Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти
Download 5.6 Mb. Pdf ko'rish
|
Жиноят хукуки
4.
Судланганлик ҳолатининг тугалланиши ёки судланганликни олиб ташлаш муддатларини ҳисоблаш. Судланганлик ҳолатининг тугалланиши ёки судланганликни олиб ташлаш муддати асосий ва қўшимча жазонинг ўталган ёки ижро этилган кундан бошлаб ҳисобланади. ЖК 80-моддаси 2-қисмида: шахс тайинланган жазодан қонунда белгиланган тартибда муддатдан илгари озод қилинган ёки жазо 501 енгилроғи билан алмаштирилган бўлса, судланганлик муддати муддатидан илгари озод қилинган ёки енгилроғи билан алмаштирилган жазонинг амалда ўтаб бўлинган қисмидан ҳисобланиши кераклиги кўрсатиб қўйилган. Агар жазо енгилроғи билан алмаштирилганда, амалда ўталган муддат ҳукмга кўра белгиланган ва ўталган жазо муддати ва суд ажрими бўйича енгилрок алмаштирилган жазо муддатини қўшиш йўли билан аниқланади. Шу билан бирга енгилроқ жазо тури жазоларни қўшиб ҳисоблаш қоидаларига мувофиқ оғирроқ жазо турига кўчирилиши керак.(ЖКнинг 61-моддаси). Агар озодликдан маҳрум этиш ЖКнинг 74-моддасидаги асос бўйича ахлоқ тузатиш ишлари билан алмаштирилган бўлса, озодликдан маҳрум қилишнинг амалда ўталган муддати ва ахлоқ тузатиш ишларининг ўталган муддати қўшилади. Натижада судланганликнинг тугалланиш жазонинг озодликдан маҳрум этиш туридаги жазо муддатидан келиб чиқиб, яьни турли жазоларнинг амалда ўталган муддатларини қўшиш натижаларига кўра ҳисобланади. Жазога махкум этилган шахс жарима тўлашдан (ЖК 44- моддаси) ёки аҳлок тузатиш ишларидан бўйин товлаганда(ЖК 46- моддаси) мазкур жазо турлари қонунда назарда тутилган асосларга кўра бошқа жазолар билан алмаштирилиши лозим. Айни вақтда, судланганликнинг тугалланиши ёки судланганликни олиб ташланиши учун суд ҳукми билан белгиланган жазони амалда ўталганлиги асос бўлади. Агар шахс амалда икки турдаги жазони ўтаган бўлса, у ҳолда судланганликнинг тугалланиши ёки олиб ташланиши учун суд ҳукми билан тайинланган жазо ҳисобга олинади. Масалан, шахс аҳлоқ тузатиш ишларига ҳукм этилган бўлиб, кейинчалик жазо ЖК 46- моддасининг 4-қисмида назарда тутилган асосларга кўра озодликдан маҳрум этиш жазоси билан алмаштирилган бўлса, судланганлик муддатининг тугалланиши ёки судланганликни олиб ташлаш аҳлоқ тузатиш ишлар шаклидаги жазодан келиб чиқиб ҳисобланади ва озодликдан маҳрум этишнинг амалда ўталган муддати аҳлоқ тузатиш ишларига кўчирилади. Жиноят кодекси 80-моддаси 4-қисмига кўра: NOTA BENE! “Агар жазони ўтаб чиққан шахс судланганлик ҳолатининг муддати тугамай яна жиноят содир этса, судланганлик ҳолатини тугатувчи муддатнинг ўтиши тўхтатилади”. 502 Шундай килиб, шахс судланганликнинг тугаши учун қонунда белгиланган муддат давомида (ЖКнинг 78-моддасига кўра) янгидан жиноят содир этмаслиги керак. Агар шахс судланганлик муддати давомида янгидан жиноят содир этса, у ҳолда, бу муддатни охирги жинояти учун асосий ва кўшимча жазонинг аник ўталган вақтидан бошлаб ҳисоблаш зарур. Шахснинг барча содир этган жиноятлари учун унинг оғирроқ тури бўйича судланганлик муддати ўтмагунга қадар шахс судланган, деб ҳисобланади. Download 5.6 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling