Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти


Download 5.6 Mb.
Pdf ko'rish
bet242/266
Sana31.01.2024
Hajmi5.6 Mb.
#1828503
1   ...   238   239   240   241   242   243   244   245   ...   266
Bog'liq
Жиноят хукуки

20-БОБ: ВОЯГА ЕТМАГАНЛАР ЖИНОИЙ 
ЖАВОБГАРЛИГИ ХУСУСИЯТЛАРИ 
 
1. 
Вояга етмаганлар жиноий жавобгарлигининг умумий 
қоидалари
Инсонпарварлик ва одиллик принцпларидан келиб чиқиб, 
Ўзбекистон Респупликаси Жиноят кодекси олтинчи бўлими XV-
XVIбобларида 
“Вояга 
етмаганлар 
жавобгарлигининг 
хусусиятлари»ни белгиланган. Бу бобларда вояга етмаганларга 
нисбатан тайингиланадиган жазо тизими, жазо тайилаш қоидалари, 
жавобгарликдан, жазодан озод қилиш холлари акс эттирилган. Бизга 
маълумки, собиқ Иттифоқ даврида вояга етмаганлар жиноятчилигини 
олдини олиш ва унга қарши курашишга етарли даражада (баьзи 
камчиликларини эьтиборга олмаган ҳолда) эьтибор берилган бўлса 
ҳам, аммо Жиноят қонунидаги бундай жиноятчиликнинг олдини 
олишга қаратилган нормалар шу вақтгача бирор марта ҳам 
тизимлаштирилган ҳолда, ҳозирги кодексимиздагидек, алоҳида бир 
бўлимда берилмаган эди. Унда кўрсатилган нормалар жиноий 
жавобгарликнинг умумий қоидаларини ўз ичига олиши билан бирга, 
вояга етмаганлар томонидан жиноят содир этилганда уларга нисбатан 
жазо турларининг анча такомиллашганлиги, суд уларга жазо 
тайинлашда ўсмирнинг руҳий ривожланганлик даражаси, турмуш 
шароити ва тарбиясини, соғлигини, содир этган жиноятининг 
сабабларини, катта ёшдаги кишилар ва вазиятнинг жиноят содир 
этилишидаги ўрнини эътиборга олиб, жавобгарлик ёки жазодан озод 
қилишда унга нисбатан давлатимиз томонидан бериладиган бир 
қанча енгилликларда ифодаланиши кўрсатилганки, бундай ҳолатлар 
кодекснинг 7-моддасида кўрсатилган инсонпарварлик принципининг 
амалда қўлланилаётганлигига мисол бўлади. Вояга етмаганлар 
томонидан жиноят содир қилинганида, давлат томонидан уларнинг 
бу қилмишига бериладиган жазонинг катталарга бериладиган жазога 
нисбатан анча юмшоқлиги қадимги қулдорлик давлатларига хам хос 
бўлганлигини Рим давлатининг “XII жадвал қонунлари”да ҳам 
учратамиз. 
1
Амалиёт ходимлари ва олимлар ўртасида кўп йиллардан бери 
вояга етмаганларнинг жавобгарлигини қонунда алоҳида ажратиб 
1
Хрестоматия по истории государства и права зарубежных Стран. Под. ред. З.К. Черниловского. М, 
1984. 49-50-бетлар 


507 
кўрсатилиши зарурлиги тўғрисида турли фикрлар мавжуд бўлиб, бу 
масала 1994 йил қабул қилинган Жиноят кодексида ўз аксини топди. 
Вояга етмаганларнинг жавобгарлиги хусусида жиноят ҳуқуқи фанида 
турли фикрлар билдирилган бўлиб, айбдор шахснинг ахамияти содир 
этилган 
жиноятнинг 
хусусияти 
ва 
ижтимоий 
хавфлилиги 
даражасидан кам эмаслиги таъкидланади.
Жиноят кодекси 17-модаси, 5-қисмига мувофиқ ўн саккиз ёшга 
тўлгунга қадар жиноят содир этган шахслар умумий қоидаларга 
асосан ва Жиноят кодесининг олтинчи бўлимида назарда тутилган 
хусусиятлар ҳисобга олинган ҳолда жавобгарликка тортиладилар. 
Жиноят кодекси Махсус қисми 163 та нормасида вояга 
етмаганлар учун жиноий жавобгарлик белгиланган.

Download 5.6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   238   239   240   241   242   243   244   245   ...   266




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling