Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти
Вояга етмаган шахснинг тарбияси ва яшаш шароити
Download 5.6 Mb. Pdf ko'rish
|
Жиноят хукуки
- Bu sahifa navigatsiya:
- Соғлиғининг ҳолати
Вояга етмаган шахснинг тарбияси ва яшаш шароити- бу 18
ёшга тўлмаган шахсларга нисбатан белигиланган, унинг яшаши, уни тарбиялашда қўлланилаётган усул ва воситалар каби ҳолатлардир. Суд бунда вояга етмаган шахснинг ота-онаси, васийлар ва ҳомийлар ва оиладаги бошқа шахсларнинг ҳолатини эьтиборга олиши лозим. Соғлиғининг ҳолати –бу нафақат вояга етмаганнинг касалмаслиги ёки жисмоний нуқсонлари йўқлигини белгиловчи, шунингдек, унинг жисмоний, руҳий ва ижтимоий ҳолатининг кўрсаткичидир. Вояга етмаганларга таьсир қилувчи ва суд томонидан ҳисобга олиниши лозим бўлган ҳолатларга қуйидагилар киради: вояга етмаган шахснинг ёши, жиноятни содир этганлигига чин кўнгилдан пушаймонлиги, айбини бўйнига олганлиги, жиноятни очишга ёрдам берганлиги, жинояни оғир оилавий ва шахсий аҳволидан келиб чиқиб содир этганлиги кабилар. Бу ҳолатларнинг барчаси суд ҳукмида кўрсатилиши керак. Бундан ташқари қонун чиқарувчи инсонпарварлик тамойилига асосланиб, болаликдаги шўхлик туфайли бировга озор етказиши билан жиноят ўртасидаги аниқ чегарани билмаслиги, у ёки бу ахлоқий эстетик чегараларни аниқ тасаввур қила олмайдиган ёшда эканлигини эьтиборга олади. Вояга етмаганлар жавобгарлигини индивидуаллаштиришда жиноят тўгри квалификация қилингач, содир этилган қилмишнинг ижтимоий хавфлилик даражасига мос бўлган таьсир чорасини: 1) қўлланадаган жазо чорасининг тури, муддати ёки миқдори; 2) тарбиявий хусусиятга эга бўлган жазо чорасини қўллаб жазодан озод қилишни қўллаш лозимлигини ҳал қилади. Вояга етмаганларнинг жавобгарлигини индивидуаллаштиришда суд озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазо чорасини қўллашга катта эьтибор бериши лозим. Агар енгилроқ жазо чораси жавобгарликка тортишдан белгиланган мақсадга эришишни таьминламасагина оғирроғи тайинланади. Жазо тайинлашда суд жиноятнинг ижтимоий хавфлилик даражасини ва хусусиятларини, мотивини, етказилган зарар миқдорини ва хусусиятини, айбланувчининг шахсини, жазони оғирлаштирувчи ва енгиллиштирувчи ҳолатларни ҳисобга олиши керак. 519 Жиноятнинг ижтимоий хавфлилик хусусияти биринчи навбатда жиноятнинг обьетига боғлиқ бўлади, аммо вояга етмаганлар хар доим хам қонун билан қўриқланадиган ижтимоий муносабатларнинг элементларини ва кўп томонламалигини тўғри ва тўлиқ англаб етмайди. Содир этилган жиноятнинг ижтимоий хавфлилигини, жиноятни содир қилишдаги барча ҳолатларни (айбнинг шаклини, мотиви, усули, қилмиш иштирокчиликда жиноят содир этилганида иштирокчилик даражасини) ҳисобга олиш лозим. Вояга етмаганлар томонидан унча оғир бўлмаган жиноят содир этилганида, уни жазо тайинламасдан тарбияловчи хусусиятга эга бўлган мажбурлов чораларини қўллаш орқали таьсир этиш мумкинми? деган саволга жавоб топиш лозим бўлади. Ижтимоий хавфи катта бўлмаган жиноят содир этган вояга етмаганларга жиноий жазо тайинланишига йўл қўйилмаслиги керак. Айбнинг турли шаклларидан келиб чиқиб, айбдорнинг ўз ҳаракатини англаши, қасднинг пайдо бўлиш вақти (тўгри ёки эгри қасд, олдиндан ўйланган ёки тўсатдан пайдо бўлган ва бошқалар), рўй берган оқибатга кўра хатто қасддан содир этилган жиноятлар ҳам бир-биридан фарқланади. Вояга етмаганлар томонидан қасддан содир этилган жиноятларда кўпчилик холларда вояга етганлардагидек қасд кучли бўлмайди. Вояга етмаганлар томонидан эҳтиётсизлик орқасида содир этилган жиноятларни ҳуқуқий жиҳатдан баҳолаш бир мунча қийинроқ. Жиноят содир қилган вояга етмаган шахс ўз қилмишининг ижтимоий хавфли оқибатларни келтириб чиқариши, ижтимоий хавфлилигини англаши қийин бўлади, агар уни билс а хам, ўз-ўзига ишониш орқали ижтимоий хавфли оқибатни олдини олиш мумкин деб ўйлайди, аммо уни бартараф эта олмайди 1 Вояга етмаган шахс томонидан эҳтиётсизлик орқасидан жиноят содир этилганда жиноят таркиби субьектив томони белгилари, шахснинг индивидуал мезонлари (интелектуал жиҳатдан тўлиқ ривожланмаганлик, рухиятининг ўзига хослиги, хаётий тажрибага эга эмаслиги) ижтимоий хавфли оқибатни англаб етишига имкон бермайди. Вояга етмаган шахс томонидан содир этилган жиноятнинг хусусияти ва ижтимоий хавфлилик даражасини белгилашда жиноятнинг мақсад ва мотиви катта ахамиятга эга. Вояга етмаган 1 А.А.Мримонег “Проблемы борбы с преступнестью несоворшинолетных” 1980. С.64. 520 шахснинг хис-ҳаяжонга тез берилувчанлиги юзага келган ўзгаришлар, биринчи навбатда, уларнинг ҳодисани англаши ва фаолиятида ўз аксини топади. В.А.Рибальскаянинг фикрича вояга етмаганлар жиноятчилигига давлатдаги ижтимоий, иқтисодий ўзгаришлар хам таьсир этади. Бу ҳолат бошқача яшаш шароитининг вужудга келиши, меҳнат қилишдаги, таьлим олишдаги ўзгаришлар билан боғлиқ бўлади 1 Вояга етмаганлар жавобгарлигини индивидуаллаштиришда уларнинг шахсий белгиларига ҳам эътибор бериш лозим. Вояга етмаганларнинг шахсий белгилари деганда: турмуш тарзи, маълумоти, оилавий аҳволи, руҳий белгилари, қизиқиши, ҳуқуқ нормаларига бўлган муносабати ва х.к. эьтиборга олинади. Бундан ташқари Жиноят кодексининг 55-моддаси 1-исми «ж» бандига мувофиқ шахснинг вояга етмаганлигининг ўзи жазони енгиллаштирувчи ҳолат ҳисобланади. Жазони оғирлаштирувчи ва енгиллаштирувчи ҳолатлар айбдорга тайинланадиган жазонинг тарбиявий ва жазолов функцияларининг нисбатини тўғри танлашга ёрдам бериб, уни имкони борича қайта тарбиялашга хамда бошқа жиноятлар содир этишининг олдини олишга ёрдам беради. Жазони енгиллаштирувчи ҳолатларни қуйидаги учта асосий гуруҳга: 1) жиноят субьектининг шахсини ифодаловчи ҳолатлар 2) жиноятнинг мотиви ва унинг шаклланиши билан боғлиқ ҳолатлар 3) субьектнинг содир қилган жиноятига нисбатан муносабатини ифодаловчи ҳолатларга ажратиш мумкин. Юқоридаги ҳолатлар вояга етмаганларнинг жиноят ишларидаги ўзига хос хусусусиятларини эьтиборга олиб тадбиқ этилиши лозим. Аммо бу хусусиятлар масаласига камроқ эьтибор берилади. Битта муайян ҳолатнинг катта ёшдагилар ва вояга етмаганларнинг жиноят ишларида ахамияти турлича бўлиб, суд жараёнида судланувчиларга жазо тайинлашга турлича таьсир қилади. Шуни хам айтиб ўтиш керакки, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 55-56-моддаларида кўрсатилган ҳолатларнинг айримлари вояга етмаганларга умуман тааллуқли эмас ёки таалуқли бўлса хам қатор зарурий чеклашларга эга. Бундай чеклашлар, хусусан, вояга 1 В.Я.Рыбальская “Проблемы борбы с преступнестью несоворшинолетных” 1994. С.26. 521 етмаганларга жазо тайинлашнинг умумий асосларига таянган ҳолда хам белгиланиши мумкин. Вояга етмаганларга бир қанча жиноятлар учун жазо тайинлашда катталарга жазо тайинлашдан фарқли равишда: жавобгарликка тортилаётган шахснинг ёши (13 ёшдан 16 ёшгача, 16 ёшдан 18 ёшгача), шунингдек, вояга етмаганларга тайинланиши мумкин бўлган жазонинг юқори чегараси ҳисобга олинади. Вояга етмаганларга жиноятлар мажмуи бўйича жазо тайинлашда суд Жиноят кодексининг 59- моддасида назарда тутилган қоидаларга амал қилиш лозим. Аммо жиноят учун охирги жазо чораси Жиноят кодекси 86-моддасига мувофиқ тайинланади. Ўн уч ёшдан ўн олти ёшгача бўлган вақтда жиноят содир этган шахсга нисбатан жиноятлар мажмуи тариқасида жазо тайинланганда озодликдан маҳрум қилишнинг энг кўп муддати ўн йилгача, агар содир этган жиноятларнинг биттаси ўта оғир жиноят бўлса, ўн икки йилгача тайинланади. Ўн олти ёшдан ўн саккиз ёшгача бўлган вақт ичида жиноят содир этган шахсларга нисбатан жиноятлар мажмуи тариқасида озодликдан маҳрум қилиш жазоси – ўн икки йилгача муддатга, агар содир этган жиноятларнинг биттаси ўта оғир жиноят бўлса, ўн беш йилгача муддатга тайинланиши мумкин. Жиноят содир этиш вақтида ўн уч ёшдан ўн саккиз ёшгача бўлган шахсларга нисбатан бир неча ҳукм юзасидан тайинланадиган озодликдан маҳрум қилиш жазосининг муддати ўн беш йилдан ошмаслиги керак. Агар Жиноят кодекси 72-моддасида белгиланган шартлар ва асослар мавжуд бўлса, суд вояга етмаган шахсга нисбатан шартли жазо белгилаши мумкин. Download 5.6 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling