Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти


Download 0.95 Mb.
bet29/51
Sana07.01.2023
Hajmi0.95 Mb.
#1083136
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   51
Bog'liq
pedagogika va psixologiya

ТАЪЛИМ ТАМОЙИЛЛАРИ (ПРИНЦИПЛАРИ)

Узлуксиз таълим кадрларни тайёрлаш тизимининг асоси ва кадрлар тайёрлаш миллий моделининг таркибий қисмларидан бири деб, таъкидланади “Кадрлар тайёрлаш Миллий дастури”да. Узлуксиз таълим тизими ўқув-тарбия жараёнининг ҳамма босқичларини қамраб олади, ҳар томонлама етук баркамол авлодни етиштириш учун шарт-шароитлар яратади. Шу сабабли, мамлакатимизда кадрлар тайёрлаш миллий дастури асосида узлуксиз таълимни ташкил этиш ва ривожлантиришнинг асосий тамойиллари (принциплари) белгиланди. Булар таълимнинг устуворлиги, таълимнинг демократлашуви, таълимнинг инсонпарварлашуви, таълимнинг ижтимоийлашуви, таълимнинг миллий йўналганлиги, таълим ва тарбиянинг узвий боғлиқлиги, иқтидорли ёшларни аниқлаш, юқори даражада билим олишлари учун шарт-шароитлар яратиш кабилар. Жамият талаб қилаётган узлуксиз таълимга тегишли бу қонун-қоидалар ўқитиш, билим бериш, яъни таълим жараёнига ҳам самарали таъсир кўрсатади. Педагогикада таълимнинг илмий-назарий, услубий асослари алоҳида, яъни дидактика қисмида ўрганилади. Бу жараёнда таълим принципларига ҳам алоҳида тўхталади.


Таълим (ўқитиш) жараёни мураккаб ҳамда кўп қирралидир. Унда ўқитувчи ва ўқувчилар фаол иштирок этадилар. Бу жараённинг муваффақиятли ва самарали натижаси таълим жараёнининг қонун-қоидалари, таълимга қўйилган дидактик талабларга қай даражада амал қилинишига боғлиқ.
Ўқитиш билиш фаолиятининг ажралмас қисми сифатида дунёни билишнинг умумий қонунлари асосида содир бўлади. Шу сабабли, шахсни ўқитиш, тарбиялаш, баркамол авлод қилиб етиштириш жараёнини бир бутунликда амалга ошириш зарур. Ўқитувчи қачонки таълим тамойилларидан хабардор бўлгандагина уни самарали бошқариш, ўқитишнинг самарали усулларини тўғри танлаш имкониятига эга бўлади. Шунинг учун ҳам ўқитиш тамойиллари таълим жараёнининг энг муҳим масалаларини назарий ва амалий жиҳатдан тўғри ҳал қилишнинг асосий негизи ҳисобланади.
Таълим тамойиллари ўқув юртлари олдида турган улкан вазифалар асосида белгиланади. Улар ўзаро бир-бири билан мустаҳкам боғлиқ ҳолда бир системани ташкил этади, ҳар бир дарсда дидактик тамойилларнинг бир нечаси иштирок этиши мумкин. Улар таълим олдида турган асосий мақсадларни ҳал этишга ўз ҳиссасини қўшади. Таълим тизими ислоҳ қилинаётган ҳозирги жараёнда ўқувчи-талабаларга мустаҳкам билим бериш, уларни эркин, мустақил фикрлай оладиган инсонлар қилиб тарбиялашда, таълим тамойилларининг моҳиятини чуқур англаш ва ҳаётга тадбиқ этиш муҳим муаммолардан биридир.
Ўқув юртларида бериладиган билим илмий характерга эга бўлиши, фан-техниканинг сўнгги ютуқ ва кашфиётларини ўзида ифода этиши лозим. Шундай экан, ўқитувчи илм-фандаги янгиликлардан хабардор бўлиши лозим, ўқув фанлари ҳам илм-фан асосида яратилади. Ўқитишнинг илмийлик тамойиллари таълим жараёнида ўқувчи-талабаларни ҳозирги замон фан-техника тараққиёти даражасидаги илмий билимлар билан қуроллантириш, айниқса, талаба ёшларни илмий-тадқиқот усуллари билан таништириб боришга қаратилган.
Илмийлик таълимнинг мазмунига ҳам, усулларига ҳам алоқадордир. Шундай экан, билим, илм-фан билан ўқув предмети ўртасида ҳамкорлик ўзаро боғлиқлик бўлишига эришиш лозим. Таълимнинг ҳамма босқичларида илмий изоҳлардан фойдаланмоқ лозим.
Назарий билимларнинг амалиёт билан, турмуш тажрибалари билан боғлаб олиб бориш таълимнинг етакчи қоидаларидан ҳисобланади. Таълим-тарбия соҳасидаги ютуқлар, энг аввало, назария билан амалиётнинг ўзаро боғлиқлигига асосланади. Шундагина ўқувчи-талаба ўрганаётган ўқув материалларининг туб моҳиятини тушуниб етади ва амалиётда улардан фойдалана олади. Бунинг учун таълим жараёнида ўқувчиларнинг фаол иштирок этишларига эришмоқ лозим. Фаол иштирок эса билимларни онгли тушуниб ўзлаштиришга олиб келади.
Таълимдаги онглилик ва фаоллик, ўқувчидаги кўтаринки кайфият, кўпроқ билишга интилиш, мустақил фикрлаш ва хулосалар чиқаришга ундайди. Билимларни онгли ва фаол ўзлаштириш ўқитиш жараёнининг психологик томонларида ўз ифодасини топади.
Ўқитишда назарий билимлар қанчалик қатьий баён этилса, ўқувчи талабанинг фикр юритиши ҳам шунчалик аниқ ва равшан бўлади, ўқув материалларини онгли ўзлаштириш даражаси ҳам ошади. Таълим тизими ислоҳ қилинаётган ҳозирги жараёнда ёшларнинг мустақил фикр юритиши, мустақил суратда билим олишга интилиши талаб қилинади. Бунинг натижасида билимларни ўзлаштириш жараёни ижодий тус олади. Бундай шароитда ўқитувчи ўқувчининг машғулотларга муносабати ва бу жараёнда ўзини қандай тутишга эътибор бермоғи лозим. Ёшлардаги ўқиш истаги таълим жараёнининг зарурий ва мантиқий қисмидир. Шундай экан, таълимнинг самарадорли ўқитувчининг ўқувчиларни ўқишга изчил ва мунтазам қизиқтириб боришига боғлиқдир. Бунинг учун ўқитувчи, уларни ўқишга ижодий муносабатда бўлишга, мустақилликка, ишчанликка одатлантириши лозим.
Таълим жараёни, унинг мазмуни, унда кўтарилган ҳаётий масалалар ёшлар тарбиясига ижобий таъсир кўрсатади. Шу сабабли, таълим, шахс шаклланишининг асосий манбаидир.
Ўқитиб, тарбия бериш деганда, биз таълим ва тарбиянинг бир-биридан ажралмаслигини тушунамиз. Шундай экан, мактаб обрўси, ўқитувчи обрўси, аввало дарсда шаклланади. Тил ва адабиёт дарсими, математика дарсими ҳар доим уларнинг тарбиявий имкониятларини кўра билиш, тарбия усулларидан фойдаланиш лозим.
Ўқувчи-талаба илмий билимларни ўзлаштирар экан, унинг дунёқараши ҳам, иродаси ва ахлоқий сифатлари, иймон-эътиқоди ва қобилияти ҳам ўсиб ривожланиб боради.
Таълимнинг тарбиявий имкониятларидан фойдаланишда ўқитувчи аввало таълимни услубий жиҳатдан тўғри ташкил этишга, ўқув материалларининг мазмуни билан боғлиқ тарбиявий мақсадларни аниқ белгилашга ва билим олишга қизиқтира олишга боғлиқдир. Шу билан бирга, ўқитувчининг ўқувчилар оддидаги обрў-эътибори ҳам муҳим тарбиявий аҳамиятга эгадир.
Ўқитиш жараёнини кўргазмали ташкил этиш зарур. Чунки ҳам эшитиш, ҳам кўрсатиш орқали ўқув материалларини идрок қилиш, уларни онгли ва пухта ўзлаштириш, билимларни турмушдага заруриятини англаб етишларига асос солади, диққатни барқарорлаштиради. Шунинг учун кўргазмали материаллар ўрганилаётган мавзунинг мазмунига мос келиши, ўқувчи-талабанинг ёши ва билим даражасига мувофиқлашган бўлиши, ҳамда улардан фойдаланишнинг самарали йўл ва воситаларини қўллаш ва ишлаб чиқиш лозим. Кўрсатмали материаллар ўкув предметларининг характери ва мазмунига қараб турли-туман бўлиши мумкин. Жумладан:
а) буюм ва нарсаларни асли табиий ҳолда кўрсатиш (ўсимликлар, ҳайвонлар, гербарий ва коллекциялар, лаборатория машғулотларига намойишлар, экскурсиялар чоғида кўрсатиладиган буюм, нарсалар);
б) тасвирий кўрсатмали материалларни намойиш қилиш (расмлар, фотосуратлар, диафильмлар ва диапозитивлар, кинофильмлар ва бошқалар);
в) нарса ва буюмларни шартли белгилар орқали кўрсатиш
(ўқув хариталари, схема, жадвал ва макетлар);
г) овозли кўрсатмали материаллар (кодоскоп, магнитофондаги ёзувлар, овозли кинофильмлар) ва б.
Билимлар турли йўл воситалари орқали пухта ўзлаштирилгандагина, у мустаҳкам эсда қолади, бу эса ўқув материалларни онгли ўзлаштиришга, назария билан амалиётни боғлашга, кўрсатмалиликка амал қилиш ва билимларни такрорлаш орқали мустаҳкамлашга боғлиқдир. Таълимнинг бош мақсади эса билимларни системали ва пухта ўзлаштиришдир.
Таълим жараёнидаги муваффақиятларга фақат билим беришда ўқувчи, талабанинг ўзига хос шахсий хусусиятларини ҳисобга олганда эришиш мумкин.
Шунинг учун ўқитувчида болалар психологаясидан тегишли билимлар етарли бўлиши лозим. Дарс жараёнида шу синф ўқувчиларига тегишли умумий хусусиятларни ва ҳар қайси ўқувчига тегишли хусусиятлар таълимнинг ҳар бир босқичида эътиборга олиниши даркор. Бунга эришиш учун ўқитувчи ўқувчиларни кузатиши ва уларнинг руҳий оламини ўрганиши лозим. Фақат шундагина ўқувчидаги камчиликларнинг келиб чиқиш сабаблари аниқланади ва уларни бартараф қилиш учун изланишлар олиб борилади.

Download 0.95 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   51




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling