Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти


Download 5.6 Mb.
Pdf ko'rish
bet225/266
Sana31.01.2024
Hajmi5.6 Mb.
#1828503
1   ...   221   222   223   224   225   226   227   228   ...   266
Bog'liq
Жиноят хукуки

Шахснинг намунали хулқи уни ижтимоий турмиш қоидаларига 
тўла риоя қилиши, ҳуқуқ- тартиботни мустахкамлашга фаол ёрдам 
бериши, жамиятда ўрнатилган тартиб қоидаларини бузмаслги, 
спиртли 
ичимликлар 
истеьмол 
қилмаслги, 
жиноят 
туфайли 
етказилган зарарни ихтиёрий равишда қоплаши ва бошқа ҳолатларда 
ифодаланиди.
Меҳнатга халол муносабатда бўлиши деганда, шахснинг 
халол меҳнат қилиши, ички тартиб қоидаларни ўз вақтида бажариши, 


468 
меҳнатни мухофаза қилиш нормаларини бузмаслиги, ижтимоий 
фойдали ҳаракатларни амалга ошириши, меҳнат интизомига риоя 
этиши тушинилади. Агар илгари жиноят содир этган шахс ахлоқан 
тузалган бўлса-ю, лекин меҳнат қилмасдан текинхўрлик билан кун 
кечириб келган бўлса, уни ижтимоий хавфли эмас деб ҳисоблаш учун 
асос бўлмайди.
Ўқишга 
ҳалол 
муносабатда 
бўлиш 
белгиланган 
ўкув 
соатларини тўлиқ ўзлаштириш, белгиланган тартибга риоя қилиш, 
намунали хулқли эга бўлиш ва ўқув ҳамда амалий фаолиятни амалга 
оширишга қарор қилганликда ифодаланади.
Шахснинг жиноят содир этганидан кейинги хулқи унинг ҳуқуқ 
нормаларидаги ва жамиятдаги умум этироф этган қоидаларнинг 
барча кўрсаткичларга риоя қилишидан иборатдир. Буни аниқлаш 
учун муайян вақт талаб этилади.
Шахснинг меҳнатга ва ўқишга халол муносабатини унинг 
асосий иш жойида ва ўқишдаги унга юклатилган вазифаларни аниқ, 
ҳалол ва самарали бажаришини тушунишиш лозим.
Шахснинг ижтимоий хавфлилик хусусияти йўқолганлигига кўра 
жазодан озод қилиш учун жиноят содир этилгандан сўнг муайян 
вақтнинг ўтиши, шахснинг меҳнатга ва ўқишга халол муносабатда 
бўлиши ва намунали хулки асос ҳисобланади.
Бу ҳолатда нафақат шахснинг ижтимоий фойдали меҳнатда 
иштироки ва хавфлилик хусусиятини йўқотганлиги, балки, унинг ўз 
фуқаролик бурчларига халол муносабатда бўлиши, жиноят содир 
этганига пушаймонлиги, жиноят оқибатларини бартараф этишга 
ҳаракат қилганлиги хам эьтиборга олинади.
Бу асосга кўра жазодан озод қилиш худди шу асосга кўра 
жиноий жавобгарликдан озод қилишдан фарқли ўлароқ, хар қандай 
жиноят содир этилганида қўлланиши мумкин.
Шахснинг ижтимоий хавфлилигини йўқотганлиги туфайли 
жазодан озод қилиш фақат суднинг жазо тайинламасдан чиқарилган 
айблов ҳукми асосида амалга оширилади. 

Download 5.6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   221   222   223   224   225   226   227   228   ...   266




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling