Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти


Судланганлик ҳолатининг фуқаролик-ҳуқуқий оқибатлари


Download 5.6 Mb.
Pdf ko'rish
bet237/266
Sana31.01.2024
Hajmi5.6 Mb.
#1828503
1   ...   233   234   235   236   237   238   239   240   ...   266
Bog'liq
Жиноят хукуки

Судланганлик ҳолатининг фуқаролик-ҳуқуқий оқибатлари:
биринчидан
шахс 
расмий 
ҳужжатларни 
тўлдирганида 
судланганлиги ҳакида ёзиб қўйишга мажбур бўлади;


495 
иккинчидан, судланганлик ҳолати шахснинг турар жой 
эркинлигини чегаралаш учун асос бўлиб хизмат килиши мумкин; 
учинчидан, шахснинг судланганлиги унинг муайян фаолият 
тури билан шуғулланишига (адвокатлик фаолияти) ёки ҳуқуқни 
мухофаза килиш органларида айрим мансабларни (прокуратура 
терговчилари, прокурорлар, судья ва х. к.) эгаллашларига тўскинлик 
килиши мумкин;
Судланганликнинг 
маьмурий-ҳуқуқий 
оқибати 
шундан 
иборатки, судланганлик айрим тоифадаги судланганлар устидан 
маьмурий назорат ўрнатилишига сабаб бўлади. Уларнинг муайян 
ҳудудларда бўлиши тақиқланади. 
Судланганликнинг жиноят-ҳуқуқий оқибатлари шахснинг 
олдинги жинояти учун судланганлик муддати ўтмасдан ёки қонунда 
белгиланган тартибда олиб ташланмасдан янги жиноят содир 
этганидагина вужудга келади. Судланганлик ҳолати жиноят-ҳуқуқий 
бўлмаган оқибатларни ҳам келтириб чикаради. 
Судланганликнинг умумий ҳуқуқий оқибатлари каби жиноят-
ҳуқуқий окибатлари ҳам жиноий жазо самарадорлигини ошириш ва 
махкумни 
тарбиялашга 
каратилган 
чораларни 
мустаҳкамлаш, 
шунингдек, аввал судланган шахслар томонидан янги жиноятлар 
содир этилишининг олдини олишга қаратилгандир.
Шахс олдинги жинояти учун судланганлик муддати ўтмасдан 
янги жиноят содир этганидагина судланганлик унинг учун жиноят-
ҳуқуқий ахамиятга эга бўлади. Бу: 
1) 
судланганлик жазони оғирлаштирувчи ҳолат сифатида 
инобатга олиниб, суд томонидан оғирроқ жазо қўлланишига сабаб 
бўлиши мумкин (ЖК 56-моддаси 1-кисми «н» банди) ; 
2) 
судланганлик шахсни хавфли ва ўта хавфли рецидивист 
деб ҳисоблашга асос бўлади (Жиноят кодекси 34-моддаси) ; 
3) 
судланганлик шахсни жиноий жавобгарликдан озод 
килишга 
тўсқинлик 
килади 
(Жиноят 
кодекси 
66-моддасида 
кўрсатилган асосларга кўра);
4) 
судланганлик озодликдан маҳрум қилиш туридаги жазони 
ўташнинг муайян тартибига таьсир этади (Жиноят кодекси 50, 85-
моддалари) ; 
5) 
судланганлик муайян жазо турларини белгилашда тўсиқ 
бўлади (Жиноят кодекси 48-моддаси) ; 
6) 
алохида тартибда жазо тайинланишига сабаб бўлади; 


496 
7) 
муайян жиноят таркибларининг оғирлаштирувчи белгиси 
ҳисобланади (масалан, Жиноят кодекси 166-моддаси 3-кисм «а» 
бандида такроран содир этилган талончилик учун кучайтирилган 
жавобгарлик назарда тутилади) ; 
8) 
муайян тоифадаги (огир ва ўта оғир) жиноятлар учун 
судланганлик махкумнинг муддатидан олдин шартли равишда озод 
килиш масаласини хал килишда у амалда ўтаган муддатни 
кўпайтиради (Жиноят кодекси 73-моддаси 3-кисмининг «б» ва «в» 
бандлари) ; 
9) 
жиноятнинг ижтимоий хавфлилигига қараб ижтимоий 
хавфи катта бўлмаган, унча оғир бўлмаган, оғир, ўта оғир ( Жиноят 
кодекси 15-моддаси) жиноятлар учун жавобгарликка тортиш 
муддатларини ҳисоблашга таьсир кўрсатади (Жиноят кодекси 64-
моддаси) ; 
10) жазодан озод этишга тўсик бўлиши мумкин (Жиноят 
кодекси 71, 72, 73, 74-моддалари).
11) озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлашда жазони 
ижро этиш муасасаси турини аниқлашга таьсир қилади. 
Юқоридаги 
ҳолатлардан 
келиб 
чиқиб 
судланганликнинг 
ҳуқуқий аҳамиятини судланган шахс янги жиноят содир этгандагина 
кўришимиз 
мумкин. 
Бошқача 
қилиб 
айтганда, 
шахснинг 
судланганлик ҳолати суд томонидан фақат кейинги жинояти учун 
шахс судланган деб ҳисобланган давр мобайнида, яьни суд ҳукми 
қонуний кучга кирган вақтлар то у олиб ташлангунгача ёки 
тугагунгача бўлган давр мобайнида ҳисобга олиниши мумкин.

Download 5.6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   233   234   235   236   237   238   239   240   ...   266




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling