Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти


 Жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилиш


Download 5.6 Mb.
Pdf ko'rish
bet230/266
Sana31.01.2024
Hajmi5.6 Mb.
#1828503
1   ...   226   227   228   229   230   231   232   233   ...   266
Bog'liq
Жиноят хукуки

 
6. Жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилиш 
 
 
«Шартли озод қилиш» тушунчаси жиноят ҳуқуқи 
назариясида махкумни муддатидан илгари давлат органлари 
томонидан белгиланган тартибда назорат остига олиб, бутунлай ёки 
қисман жазодан озод қилишда ифодаланади. Шартли озод қилиш 
шахсни жазони ўтаб бўлганидан сўнг озод қилишдан ёки амнистия 
асосида озод қилишдан фарқ қилади.
Баьзи давлатларларда махкумни суд ҳукми асосида белгиланган 
муддат давомида жазонии ўташини талаб қилган ҳолда шартли 
жазодан озод қилиш жиноят қонунига киритилмаган. Бу давлатлар 
жиноят қонунида махкум суд ҳукми асосида белгиланган муддатдан 
кўп ҳам, кам ҳам бўлмаган жазони ўташи лозим деган фикрни илгари 
сурилган
1

Жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилиш 
иккига бўлинади: муддатидан илгари шартли озод қилиш ва 
муайян муддатга шартли озод қилиш. Муддатидан илгари 
шартли озод қилиш баьзи махкумларга суд томонидан белгиланган 
муддатдан олдин жазодан озод бўлиш имконини беради, шу билан 
бир қаторда агар улар белгиланган тартибни бузса ёки қайтадан 
жиноят содир этса жазони ўташ муассасасига қайтарилиши мумкин. 
Муайян муддатга шартли озод қилиш махкумга бир неча соатга ёки 
кунга жазони ижро этиш муассасасини ташлаб чиқиб кетиш 
имконини беради.
Давлатимиз ҳам махкумни белгиланган жазо муддатидан илгари 
тузатиш ва қайта тарбиялашдан манфаатдордир. Махкумни тузатиш 
ва қайта тарбиялаш мақсадига жазо муддатини ўтамасдан тўриб хам 
эришиш мумкин. Жазони ўташдан муддатидан илгари озод қилиш 
ўзида нафақат махкумни тузатиш ва қайта тарбиялаш, балки умумий 
1
“Условно-досрочное освобождение и другие виды уголовного освобождения”, 2000 г., Стр-3. 


476 
ва махсус огохлантириш функцияларини хам бажаради. Шунинг учун 
хам Жиноят кодексида тузалиш билан бир қаторда жазодан озод 
қилиш учун махкум томонида ўталиши лозим бўлган минимал жазо 
муддати белгиланган. Умумий ва махсус огохлантириш жиноятнинг 
оғирлик даражаси, шунингдек, вояга етмаган шахс томонидан содир 
этилган жиноят учун тайинланган жазонинг ҳақиқатан ҳам ўталган 
қисмини акс эттиради. Бу ҳолатлар жиноят ўта хавфли жиноятчилар 
томонидан содир этилганида уларга нисбатан жазодан озод 
қилишнинг ушбу турини қўллаш мумкин эмаслигини англатади. 
Жазодан озод қилишнинг бу тури жазонни ўтаётган шахсни 
жазонинг ўталмай қолган қисмидан муайян шартлар мувжуд 
бўлгандагина озод қилиш мумкинлигини ифодалайди. Шунинг учун 
хам жазони муддатидан илгари шартли озод қилиш дейилади. 
Жазонинг ўталмай қолган қисми давомида махкум муайян шартларни 
бажариши лозим бўлади, акс ҳолда шартли озод қилиш бекор 
қилиниши мумкин.
Жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилиш 
мазмуни махкумни қонунда белгиланган жазо турлари учун 
белгиланган талабларни бажариши ва меҳнатга халол муносабатда 
бўлиши, шунингдек суд томонидан белгиланган жазо муддатининг 
муайян қисмини ўталганлигида ифодаланади. Жазони ўташдан 
муддатидан илгари шартли озод қилишнинг мохияти шундаки, 
жазони ўтаётган шахс ўталмай қолган муддат давомида янги жиноят 
содир этмаслик шарти билан суд томонидан жазонинг қолган 
қисмини ўташдан озод қилинади. Жазонинг ўталмай қолган қисми 
синов муддати ахамиятига эга бўлиб, унинг шартларини бажармаслик 
жазо муддатини хисобга олишга, яьни янги тайинланган жазога 
қўшишга ва жазодан озод қилишни тўхтатишга асос бўлади. Шу 
асосга кўра жазодан муддатидан илгари шартли озод қилиш жазодан 
озод қилишнинг шартли ва қисман жазодан озод қилиш турига 
киради.
Жазони ўташдан озод қилиниши мумкин бўлган жазо турлари 
қонунда белгилаб қўйилган (Жиноят кодекси 73-модда, 1-қисм). Бу 
жазо турларига: озодликдан маҳрум қилиш, интизомий қисмга 
жўнатиш, хизмат бўйича чеклаш ёки ахлоқ тузатиш ишлари киради.
Жазодан озод қилишнииг обьектив шартларидан яна бири 
махкумни 
белгиланган 
жазо 
муддатининг 
муайян 
қисмини 
ўтаганлиги ҳисобланади. Бу махкум томонидан содир этилган 


477 
жиноятнинг ижтимоий хавфлилик даражасига боглиқ. Жазодан 
шартли озод қилиш махкум томонидан фактик жиҳатдан жазонинг: 
1) ижтимоий хавфи катта бўлмаган ёки унча оғир бўлмаган 
жиноят учун суд томонидан тайинланган жазо муддатининг камида 
учдан бирини; 
2) оғир жиноят шунингдек, қасддан содир этган жинояти учун, 
агар шахс илгари қасддан содир этган жинояти учун озодликдан 
маҳрум этишга ҳукм қилинган бўлса, суд томонидан тайинланган 
жазо муддатининг камида ярмини.
3) ўта оғир жинояти учун, шунингдек, жазони ўташдан 
муддатидан илгари шартли озод қилинган ёки жазоси енгилроги 
билан алмаштирилган шахс жазонинг ўталмаган қисми мобайнида 
янги жиноят содир этганлиги учун ҳукм қилинган бўлса, суд 
тайинлаган жазо муддатининг камида учдан икки қисмини хақиқатда 
ўтаб бўлганидан кейин қўлланиши мумкин.
Шартли озод қилишни қўллашнинг субьектив асосларига 
махкумни белгиланган жазо турлари учун ўрнатилган тартиб қоида 
талабларини бажарган ва меҳнатга халол муносабатда бўлганлиги 
киради.  

Download 5.6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   226   227   228   229   230   231   232   233   ...   266




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling