Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти
Download 5.6 Mb. Pdf ko'rish
|
Жиноят хукуки
2. Вояга етмаганларга нисбатан қўланадиган жазо тизими ва турлари. «Бола ҳуқуқлари тўғрисидаги» Конвенцияда болаларнинг жисмоний, ақлий, ижтимоий ривожланиши учун зарур шароитларни яратиб бериш жамиятнинг вояга етмаганлар олдидаги бурчи эканлиги белгилаб қўйилган. Вояга етмаганларининг жиноят содир этиши муайян маьнода жамият томонидан юқоридаги мажбуриятларининг бажарилмаганлигини ифодалайди 1 . Адолатнинг тикланиши биринчи навбатда вояга етмаганларнинг қайта тарбияланишида ифодаланади. Вояга етмаганларга нисбатан қўланадиган жазо тизими, жиноят қонуни билан белгиланган ва суд учун мажбурий ҳисоблаган жазо чораларинг рўйхати бўлиб, улар ўз навбатида муайян тартибда жойлаштирилган ва қўлланиш тартиби ва чегаралари белгиланган рўйхатдир. Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодексида вояга етмаганларга нисбатан қўлланадиган жазо тизимининг асосий вазифаси вояга етмаганларни мажбурлаш ва тарбиялаш ҳисобланади. 1 Конвенция ”О правах ребенка”, 1989 й. Вояга етмаганларга тайинланадиган жазо турлари Жарима (ЖК 82-моддаси) Ахлоқ тузатиш ишлари (ЖК 83-моддаси) Қамоқ (ЖК 84-моддаси) Озодликдан маҳрум қилиш (ЖК 85-моддаси) 512 Вояга етмаганларга нисбатан жазо тайинлашнинг асосий мақсади тарбиялаш бўлсада, лекин оғир жиноят содир этганларга нисбатан оғир жазо тайинланишини истисно этмайди. Бундай ҳолатда оғирроқ жазо тайинламаслик, вояга етмаганларда маьсулиятсизликни келтириб чиқаради. «Бола ҳуқуқлари тўғрисидаги» Конвенцияда вояга етмаганларга нисбатан ўлим ва умрбод озодликдан маҳрум қилиш каби жазолар қўлланилиши мумкин эмаслиги белгиланган Вояга етмаганларга нисбатан тайинланадиган жазо тизими: 1) давлат мажбурлов чорасининг алоҳида турларидан ташкил топган; 2) жазо тизими элементлари ўзаро боғлиқ бўлиб, бири иккинчисига боғланиб ва тўлдириб келади; 3) давлатнинг мажбурлов чоралари рўйхати қатьий бўлиб, кенгайтириб талқин қилиниши мумкин эмас. Шунинг учун вояга етмаганларга нисбатан Жиноят кодекси Махсус қисми тегишли моддаси санкциясида кўрсатилган бўлсада, лекин 84-модда кўрсатилмаган жазо чоралари қўлланилмайди; 4) белгиланган жазо чоралари енгилидан оғирига қараб жойлаштирилган. Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 81-моддасида кўрсатилган жазолар вояга етмаганларга нисбатан тайинланиши мумкин бўлган жазо турларининг қатьий рўйхатидир. Ушбу моддада жазо тизими энг енгилидан оғирига қараб жойлаштирилган, яъни: 1) жарима 2) ахлоқ тузатиш ишлари 3) қамоқ 4) озодликдан маҳрум қилиш Вояга етмаганларга нисбатан жазо тайинлашда Жиноят кодекси Махсус қисми моддаси санкцияси доирасида эмас балки, 82-85 моддаларда белгиланган доирада жазо тайинланади. Вояга етмгаанларга нисбатан қўшимча жазо чораси қўлланилмайди. Download 5.6 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling