бўлса, одил судловдан бош тортиш ҳақидаги масаланинг бўлиши ҳам мумкин эмас; 2) айбланувчининг суд ва терговдан бўйин товлаши ҳисобланади. Суд ва терговдан бўйин товлаш деганда, шахснинг жиноий жвобгарликдан қочиш мақсадида қилинган ва суд ҳамда тергов органларининг тегишли ҳудудларда айбланувчини қидириш билан боғлиқ ҳаракатлари тушунилади. Шахсни қидириш билан боғлиқ бўлган муддат жавобгарликка тортиш муддатига қўшилмайди. Муддатнинг ўтиши айбдор топилган ёки айбини бўйнига олиб, арз қилган кундан бошлаб ҳисобланади. Бунда шахс онгли равишда жиноий жавобгарликдан бўйин товлашга ҳаракат қилади ва қидирув органлари унга нисбатан махсус чора тадбирлар кўришга мажбур бўладилар. Бундан ташқари қонунда махсус- 25 йиллик муддат ўрнатилган бўлиб, бу муддатнинг ўтиши билан шахс жиноий жавобгарликдан ҳар қандай шароитда, шу жумладан, жиноят содир этган шахснинг суриштирув ёки терговдан яширинганлиги учун муддатнинг узилиши ёки тўхтатиб қўйилиши ёки оғир ёҳуд ўта оғир жиноят содир этгандан сўнг қасддан янги жиноят содир этган ҳолларда ҳам жиноий жавобгарликдан озод қилинади. Ўлим жазосига махкум қилиниши мумкин бўлган жиноятни содир этган шахсни жавобгарликдан озод қилиш масаласи эса суд томонидан хал қилинади. Агар суд жавобгарликка тортиш муддати ўтиши лозим деб топмаса, ўлим жазоси ўрнига озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлайди. Агар шахс Жиноят кодексининг Махсус қисмида назарда тутилган тинчлик ва инсоният хавфсизлигига қарши жиноятларни содир этган бўлса: урушни тарғиб қилиш (150-м); агрессия (151-м); урушнинг қонун ва удумларини бузиш(152-м); геноцид (153-м), ёлланиш (154-м); терроризм (155-м); миллий, ирқий ёки диний адоват қўзғатиш (156-м) каби жиноятларни содир этгани тақдирда жавобгарликка тортиш муддати қўлланилмайди. Жиноят-процесуал кодексининг 84-моддаси 1-қисмида шахсни жавобгарликка ториш муддати ўтиб кетган бўлса айблилик масаласи 446 хал қилинмай туриб, жиноят иши тугатилиши лозимлиги белгиланган. Жиноий жавобгарликдан озод қилиш: дастлабки тергов даврида- суриштирув, тергов органлари ва прокурорнинг жиноят ишини тугатиш тўғрисидаги қарори; суд мажлисини тайинлаш боқичида эса суднинг жиноят ишини тугатиш тўғрисидаги ажрими билан тугатилади. Агар шахс жиноят ишида айбланувчи тариқасида ишга жалб қилингандан кейин, жавобгарликка тортиш муддати ўтган бўлса, айбланувчи, судланувчи вафот этган тақдирда айбланувчи, судланувчининг яқин қариндошлари талаб қилса, ишни умумий тартибда давом эттириш мумкин. Бундай ҳолларда ҳукм қилиш учун асослар мавжуд бўлса, айблов ҳукми жазо белгиланмасдан чиқарилади. Download 5.6 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling