Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти


Жазони ижро этишдан бўйин товлаш деганда


Download 5.6 Mb.
Pdf ko'rish
bet223/266
Sana31.01.2024
Hajmi5.6 Mb.
#1828503
1   ...   219   220   221   222   223   224   225   226   ...   266
Bog'liq
Жиноят хукуки

Жазони ижро этишдан бўйин товлаш деганда, тайинланган 
жазони ижро этишдан қочишга қаратилган ҳар қандай қасддан 
қилинган ҳаракат тушунилади. Жазони ижро этишдан бўйин товлаш, 
янги жиноят таркибини ташкил қилмайдиган харкатлардан иборат 
бўлиши керак.
Жиноят кодекси 69-моддасига мувофиқ суд ҳукми қонуний 
кучга кирган кундан бошлаб: 
1) уч йилдан ортиқ бўлмаган муддатга озодликдан маҳрум 
қилинган ёки озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган 
жазога ҳукм қилинганда - уч йил; 


466 
2) беш йилдан ортиқ бўлмаган муддатга озодликдан маҳрум 
этишга ҳукм қилинганда – беш йил; 
2) 
ўн йилдан ортиқ бўлмаган муддатга озодликдан маҳрум 
этишга ҳукм қилинганда – ўн йил; 
3) 
ўн йилдан ортиқ бўлган муддатга озодликдан маҳрум 
этишга ҳукм қилинганда – ўн беш йил ичида жазо ижро этмаган 
бўлса, махкум асосий ва қўшимча жазолардан озод қилинади. 
Бундан ташқари Жиноят кодексида умумий муддат ҳам 
белгиланган бўлиб, агар жазо тайинланган кундан бошлаб йигирма 
беш йил ўтган бўлса, жазони ижро этиш мумкин эмас.
Бу муддатнинг ўтиши суд ҳукми қонуний кучга кирган кундан 
бошлаб ҳисобланади.
Муддат ўтишининг қуйидаги шартлари мавжуд: 
1) 
суд ҳукмининг қонуний кучга кирганлиги; 
2) 
шахсниннг жазони ўташдан бўйин товламаганлиги; 
3) 
бу муддат давомида қасддан янги жиноят содир 
этмаганлиги. 
Агар махкум жазони ўташдан бўйин товласа, жазони ижро 
этиш муддати икки баравар кўпаяди ва жазони ўташдан бўйин 
товланган кундан бошлаб ҳисобланади, лекин йигирма беш йилдан 
ошмаслиги лозим. 
Шахс муддат ўтмасдан, янги жиноят содир этса, муддат узилади 
ва янги жиноят содир этган кундан бошлаб ҳисобланади.
Ўлим жазосига махкум қилинган шахсни жазодан озод қилиш 
масаласи суд томонидан хал қилинади. Агар суд жавобгарликка 
тортиш муддати ўтиши лозим деб топмаса, ўлим жазоси ўрнига 
озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинлайди.
Агар шахс Жиноят кодекси Махсус қисмида назарда тутилган 
тинчлик ва инсоният хавфсизлигига қарши жиноятларни содир эган 
бўлса: урушни тарғиб қилиш (150-м); агрессия (151-м); урушнинг 
қонун ва удумларини бузиш(152-м); геноцид (153-м), ёлланиш (154-
м); терроризм (155-м); миллий, ирқий ёки диний адоват қўзғатиш 
(156-м) жазодан озод қилиш муддати қўлланилмайди. 

Download 5.6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   219   220   221   222   223   224   225   226   ...   266




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling