Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти
Download 0.95 Mb.
|
pedagogika va psixologiya
- Bu sahifa navigatsiya:
- 6-МАВЗУ . Оила тарбияси ва оила педагогикаси. 1. Оила, унинг мақсади ва вазифалари.
Мавзу бўйича таянч сўзлар: Фикр, тушунча, мушоҳада, англамоқ, шуур, тафаккур, ташаббус, хронологик, муаммоли, эвристик, гипотетик. Дунё, ақл-идрок, маънавият, қалб, фикр, илм, комил инсон, илм-маърифат, ақл, ахлоқ, эпчиллик, бунёдкорлик, инсонпарварлик.
АДАБИЁТЛАР: 1. Каримов И.А "Буюк келажак сари". Т. 1999. 2. Каримов И.А. Баркамол авлод орзуси. Т. 'Шарқ". 1998. 3. ААвлоний. "Туркий гулистон ёхуд ахлоқ".Т. 1991. 4. Каримова В. Мустақил фикрлаш иима. Т. 2000. Дунё, ақл-идрок, маънавият, қалб, фикр, илм, комил инсон, илм-маърифат, ақл, ахлоқ, эпчиллик, бунёдкорлик 6-МАВЗУ . Оила тарбияси ва оила педагогикаси. 1. Оила, унинг мақсади ва вазифалари. 2. Оила тарбиясини такомиллаштириш омиллари. 3. Оиланинг ўзига хос хусусиятлари.. 4. Оиланинг мактаб ва жамоатчилик билан ҳамкорлиги. Оила жамиятнинг бир бўлаги. Шундай экан, инсон шахсини шакллантириш оиладан бошланади. Оила мураккаб ижтимоий гуруҳ бўлиб, биологик, ижтимоий, ахлоқий, мафкуравий ва руҳий муносабатларнинг бирлашуви натижасида вужудга келади.Оила тор маиший тушунча эмас, балки у ижтимоий жамоадир. Шу сабабли оилалар бирлашиб жамиятни ташкил этади.Жамиятдаги ўзгаришлар оилага таъсириии кўрсатганидек, оиладаги ўзгаришлар ҳам жамиятга ўз таъсирини кўрсатади.Буни биз 1998 йил мамлакатимизда "Оила йили" деб эълон қилиниши мисолида кўришимиз мумкин. Шу муносабат би.лан ҳукуматимиз ишлаб чиққан тадбирлар оилани ижтимоий муҳофаза қилиш, оилада ёшлар тарбиясига эътиборни кучайти-риш, оиланинг ҳуқуқий тамойилларини кенгайтириш ва бошқа оилани муетаҳкамлаш билан боғлиқ масалаларга қаратилди. Президентимиз И.А.Каримов айтганларидек: "Халқимиз қадим-қадимдан оилани муқаддас деб билган.Оила аҳил ва тотув бўлса, жамиятда тинчлик ва ҳамжиҳатликка эришилади, давлатда осоишталик ва барқарорлик ҳукм суради. Оила фаро-вонлиги - миллий фаровонлик асосидир". Шуни унутмаслик лозимки, фарзандларимизнинг ҳар томонлама камол топиши учун қулай шароитлар яратилсагина, оила тарбияси муваффақиятли бўлиши мумкин. Ёш авлод ҳаётининг кўп қисми оилада ўгади. Шу боисдан турмушнинг мураккаб муаммолари билан оилада танишадилар. Оиладаги мавжуд анъаналар, урф-одатлар, расм-русумлар ва маросимларнинг ижобий таъсирида йигит-қизлар аста-секин камол топиб борадилар. Анъана ва маросимлар тарбиянинг қудратли қуролига айланади. Келажагамизнинг қаидай бўлиши ҳозирги кунда биз тарбиялаётган ёшларга боғлиқ.Бу қонуният оиланинг тарбия борасидаги фаолиятига ҳам боғлиқ. Оилавий тарбиянинг мураккаблиги шундаки, ҳар бир оила ўзига хос бир олам.У тарбия ишида ҳам ўзига хос хусусиятларни намоён қилади.Оилавий гарбия ижтимоий тарбия билан узвий алоқада бўлсагина, ўсиб келаётган ёш авлод фаровонлигини таъминлаш мумкин. Оила тарбиясидаги югуқлар ота-оналарга педагогик билимлар бсриш, оилавий тарбия бўйича тажрибалар алмашиши, ота-оналарни тарбиявий ишларга қизғин жалб қилишга ҳам боғлиқдир. Ҳар бир ота-она ўз фарзандларини тарбиялаш борасидаги бурч ва масъулиятларини чуқур англашларига боғлиқдир. Бундан ташқари нормал оилавий муҳит, ота-онанинг обрўси, гўғри кундалик режим, болани китобга ва ўқишга, мсҳнат қилишга ўз вақгида жалб қилишлари ҳам муваффақият гаровидир.Кўриниб турибдики, қадимдан ҳам, бугун ва эртага ҳам, бундан кейин ҳам ақлли, фаросатли, тафаккури чуқур - бир сўз билан айтганда камолотли фарзанд тарбиялаш муаммоси долзарбдир.Халқ бундай фазилатли инсонларни севадилар, эъзоз-лайдилар ва хурмат қиладилар.Бундай тафаккурга бой камолотли фарзанд тарбиясининг сарчашмаси оиладан бошланади. Оила ана шундай табаррук қалъадир. У қандай қурилиши лозим? Оила ўзи нима ва унинг мақсад, вазифалари нималардан иборат? Оила — вояга етган икки жинснинг севиш, ардоқлаш, хурмат қилиш асосида, ихгиёрий равишда, қалб хоҳиши билан тузилган қонуний иттифоқидир.Мўъжазгина бир қалъа қурилди. Энди бу қалъада бекинмачоқ ўйналмайди. Ёшликдаги ўйинқароқлик, бебошлик, эркалик, бепарволик ўрнини сезгирлик, масъулият, андиша, жавобгарлик каби фазилатлари эгаллай бошлайди. Бунга ҳар бир ёш тайёрланиб, масъулият кўникмасини ҳис қилиб, оила мақсад ва вазифаларини тушуниб, уқиб бормоғи лозим. Download 0.95 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling