Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти


шартли, ЖК Махсус қисми моддасида кўрсатилган асосга


Download 5.6 Mb.
Pdf ko'rish
bet221/266
Sana31.01.2024
Hajmi5.6 Mb.
#1828503
1   ...   217   218   219   220   221   222   223   224   ...   266
Bog'liq
Жиноят хукуки

шартли, ЖК Махсус қисми моддасида кўрсатилган асосга кўра ҳам 
бўлиши мумкин
Жиноят 
кодексининг 
73-моддасига 
кўра 
(жазони 
ўташ 
муддатидан илгари жазодан озод қилиш) жазодан озод қилишдан 
ташқари бошқа асосларга кўра жазодан озод қилиш турлари жазодан 
шартсиз озод қилиш ҳисобланади. 
Жиноий жавобгарликдан озод қилиш ва жазодан озод қилиш 
тушунчаси бир-биридан мазмун жиҳатидан фарқ қилади: 
биринчидан, қўлланиш асосига кўра. Жиноий жавобгарликдан 
озод қилиш умумий қоида бўйича фақат ижтимоий хавфи катта 
бўлмаган ва унча оғир бўлмаган жиноят содир этган шахсларга 


463 
нисбатан қўлланилса, жиноий жазодан озод қилишда жиноятнинг 
таснифи (оғирлилик даражаси)га қатьий боғлиқ эмас. 
иккинчидан, субъектига кўра, - жиноят процесси иштирокчиси 
томонидан жиноий жавобганликдан гумон қилинувчи, айбланувчи ва 
судланувчи озод қилиниши мумкин. Жиноий жазодан эса фақат 
махкум шунингдек, суд ҳукми эълон қилинган шахс озод қилиниши 
мумкин.
учинчидан, жиноий жавобгарликдан шахс нафақат суд 
томонидан, балки, суриштирув, тергов ва прократура органлари 
томонидан жиноий ишни дастлабки тергов жараёнида ёки шахс 
жиноят процесси иштирокчиси бўлмай туриб, яъни жиноят ишини 
қўзғатишдан олдин озод қилиниши мумкин. Жиноий жазодан озод 
қилиш эса фақат суд қарори билан (жиноий жазодан озод қилиб суд 
ҳукмини чиқариш, жиноят ишни тугатиш тўғрисидаги ажрим ёки 
қарор) амалга оширилади.
тўртинчидан, жиноий жавобгарликдан озод қилишнинг жиноий 
жазодан озод қилишдан яна бир асосий фарқи айбланувчи шахси 
билан боғлиқ бўлган жиноят ҳуқуқий оқибатдир. Масалан, 
такроран жиноят содир этиш ёки жиноятлар мажмуи шахс икки ёки 
ундан ортиқ жиноят содир этганда ва улар учун судланмаган 
ҳолларда ҳуқуқий аҳамиятга эга ҳисобланади. Шу билан бирга шахс 
муайян шартлар асосида жиноий жавобгарликдан озод қилинганда 
ҳам судланмаган ҳисобланади. Жиноий жазодан озод қилиш суд 
ҳукмида тайинланган жазодан тўлиқ ёки қисман озод қилиш 
ҳисобланиб, бунда судланганлик ҳолати сақланиб қолади.
Жиноят кодексининг 65, 66, 68, 69, 70, 71, 76-моддаларига 
биноан илгари содир этган жинояти учун жавобгарликдан ва жазодан 
озод қилинган шахс такроран жиноят содир этиш ёки илгари ҳам 
қасддан жиноят содир эганлик учун судлангандан сўнг янги жиноят 
содир этса бу ҳолат жазони оғирлаштирувчи ҳолат ҳисобланмайди. 
Бундан 
кўриниб 
турибдики, жиноий 
жазодан 
озод 
қилиш 
судланганлик оқибатини бекор қилмайди.
1
Жиноий жазодан озод қилишни муайян шартлар мавжуд 
бўлгандагина қўллаш мумкин. Уни қўллаш асосларидан бири жиноий 
жазони қўллашнинг мақсадга мувофиқ эмаслигидир. 
Айни битта асос ишни қайси босқичида қўлланилаётганлигига 
қараб, жиноий жавобгарликдан озод қилишга ҳам жазодан озод 
1
Олий Суд Пленуми карори «Жиноят учун жазо тайинлаш амалиёти тўғрисида» 1996 йил 19 июл 
№16. 


464 
қилишга ҳам хизмат қилиши мумкин. Юқоридаги ҳолат амнистия 
актига тегишли бўлиб, у шахсга нисбатан суд ҳукми чиқарилгунга 
қадар жиноий жавобгарликдан озод қилиш учун, суд ҳукми 
чиқарилганидан сўнг асосий ва қўшимча жозодан озод қилиш учун 
тадбиқ этилади. 
Жиноят кодексида жазодан озод қилишнинг қуйидаги турлари 
кўрсатилган: 
1) 
жазо мудатининг ўтиб кетганлиги муносабати билан 
жиноий жавобгарикдан озод қилиш (69-модда); 
2) 
шахснинг 
ижтиомоий 
хавфлилик 
хусусиятини 
йўқотганлиги муносабати билан жавобгарликдан озод қилиш (70- 
модда) ; 
3) 
айбдор ўз қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлганлиги 
муносабати билан жазодан озод қилиш (71-модда); 
4) 
шартли ҳукм қилиш (72-модда); 
5) 
жазони ўташдан муддатидан олдин озод қилиш (73-модда); 
6) 
жазони енгилроғи билан алмаштириш (74-модда); 
7) 
касаллик ёки меҳнат қобилиятини йўқотиши муносабати 
билан жазодан озод қилиш (75-модда); 
8) 
амнистия акти асосида жазодан озод қилиш (76-модда). 
Бундан ташқари жиноий жазодан озод қилишнинг яна бир 
алоҳида тури мавжуд бўлиб, Жиноят кодекси Махсус қисмида 
жиноий жазодан озод қилиш асоси кўрсатилган бўлса, шахсни 
жиноий жазодан озод қилиш мумкиин бўлади.

Download 5.6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   217   218   219   220   221   222   223   224   ...   266




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling