Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти


Download 5.6 Mb.
Pdf ko'rish
bet224/266
Sana31.01.2024
Hajmi5.6 Mb.
#1828503
1   ...   220   221   222   223   224   225   226   227   ...   266
Bog'liq
Жиноят хукуки

3. 
Шахснинг 
ижтимоий 
хавфлилигини 
йўқотганлги 
муносабати билан жазодан озод қилиш. 
 
Жиноят ҳуқуқида шароитнинг ўзгарсиши ёки жиноят содир 
этган шахс ижтимоий хавфлилигини йўқотса, жазонинг махсус ва 


467 
умумий огохлантириш вазифалари нуқтаи назаридан унга нисбатан 
жазо қўлланиши мақсадга мувофиқ эмас. Бундай ҳолатда жиноят 
содир этган шахсни жиноят-ҳуқуқий таьсир чораси воситасида қайта 
тарбиялаш зарурияти қолмайди.
Жиноят кодекси 70-моддасига кўра, жиноят содир этган 
шахснинг иши судда кўрилаётган вақтгача шароит ўзгарса ёки 
намунали ҳулқи, меҳнатга, ўқишга халол муносабати билан ўзини 
кўрсатиб, ижтимоий хавфлилигини йўқотган деб этироф этилса, суд 
уни жазодан озод қилиши мумкин. 
Жазодан озод қилишнинг ушбу тури иккита ўзига хос белгига 
эга: 
1) 
шароитнинг, яьни вазиятнинг ўзгариши; 
2) 
шахснинг ижтимоий хавфлилигини йўқотганлиги. 
Шароитнинг ўзгариши жиноят содир этилган вақтида мавжуд 
бўлган шароитнинг кейинчалик ўзгаришидан иборат. Бундай 
шароитлар деганда, ижтимоий, иқтисодий, сиёсий хусусиятдаги ва 
жиноят содир этиш вақти, жойи билан боғлиқ бўлган ўзгаришлар 
тушинилади. Бу ўзгаришлар обьектив хусусиятга эга бўлганлиги 
сабабли, айбдорнинг хоҳишига боғлиқ бўлмайди. Бунда обьектив 
воқеиликнинг ўзгариши боис содир этилган жиноятнинг янги 
ижтимоий 
шаоитларда 
ўзининг 
ижтимоий 
хавфлилигини 
йўқотганлиги тушунилади. Одатда обьектив ижтимоий шарт–
шароитларнинг ўзгариши нафақат қилмишнинг балки, шу турдаги 
ўхшаш қилмишларнинг ҳам ижтимоий хавфлилиги ўзгаришига олиб 
келади. Бундай шароитнинг ўзгариши айбдорнинг хоҳиш иродасидан 
ташқарида содир бўлиб, жамиятнинг барча фуқароларига ёхуд 
муайян вилоят, туман ёки хоказоларнинг ахолисига ёки массаса ёхуд 
бирлашмаларнинг ходими ва ишчиларига таалуқли бўлади.
Шахсни ижтимоий хавфли эмас деб топиш унинг намунали 
ҳулқи ва меҳнатга ёки ўқишга ҳалол муносабатда бўлиши билан 
боғлиқдир. 

Download 5.6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   220   221   222   223   224   225   226   227   ...   266




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling