Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти


Download 0.95 Mb.
bet24/51
Sana07.01.2023
Hajmi0.95 Mb.
#1083136
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   51
Bog'liq
pedagogika va psixologiya

АДАБИЁТЛАР:
1. Каримов И.А "Буюк келажак сари". Т. 1999.
2. Каримов И.А. Баркамол авлод орзуси. Т. 'Шарқ". 1998.
3. ААвлоний. "Туркий гулистон ёхуд ахлоқ".Т. 1991.
4. Каримова В. Мустақил фикрлаш иима. Т. 2000.


8-МАВЗУ. Дидактиканинг умумий тамойиллари. Замонавий таълим жараёни. Унинг функцияси, методлари ва воситалари.


1. Таълим шаклларининг тарихан пайдо бўлиши.
2. Таълим – тарбия назарияси.
3. Дидактик тамойиллар.
4. Таълим самарадорлигини таъминловчи воситалар.
Таълимни ташкил этиш шакллари деганда, аниқ муддатда ва тартибда ўқитувчининг ўқувчилар билан олиб борадиган машғулот турларини тушунамиз. Инсоният тарихига назар ташлар эканмиз, таълимни ташкил этиш шакллари ижтимоий тузум манфаатларига мос ҳолда пайдо бўлган ва ривожланган. Дастлабки даврларда таълим бериш ишлари одамларнинг меҳнат фаолияти, турмуш тарзи билан узвий боғланган ҳамда билим бериш, ўргатиш ишлари якка тартибда олиб борилган.
Давр ўтиши билан кўпчиликка билим бериш эҳтиёжи пайдо бўлади. Таълим тизими мазмуни, билимларнинг мураккаблашуви, болаларни гуруҳ-гуруҳ қилиб, тўплаб ўқитишни тақозо қилган ҳамда таълим билан шуғулланувчи мутахассислар, ўқитувчи тайёрлаш заруриятини келтириб чиқарган.
Шу даврга келиб ўқитишнинг махсус ташкилий шакллари пайдо бўла бошлайди. Бунинг натижасида синф-дарс тизими пайдо бўла бошлайди. Халқ орасида ҳаётий тажрибага, билим ва тарбияга эга бўлган кишилар мураббий, ўқитувчи бўлиб фаолият кўрсатди.
Халқимиз тарихига назар ташлар эканмиз, мактаб ва мадрасаларда ёшларга билим бериш билан шуғулланганлиги "Авесто" ва бошқа тарихий манбалардан маълум. Аммо қадим даврларда таълимни қатьий чегараланган вақтда, бир хил ёшдаги болалар билан олиб бориш, таълим мазмунини босқичма-босқич бериш масалаларита аниқлик киритилмаган эди.
Таълимнинг ташкилий масалалари Ал-Форобийнинг "Фан ва ақл заковат" асарида ўқув фанларини гуруҳларга бўлиб ўқитиш, уларнинг тарбиявий моҳиятини очиш масалаларига эътибор берилган. Педагогика тарихида, таълим ташкил этишнинг асоий шакли дарс ҳисобланган. Синф-дарс тизимини дидактик талаблар асосида яратишда буюк чех педагоги Ян Амос Коменскийнинг (1592-1670) хизматлари катта, уни синф-дарс тизимининг асосчиси сифатида бутун дунё тан олган.
Я.А.Коменский "Буюк дидактика" асарида, ўқув машғулотларини гуруҳ шаклида ташкил қилиш, ўқув йили ва ўқув кунини бир вақгда бошлаш, машғулотлар орасида танаффуслар берилишини, гуруҳлардаги болаларнинг ёши ва сони бир хил бўлишига алоҳида эътибор берди. Дарс давомида ўқувчилар диққатини тўплаш, материални батафсил тушунтириш, ўқувчига саволлар бериш, ўзлаштириш жараёнини назорат қилиш зарурлигини таъкидлайди.
Бу тарихий жараёнда Педагогика фани оддида турган муаммолардан бири таълимнинг ташкилий шаклларини самарадорлигини ошириш, айниқса, дарсни самарадорлигини ошириш билан боғлиқ илмий-назарий услубий ва амалий муаммоларни хал этувчи тадқиқотлар олиб боришда кўп ишлар қилинди. Бу борада мустақил Ўзбекистонимизда кадрлар тайёрлаш миллий дастурини амалга оширишда таълим тизимига янги педагогик технологиялар тадбиқ этиш билан боғлиқ ишлар қилинмоқца.

Download 0.95 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   51




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling