Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти


Download 0.95 Mb.
bet19/51
Sana07.01.2023
Hajmi0.95 Mb.
#1083136
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   51
Bog'liq
pedagogika va psixologiya

3. Ҳуқуқий тарбиянинг методлари.
Ҳуқуқшунослар ҳуқуқий тарбия методларини одатда икки турга бўладилар-ишонтириш ва мажбурлаш. Ҳуқуқий тарбия методи-бу бир неча муайян йўл ва усуллар йиғиндиси бўлиб, улар асосида кишилар онгига, дунёқарашига таъсир қилинади. Бунинг натижасида тарбияланувчиларда қонунга ҳурмат ҳисси уйғотилади ва қонуннинг бузилмаслиги таъминланади.
Энг асосий метод бу-ишонтириш методи. Ишонтириш орқали ижобий натижага эришилмаса, мажбурлаш методи қўлланилади. Ҳуқуқий тарбияда бу икки методни бирга қўллаш ҳам мумкин.
Кишилар ўртасидаги муносабатлар маълум қисмни давлат томонидан тартибга солиб турилиши ҳануз сақланар экан, қонунлар бажарилишининг мажбурийлик ҳаракатлари ҳам сақланади. Бундан ташқари, жамият ҳаётида ҳали ҳуқуқбузарликка барҳам берилмаган экан, фуқаролар мамлакат тинчлиги ва дахлсизлиги таъминланиши учун ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг ҳуқуқбузарликка нисбатан фаолияти кучайиб боради. Бу борада суд, прокуратура, ички ишлар миллий хавфсизлик органлари, Адлия вазирлиги ва бошқалар ўз функцияларини тарбиявий-ишонтириш методи билан биргаликда олиб борадилар.
Ишонтириш методи орқали кишилар онгига ҳуқуқ, қонун, қонуний онгларнинг жамият ҳаётида қанчалик аҳамияти зарур эканлигини тушунтириб, бу қонуний ҳужжатларни қабул қилиш жараёнига айтилади.
Республикамиз Конституциясининг 9-моддасида «Жамият ва давлат ҳаётининг энг муҳим масалалари халқ муҳокамасига такдим этилади, умумий овозга (референдумга) қўйилади», дейилган. Қонун лойиҳаларини, энг муҳим масалаларни халқ муҳокамасига, овозига қўйиш-халк давлат ҳокимиятининг бирдан-бир манбаи эканлигининг далилидир. Демак, республикамиз халқи давлат фаолиятининг барча соҳаларида кенг иштирок этиши лозим. Бу имкониятнинг рўёбга чиқиши, халқнинг ҳуқуқий эътиқодига боғлиқ. Инсонни сиёсий фаоллик руҳида тарбиялаш ҳуқуқий тарбиянинг вазифасидир. Давлатимиз эса қонунчилик фаолиятини, қонунларни амалга оширишда олиб борадиган юксак ишларида асосан шу сиёсий фаолликка таянади. Ана шундагина қонунларни муҳокама қилиш жараёнида фуқаролар уларнинг моҳиятига, заруратига, мақсадига тўлароқ тушуниб етадилар. Қонунлар билан танишиш кишилар онгида уларга нисбатан масъулиятни тарбиялайди, натижада қонунларнинг бажарилиши учун реал муҳит вужудга келади. Ўзбекистон фуқаролари фақат қонун лойиҳаларининг муҳокамасида қатнашибгина қолмасдан, қонунийликни, ҳуқуқ-тартиботни мустаҳкамлашда фаол иштирок этсалар, ҳуқуқий давлат қуриш йўлида анча олға сурилиш мумкин.
Ҳуқуқий тарбиянинг илмий принципларидан яна бири ўрганилаётган қонун ёки қарорнинг келиб чиқиш сабабларини, унга объектив зарурат борлигини тушунтириб беришдир. Агар тарбияланувчи қонун, қарор ва қоидаларнинг вужудга келиши, қабул қилиниши умумий асосларини тушуниб олса, айниқса, ҳозир ўрганилаётган ҳуқуқий норманинг қабул қилиниши сабабини билса, уни бажаришга онгли равишда ёндашади, ўзида ҳам ҳуқуқий нормага нисбатан эхтиёж сезади.
Ҳуқуқий тарбияга илмий ёндашиш қуйидаги фаолиятлардан ташкил топади:
-ўргатилиши лозим бўлган қонун ёки қонунний актнинг назарий ва амалий жиҳатларини пухта ўзлаштириб олиш;
-тарбия объектларини ўрганиш, улар билан ҳуқуқий норма ўртасидаги боғланишни аниқлаш;
-мазкур минтақадаги ҳуқуқий нормага алоқадор ҳуқуқий ҳолатни (ҳуқуқ-тартиботни, қонунчиликка муносабат) ўрганиш ва таҳлил қилиш;
-ҳуқуқий нормани тушунтириш шакл ва методларини танлаб олиш;
-ҳуқуқий тарбия воситаларини тайёрлаш;
-тарбияланувчиларнинг фикрини ўрганиш ва савол-жавобга тайёрланиш.
Ҳуқуқий тарбияни шаҳар, туман, вилоят, республика миқёсида ягона шакл ва методлар асосида олиб бориш ҳам илмий принципдир. Ҳуқуқ-тартибот ва қонунийликни мустаҳкамлаш бутун мамлакатда ҳуқуқий тарбияга чуқур илмий ёндашишни тақозо қилади. Ҳозир бу муҳим иш давлат органлари ва жамоат ташкилотлари ҳамкорлигида амалга оширилмоқда.

Download 0.95 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   51




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling