Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти
Download 5.6 Mb. Pdf ko'rish
|
Жиноят хукуки
3. Судланганликни олиб ташлаш.
Судланганликнинг олиб ташланиши суд томонидан унинг ажрими асосида ёхуд Ўзбекистон Республикаси Президентининг авф этиш ёки амнистия акти асосида амалга оширилади. Судланганликнинг олиб ташланиши ваколатли хокимият органининг тегишли қарори билан унинг бекор килинишида ифодаланади. Судланганлик: 1) ўн беш йил ва ундан ортик муддатга озодликдан маҳрум қилиш шаклидаги жазони ўтаганларга; 2) белгиланган тартибда ўта хавфли рецидивист деб топилганлардан олиб ташланишини назарда тутади (ЖК 79-моддаси). Ушбу тоифа шахсларга нисбатан судланганликни олиб ташлаш масаласини муҳокама килиш учун: а) жазони ўтагандан сўнг ўн беш йиллик муддатнинг ўтиши; б) янги жиноят содир этмаслик асос бўлади. Судланганликни олиб ташлашнинг зарурий шарти мазкур шахснинг тузалганлиги ва унинг судланган деб топишга зарурат қолмаганлиги тўғрисидаги суднинг ажрими ҳисобланади. Амалдаги ЖК 79-моддасида судланганликни олиб ташлаш мумкинлиги назарда тутилган. Қонунда судланганликни олиб ташлашнинг иккита тури назарда тутилган бўлиб, булар:ўн беш йилдан кам муддатга озодликдан маҳрум килиш жазосини ўтаб чикканларнинг судланганлигини муддатдан илгари олиб ташлаш ва ўн беш йил ва ундан ортик муддатга озодликдан маҳрум килиш жазосини ўтаб чиққанлар ҳамда ўта хавфли рецидивистларнинг судланганлигини олиб ташлашдир. Жиноят кодекси 79- моддаси 1-кисмига кўра судланганлик муддатидан олдин олиб ташланиши ҳам мумкин. Судланганликни муддатидан олдин олиб ташланиши озодликдан маҳрум килиш жазосини ўтаган шахсларга нисбатан уларнинг намунали хулк- атвори, меҳнат ва ўқишга халол муносабатлари билан тузалганликларини исботлаганларида йўл қўйилади. Бундай тузалиш қонунда белгиланган муддат ичида шахснинг маьмурий жазога ёки 500 интизомий жавобгарликка тортилмаганлиги билан тасдиқланади. Судланганликнинг муддатидан илгари олиб ташланишига оид илтимоснома жамоат бирлашмаси, фукароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ёки шахснинг ўзи томонидан берилиши мумкин. Бундай илтимоснома билан мурожаат килиш учун Жиноят кодекси 78-моддасида назарда тутилган муддатнинг камида ярмининг ўтганлиги талаб килинади. Қилмишнинг жиноийлигини бекор киладиган, жазони енгиллаштирадиган ёки шахснинг аҳволини бошқача тарзда яхшилайдиган қонун орқага қайтиш кучига эга бўлиб, ушбу қонун кучга киргунга қадар тегишли жиноий қилмиш содир этган шахсларга, шу жумладан, жазони ўтаётган ёки ўтаб бўлган шахсларнинг, агар улар хали судланган ҳисоблансалар судланганлиги олиб ташланиши мумкин (ЖК 13-моддаси 2-кисми). Авф этиш ёки амнистия акти асосида хам судланганликни муддатдан илгари олиб ташланиши мумкин (ЖК 79-моддаси 4- кисми). Амнистия Ўзбекистон Республикаси Президенти қабул киладиган норматив хусусиятдаги акт бўлиб, у муайян жиноятлар учун жавобгарликни назарда тутадиган жиноят қонунини бекор килмасдан, суд ҳукмларининг қарорларининг асосли ва қонунийлигини шубха остига қўймасдан, жазодан, жиноий жавобгарликдан озод килади, жазони енгилроқ турдаги жазо билан алмаштиради ёхуд белгиланган муддатларни қискартиради, шунингдек, жазони ўталганликнинг оқибати сифатида судланганликни муддатдан илгари бекор қилади. Амнистия акти асосида муайян тоифадаги жиноятларни содир этган шахслар жиноий жавобгарликдан озод қилинади ва судланганлик муддатидан илгари олиб ташланади. Download 5.6 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling