Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти


Download 5.6 Mb.
Pdf ko'rish
bet247/266
Sana31.01.2024
Hajmi5.6 Mb.
#1828503
1   ...   243   244   245   246   247   248   249   250   ...   266
Bog'liq
Жиноят хукуки

NOTA BENE! 
Қамоқ жазоси Жиноят кодексига киритилган янги жазо тури 
ҳисобланади. Қамақ - шахсни эркин хаётдан батамом ажратган 
шароитда сақлашдан иборат бўлиб, вояга етмаганларга нисбатан 
бир ойдан уч ойгача бўлган муддатга тайинланади. 
 
Вояга етмаган ҳамда қамоқ жазосига ҳукм қилинган 
шахслар жазони қамоқ уйларида ўтайдилар. Уларга ҳар куни бир 
ярим соатлик сайр қилиш, бир ойда бир марта яқин қариндошлари 
билан уч соатгача қисқа муддатли учрашув имконияти берилади. 
Улар қамоқ уйининг хўжалик хизматига оид ишларга хафтасига тўрт 
соатгача жалб қилиниши мумкин. Вояга етмаганлар жазони ўташ 
тартибини бузган ҳолларда огоҳлантириш, хайфсан, етти суткагача 


516 
карцерга киритиб қўйиш, ҳар кунги сайрни бекор қилиш каби 
интизомий жазо чоралари қўлланилади. 
Жиноят кодеси 84-моддасига мувофиқ қамоқ жиноят содир 
қилиш вақтида ўн олти ёшга тўлмаган, лекин ҳукм чиқариш вақтида 
ўн олти ёшга тўлган шахсларга нисбатан қўлланиши мумкин. Бу жазо 
турининг асосий хусусиятларидан бири шахсни янги жиноят содир 
этишини олдини олишдир. 
Статистик маълумотларга кўра судлар вояга етмаганларга 
нисбатан 1999 йилда ўн учта, 2000 йилнинг тўққиз ойи давомида эса 
ўн марта қамоқ жазоси қўлланилган
1

NOTA BENE! 
Озодликдан маҳрум қилиш вояга етмаган махкумни суднинг 
ҳукмида белгиланган муддатга шу жазони махсус ўташ жойларига 
жойлаштириб 
мажбурий 
тарзда 
жамиятдан 
ажратишдан 
иборатдир. 
Воята етмай туриб, ижтимоий хавфи катта бўлмаган жиноят 
содир этган, эҳтиётсизлик оқибатида жиноят содир этган ёхуд 
қасддан унча оғир бўлмаган жиноят содир этган шахсларга нисбатан 
озодликдан маҳрум қилиш тариқасида жазо тайинланмайди. Ҳукм 
чиқариш пайтида ўн саккиз ёшга тўлмаган шахсларга нисбатан 
озодликдан маҳрум қилиш жазосини тарбия колонияларда ўташ 
тайинланади. 
Озодликдан маҳрум қилиш жазоси 2000 йилнинг биринчи 
ярмида вояга етмаганларга нисбатан 404 та ҳолатда қўлланилган 
бўлиб, бу умумий судланганларнинг 34,9 фоизини ташкил қилади. 
1999 йилннг биричи ярмида эса озодликдан махрим қилиш жазоси 
413 та ҳолатда қўлланилган бўлиб, бу кўрсаткич умумий 
судланганларнинг 37,3 фоизини ташкил қилган.

Download 5.6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   243   244   245   246   247   248   249   250   ...   266




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling