Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти


суриштирув, тергов ва прократура органлари


Download 5.6 Mb.
Pdf ko'rish
bet210/266
Sana31.01.2024
Hajmi5.6 Mb.
#1828503
1   ...   206   207   208   209   210   211   212   213   ...   266
Bog'liq
Жиноят хукуки

суриштирув, тергов ва прократура органлари томонидан жиноий 
ишни дастлабки тергов жараёнида ёки шахс жиноят процесси 
иштирокчиси бўлмай туриб, яъни жиноят ишини қўзғатишдан олдин 
озод қилиниши мумкин. Жиноий жазодан озод қилиш эса фақат суд 
қарори билан (жиноий жазодан озод қилиб суднинг ҳукми, жиноят 
ишни тугатиш тўғрисидаги ажрим ёки қарор) чиқариш билан амалга 
оширилади. 
Айнан бир асос ишнинг қайси босқичда кўрилаётганлигига 
қараб жиноий жавобгарлик ва жазодан озод қилишга ҳам хизмат 
қилиши мумкин. Юқоридаги ҳолат амнистия актига тегишли бўлиб, у 


439 
шахсга 
нисбатан 
суд 
ҳукми 
чиқарилгунга 
қадар 
жиноий 
жавобгарликдан, суд ҳукми чиқарилганидан сўнг эса асосий ва 
қўшимча жозодан озод қилиш учун тадбиқ этилади. 
Жиноят кодексида жазодан озод қилишнинг қуйидаги турлари 
кўрсатилган: 
1) 
жавобгарликка тортиш муддатининг ўтиб ккетганлиги 
муносабати билан жиноий жавобгарикдан озод қилиш (64-модда); 
2) 
қилмиш ёки шахс ижтиомоий хавфлилигини йўқотганлиги 
муносабати билан жавобгарликдан озод қилиш (65- модда);
3) 
айбдор ўз қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлганлиги 
муносабати билан жавобгарликдан озод қилиш (66-модда); 
4) 
ярашганлиги муносабати билан жиноий жавобгарликдан 
озод қилиш (66
1
модда) 
5) 
касаллик туфайли жавобгарликдан озод қилиш ( 67-модда); 
6) 
амнистия акти асосида жавобгарликдан озод қилиш (68-
модда); 
7) 
вояга етмаган шахсга нисбатан мажбурлов чорасини 
қўллаган ҳолатда жавобгарликдан озод қилиш (88-модда). 
Жиноий жавобгарликдан озод қилиш ҳуқуқий жиҳатдан жиноят 
содир этган шахсни содир этилган қилмишнинг барча ҳуқуқий 
оқибатлари: суд ҳукми асосида давлат томонидан тайинланадиган ва 
шахсни расмий тарзда жиноятчи деб топадиган таьсир чорасидан
жазодан ва судланганликдан озод қилади. Шунингдек, бу 
институтнинг қўлланилиши барча турдаги жиноят процессуал 
мажбурлов ва эҳтиёт чораларини бекор қилади: Шахсни жиноий 
жавобгарликдан озод қилиш шахснинг айбсизлигини англатмайди ва 
уни фуқаролик-ҳуқуқий масалан, содир этган қилмиши учун мулкий 
жавобгарликни қўллаш, шунингдек маъмурий, интизомий таьсир 
чораларидан озод қилмайди. 

Download 5.6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   206   207   208   209   210   211   212   213   ...   266




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling