Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти
Download 5.6 Mb. Pdf ko'rish
|
Жиноят хукуки
5. Шартли хукм қилиш Шартли ҳукм қилиш – суднинг айбдорга озодликдан маҳрум қилиш, интизомий қисмга жўнатиш, хизмат бўйича чеклаш ёки аҳлок тузатиш ишлари жазоларидан бири тайинлаш вақтида ишдаги ҳолатлар ва айбдорнинг шахсини эьтиборга олиб, бу жазонинг ўташи мақсадга мувофиқ эмас деган хулосага келса, қонунда кўрсатилган 472 шартлар мавжуд бўлганда айбдорга бу жазони шартли равишда қўлланмаслиги хақида қарор чиқаришидан иборат. Кўпчилик олимлар шартли жазо белигилашни жазодан озод қилишнинг алоҳида бир тури деб ҳисоблайдилар. Баьзилари эса шартли жазо белгилашни жазони ўташнинг алоҳида бир тури деб ҳисоблайдилар, баьзилари ҳукмни ижро этишнинг алоҳида тартиби деб кўрсатадилар. Айрим мутахассислар эса шартли жазо белгилаш жазонинг ижросини кечиктиришдир, деган фикрни илгари сурадилар. Бу институтни жазодан озод қилишнинг бошқа институтлари билан таққослаганимизда улар ўртасида умумий хусусиятлар мавжудлигини кўрамиз. Жазодан озод қилишнинг барча ҳолатларида, шунингдек шартли жазо белгилашда ҳам айбдор жазони фактик жиҳатдан ўтамайди. Жазодан озод қилишнинг бошқа турлари каби шартли жазо белгилаш ҳам умумий таьсир чораси бўлиб ҳисобланади. Шартли жазо белгилаш жазодан озод қилишнинг бошқа турларидан: биринчидан, суд томонидан шартли равишда жазо белгиланиши; иккинчидан, махкумнинг жазодан қисман эмас (жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилиш) балки, тўлиқ озод қилиниши; учнчидан, суд махкумнинг олдига жазонинг шартлилигини бекор қилиши мумкин бўлган муайян талабларни қўйиш билан фарқланади. Шартли ҳукмнинг юридик табиатини белгилаш назарий ва амалий жиҳатдан муҳим ахамиятга эга. Бу – шартли ҳукмнинг мохиятини очиб беришга, уни қўллаш асосларини ҳамда шартли ҳукм қилинган шахсни синов муддати даврида бажариши ва амал қилиши зарур бўлган шартларни белгилашга ёрдам беради. Жиноят кодексига мувофиқ шартли жазо белгилаш-ўз табиатига кўра айбдорни суд томонидан тайинланган жазони реал ўташдан шартли озод қилишдир. Шартли жазо белгилашнинг мақсади махкумни суд ҳукми билан тайинланган жазони ўтамасдан тузатиш ва қайта тарбиялашдан иборат. Шартли жазо белгилашда суд шахсни маълум жиноятни содир қилишда айбли деб топади ва унга жазо тайинлайди, лекин шунинг билан бирга ишдаги ҳолатларни ҳамда айбдорнинг шахсини эьтиборга олиб, бу жазони ўташи мақсадга мувофиқ эмас деб ҳисоблайди. 473 Шартли ҳукм қилишда суд содир этилган жиноятнинг ижтимоий хавфлилик даражасини ва хусусиятини, айбдорнинг шахсини, жавобгарликни оғирлаштирувчи ва енгиллаштирувчи ҳолатларни ҳисобга олиши лозим. Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, шартли равишда жазо тайинлаш учун обьектив ва субьектив асослар бўлиши лозим. Download 5.6 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling