Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти


Download 5.6 Mb.
Pdf ko'rish
bet236/266
Sana31.01.2024
Hajmi5.6 Mb.
#1828503
1   ...   232   233   234   235   236   237   238   239   ...   266
Bog'liq
Жиноят хукуки

19-БОБ: СУДЛАНГАНЛИК 
1. Судланганлик тушунчаси ва унинг ҳуқуқий аҳамияти. 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
Жиноят ҳуқуқида судланганлик деганда, содир қилган жинояти 
учун шахсга суд томонидан жиноят қонунида белгиланган бирор 
жазонинг тайинланиши тушунилади.
Судланганлик — бу суд томонидан айбдор деб топилган ва аниқ 
бир жазо чораси қўлланилган шахснинг ҳуқуқий ҳолатидир.
1
Судланганлик 
шахсни 
содир 
этган 
жинояти 
учун 
ҳукм 
қилинганлигидан келиб чиқадиган ҳуқуқий ҳолатдир.
Шахсни ҳукм қилиш деганда, шахснинг қилмишида жиноят 
таркибининг барча элементлари мавжуд бўлган аниқ жиноятни содир 
этишда айбдор деб топиш, шунинингдек, бу шахсга нисбатан муайян 
турдаги ва миқдордаги ёки муддатдаги жазонинг тайинланиши 
тушунилади. Жазонинг тури ва миқдори ёки муддати шахсни 
1
Советское уголовное право. Обшая часть. Под ред. Н.А.Беляева и М.И.Ковалева. Москва . 1997 г 
Стр-257 
 
СУДЛАНГАНЛИК 
Судланганлик-
нинг ҳуқуқий 
аҳамияти
(ЖК 77-моддаси) 
Судланганлик 
ҳолатининг 
тугалланиши 
(ЖК 78-модда) 
Судланганлик-
нинг олиб 
ташланиши
(ЖК 79-моддаси) 
Судланганлик 
ҳолати-нинг 
тугалланиши ёки 
судланганликни 
олиб ташлаш 
муддатини 
ҳисоблаш
(ЖК Амнистия 
акти ёки авф 
этиш асосида 
жазодан озод 
қилиш
80-моддаси) 


494 
судланган деб топиш ва ҳисоблаш учун аҳамиятга эга эмас, лекин, бу 
судланганликнинг тугалланиши ёки олиб ташланишига таьсир 
қилади.
Демак, 
суд 
томонидан 
айблов 
ҳукмининг 
чиқарилиши 
судланганлик ҳолатини келтириб чиқарувчи асос ҳисобланади. 
Айблов ҳукми жиноят содир этишда айбли деб топилган ва жиноий 
жазога ҳукм этилган шахснинг алохида ҳуқуқий ҳолатини белгиловчи 
судланганликни вужудга келтиради ва у бекор қилунгунга қадар 
(олиб ташлаш ёки тугаши) давом этади. Судланганликнинг бекор 
қилиниши билан судланганликнинг барча ҳуқуқий оқибатлари ҳам 
бекор бўлади.
Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 77-моддасига 
кўра, судланганлик шахснинг содир этган жинояти учун ҳукм 
этилганлигидан кейин келиб чиқадиган ҳуқуқий ҳолатдир. Айблов 
ҳукми қонуний кучга кирганидан бошлаб шахс судланган деб 
ҳисобланади. Суд томонидан жазодан озод килинган шахс 
судланмаган деб ҳисобланади. Шунингдек, шахс жазони ўтаган, аммо 
қонунни 
ўзгариши 
билан 
бундай 
қилмиш 
жиноят 
деб 
ҳисобланмайдиган тақдирда ёки содир қилинган жиноят учун 
тайинланган жазони ўтаб бўлиниши билан судланганлик ҳолатининг 
тугалланиши белгиланган бўлса, шахс судланмаган деб ҳисобланади. 
Шахс айблов ҳукми қонуний кучга киргандан бошлаб судланган 
ҳисобланади. У айблов ҳукми билан бирор-бир жиноятни содир 
этганлиги боис суд томонидан ҳукм килинади. Шундай қилиб жазони 
ўташ даврида ва уни ўтаб бўлгандан кейин хам қонунда аник 
белгиланган муддат давомида шахс судланган ҳисобланади. Суд 
ҳукми билан жазодан озод килинган шахс эса судланган 
ҳисобланмайди. 
Жиноят кодеси 77-моддаси 3-кисмида судланганлик ушбу 
кодексда назарда тутилган холларда ва шахс янги жиноят содир 
этгандагина ҳуқуқий аҳамиятга эга эканлиги кўрсатилган.
Судланганликнинг 
ҳуқуқий 
ахамияти 
судланганликнинг 
мазмунини ташкил этадиган ҳуқуқий оқибатлар билан белгиланади. 
Судланганлик фуқаролик-ҳуқуқий, маьмурий-ҳуқуқий ва жиноий 
ҳуқуқий оқибатларни келтириб чиқаради.

Download 5.6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   232   233   234   235   236   237   238   239   ...   266




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling