21-БОБ: ВОЯГА ЕТМАГАНЛАРНИ ЖИНОИЙ
ЖАВОБГАРЛИКДАН ВА ЖАЗОДАН ОЗОД ҚИЛИШ
1. Вояга етмаганларни жиноий жавобгарликдан ва жазодан
озод қилиш тушунчаси ва турлари.
Вояга етмаганларга нисбатан қўлланадиган жазонинг
асосий мақсади ва вазифаси махкумни тузатиш қайта тарбиялаш
хамда жиноятчиликнинг умумий ва махсус олдини олишдан
иборатдир. Вояга етмаганларни жиноий жавобгарликдан ва жазодан
озод қилиш ҳам юқоридаги мақсадни кўзлайди.
Вояга етмаганлар:
1)
фақат вояга етмаган шахсларга нисбатан;
2)
ижтимоий хавф катта бўлмаган жиноят биринчи марта
содир этилганида;
3)
содир этилган қилмишнинг хусусияти, айбдорнинг шахси
ва бошқа ҳолатларни ҳисобга олиб, айбдорни жазо қўлламай ҳам
тузатиш мумкин; деб топилганида;
4)
ишни вояга етмаганлар билан шуғулланувчи комиссияга
топшириш йўли билан жавобгарликдан озод қилинади.
Фақат ушбу ҳолатларнинг барчаси мавжуд бўлган ҳолда
вояга етмаган шахс Жиноят кодекси 87-моддаси, 1-қисмига кўра
жавобгарликдан озод қилиш мумкин. Шахсни жавобгарликдан озод
қилишда унинг 18 ёшга тўлмаганлигини аниқлаш билан бирга, ҳукм
чиқариш вақтида ёши ҳам аниқланиши лозим. Агар ҳукм чиқариш
вақтига келиб 18 ёшга тўлган бўлса, уни жиноий жавобгарликдан
озод қилиш масаласи Жиноят кодексининг 64-68-моддаларига асосан
ҳал қилиниши керак.
Жиноятчини бошқа восита билан тузатиш мумкин, деб
топилса, уни жиноий жавобгарликдан ва жазодан озод қилиш,
шунингдек тайинланган жазонинг маълум бир қисмини ўтагандан
сўнг жазо муддати тугамасданоқ махкумни жазодан озод қилиш
мумкин. Вояга етмаганларни жавобгарлик ва жазодан озод
қилишнинг икки (умумий ва махсус) тури мавжуд:
Вояга етмаганларнинг жиноий жавобгарлик ва жазодан
Do'stlaringiz bilan baham: |