Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти


Download 0.95 Mb.
bet26/51
Sana07.01.2023
Hajmi0.95 Mb.
#1083136
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   51
Bog'liq
pedagogika va psixologiya

Мавзу бўйича таянч сўзлар:
Дидактика, назария, маъруза, машғулот, лаборатория, икки босқичли таълим, олий таълим, дарс ва маъруза.

АДАБИЁТЛАР:


1. Каримов И.А "Донишманд халқимизнинг мустахкам иродасига ишонаман". Т. 2000.
2. Каримов И.А. Баркамол авлод орзуси. Т. 'Шарқ". 1998.
3. Турсунов И., Нишоналиев У. Педагогика курси. Т., 1997.
4. Педагогика. Қўлланма (Мунавваров А. тахрири остида). Т., 1997.

9-МАВЗУ. Кадрлар тайёрлаш Миллий дастури ҳамда Таълим
тўғрисидаги Қонун. Таълимнинг янги модели
1. Таълим - тарбия соҳасида ислоҳот.
2. Миллий дастурнинг амалга ошириш босқичлари.
3. Таълим тўғрисидаги Қонун – Миллий таълимнинг пойдевори

Ўзбекистон Республикасида содир бўлаётган сиёсий, иқтисодий ва ижтимоий ўзгаришлар жамиятнинг турли соҳаларига, шу жумладан, таълим соҳасига бўлган янги ёндашувларни кўзда тутади. Демократик ривожланиш йўлида турган бизнинг давлатимизга юқори малакали, ҳар томонлама ривожланган, инсоний фазилатларни ўзида мужассам қилган шахслар лозим. Шахс тарбияси – Ўзбекистон Республикаси таълим тизими олдида Ўзбекистон Республикаси “Таълим ҳақидаги” Қонун ва «Кадрлар тайёрлаш Миллий дастури» томонидан белгилаб берилган дидактик вазифадир.


Айнан шунинг учун педагогик фаолиятда замонавий техноло-гияларнинг қўлланиши мамлакатимиз таълим тизимидаги устувор йўналишлардан бири ҳисобланади. Бу давлатимизнинг иқтисодий, ижтимоий ва сиёсий соҳаларида фаол иштирок этадиган, халқ хўжалиги, ҳуқуқий, таълим ва бошқа вазифаларни ҳал қила оладиган юқори малакали мутахассислар тайёрлаш заруратидан келиб чиққан.
Ҳар иккала хужжатда ҳам ўқув режасига “Педагогик технологиялар ва педагогик маҳорат” фанининг киритилиши педагогик кадрларга бўл-ган замон талабига жавоб беради. Бунда анъанавий педагогиканинг йиллаб йиғилган тажрибаси ҳам, педагогика, психология, ўқитиш методикасидаги инновацион технологияларнинг янги ютуқлари ҳам бирдек қоплаб олинган.
Ҳужжатларнинг мақсадларидан бири – инновацион технологияларнинг психологик-педагогик стратегиясини илмий асослаб бериш, шунингдек педагогик инновациялар асосида ётувчи шахснинг билиш фаолиятини таҳлил қилиб беришдан иборатдир.

Download 0.95 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   51




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling