Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти
Одоб — ҳар бир инсоннинг ўзи бир инсон ёки жамоа билан бўлган мулоқотида ҳамда юриш-туришида ўзини тута билишидир
Download 0.95 Mb.
|
pedagogika va psixologiya
- Bu sahifa navigatsiya:
- Ахлоқ
Одоб — ҳар бир инсоннинг ўзи бир инсон ёки жамоа билан бўлган мулоқотида ҳамда юриш-туришида ўзини тута билишидир.
Хулқ — одобнинг кўникмага айланган кўриниши. Ахлоқ — жамиятда қабул қилинган, жамоатчилик фикри билан маъқулланган хулқ-одоб нормалари мажмуи. Маданият — жамиятнинг ва унда яшовчи фуқароларнинг фаолияти жараёнида тўпланган барча ижобий ютуқлар мажмуаси. Маънавият — инсон онгини акс эттирувчи барча ижобий, руҳий, интеллектуал фазилатлар мажмуаси. Мушоҳада қилиш ақлнинг пешланишига олиб келади. Ақл онгни сайқаллайди. Онг эса моддий ва маънавий манбага айланади. Шу тарзда инсон секин-аста такомиллашиб, комилликка эришиб боради. Жамиятда яшаб, ўзаро ҳамкорлиқда ҳамжиҳатлик билан бунёдкорлик, яратувчилик билан шуғулланаётган инсон, эзгулик уруғини сочади ва бу уруғларнинг ҳосилидан баҳраманд бўлиб яшайди. Бундай инсонлар ҳам ақлий, ҳам ахлоқий билимларни пухта эгаллаган, ҳар нарсага қодир, хушхулқ, хушфеъл инсонлардир.Улар жамиятнинг, халқнинг севимли фарзандлари бўлиб, шу боис, уларга ҳавас қилса, тақлид қилса, улардан намуна олса арзийди. Абдулла Авлоний ўзининг "Туркий гулистон ёхуд ахлоқ" асарида инсонлар ҳақида бундай дейди: "Яхши фазилатларни ўзига касб қилиб олган инсонлар яхши инсонлар дейилур". Авлоний яхши инсонлар деганда одамларга яхшилик қила оладиган, камгап, сахий, меҳнаткаш, меҳр-шафқатли, билимдон, ўзгалар учун қайғурадиган, мард инсонларни кўзда тутса, "ёмон инсонлар деб, ёмонлик фазилатлари яхши фазилатларидан устун турадиган инсонларга айтилади”, дейди. Муаллиф ёмон инсонлар деганда хасис, бахил, бировларнинг ютуғини кўра олмайдиган ҳасадгўй, фақат ўзим дейдиган худбин кишиларни назарда тутади. Авлоний кишиларни ўзида яхши фазилатларни тўплаган, эл назарига тушган, яхшиликка интилувчи, ўзини тарбиялаб боришга ўрганган инсонлар бўлишга ундайди. Тарихдан бизга ота - боболаримиздан уларга хос мардлик, жасурлик, ғурур каби хислатлар мерос бўлиб келаётган бўлса, момоларимиздан ор-номус, иффатлилик, назокатлилик, шарм-ҳаё, ширинзабонлик каби хислатлар асрлардан-асрларга мерос бўлиб ўтиб келмоқда. Бу хусусиятлар элимиз, юртимиз, миллатимизнинг қондош ва жондош ажралмас бир маънавий қиёфасидир. Эндилиқда замондош йигит-қизларимиз юриш-туришлари, хатти-ҳаракатлари, кийинишлари билан ўзларини қанчалик ўта тараққийлашган шаҳар фуқаролари каби кўрсатмасинлар, барибир улар қалбан шу маънавий мероснинг эгасидирлар. Абдулла Қодирийнинг "Ўтган кунлар" ва "Меҳробдан чаён" асарларидаги Отабек ва Анваржонлар бугунги қизларимиз бахтининг идеали бўлса, Кумуш ва Раънолардаги шарқ аёлларига хос иффат ва латофат, бокиралик, вафодорлик, севган кишисини эъзозлаш каби хислатлар эгаси бўлиш йигитларимизнинг орзуси ва ниятидир. Меросий манбаларимизнинг яна бири Абу Райҳон Берунийнинг "Ҳиндистон" асаридир. Аллома бу асарида қизларга шундай мурожаат қилади: “Қизим, сен ўрганган уйингдан кетиб, нотаниш бир хонадонга келин бўлиб тушмоқдасан...Эринг осмон бўлса, сен ер бўл, Осмон ўзининг шифоли ёмғири билан ерни кўкартирганидек эринг ҳам ўз меҳри билан сени асраб-авайлайди, эрингнинг кўзига пала-партиш кўринма, ўзингга оро бер, сув ва сурма ҳамиша ҳамроҳинг бўлсин. Эринг кучи етмаган нарсаларни олиб бер деб хархаша қилаверишни ман қиламан...” Берунийнинг ижодига разм солсак, ул зоти шарифнинг ниҳоятда кўп мутолаа қилганини, изланганини, ўзига нисбатан ниҳоятда талабчан бўлганлигининг гувоҳи бўламиз. Беруний фақат ҳайитлардагина дам олганлар. Улар ҳайитнинг биринчи куни хасталарни, кўнгил яқинларини, ёши улуғларни зиёрат қилганлар. Иккинчи куни марҳумлар хонадонига ташриф буюриб, уларни ёд айлаганлар. Учинчи куни эса кейинги ҳайитга етгулик озуқа ва кийим-бош, керакли уй-рўзғор буюмлари, асбобларини харид қилиш учун вақг ажратганлар.Беруний 76 ёшида хасталаниб ётиб қолади. Анчадан бери тўшакка михланиб қолган Берунийнинг холидан шогирдлари кириб-чиқиб, дам-бадам хабар олиб турадилар. Шундай кунларнинг бирида Берунийдан ҳол сўраш учун қози Валвалужий ташриф буюради. Беруний қозининг мерос тақсимотига янги шарҳлар киритганини эшитган, лекин қози билан бу ҳақда бамайлихотир суҳбатлаша олмаган эди, ўша шархни қозидан айтиб беришини илтимос қилади. Қози: "Маъқул, аммо сал куч йиғиб олганингиздан сўнг бафуржа гаплашармиз",-дейди. Беруний: "Эй қози, мен шу мерос тақсимоти ҳақидаги шарҳингизни билмай бу дунёдан кўз юмиб кетганимдан кўра билиб, хотиржам кетганим афзал эмасми?"-дейди. Ноилож қолган қози мерос тақсимоти шарҳини баён қилади.Беруний бор вужуди билан кўзи юмилган ҳолда тинглар, айрим жойларини маъқуллар, айрим жойларига ўз фикрини ва таклифларини билдирар эди. Сўзини тугатган Валвалужий Берунийнинг оғир нафас олишига қараб, бугун шу суҳбат шарт эмас эди, ул зотни толиқтириб қуйдим, деб хижолат бўлади ва кетишга рухсат сўрайди. У ҳали маҳалла бошидаги уйига етиб ҳам келмаган эдики, Берунийнинг ҳовлисидан йиғи овози эшитилади. Валвалужий орқасига қайтади. Давр илмга ташна, фан фидойиси Берунийдан шу тарзда жудо бўлган эди. Ул табаррук зот ўзидан бир қанча ноёб асарлар қоддирдики, мана неча асрлардан буён унинг авлодлари бу бебаҳо манбалардан ўзлари учун бой маънавий озуқа олиб келмоқдалар.Уларнинг адолатли, оқил фикрлари ҳанузгача маънавий дунёмизни машъал каби ёритиб келмоқда. Алломанинг қуйидаги мисраларига диққат қилинг: Download 0.95 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling