Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти


Download 0.95 Mb.
bet12/51
Sana07.01.2023
Hajmi0.95 Mb.
#1083136
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   51
Bog'liq
pedagogika va psixologiya

(Ибн Сино. Фаросат илми ҳақида.)


Одобли инсон барча одамларнинг яхшисидир,
Ва барча халқлар учун ёқимлидир.
У мансабдор кишилардан гўзалроқ ва,
Бадавлат одамлардан ҳурматлироқдир.
(А.Навоий. Маҳбуб ул-қулуб.)


Гўзаллик юзда эмас, эй биродар,
Сўзи ширин киши ҳар кимга ёқар.
Сўзинг оз бўлсин-у, маъноли бўлсин,
Эшитганлар қулоғи дурга тўлсин.
Сўзинг бўлса кумуш, жим турмак олтин,
Миси чиққай сўзинг кўп бўлса бир кун.
Кўпайган сўзнинг бўлғай тўғриси оз,
Шакарнинг кўпидан ози бўлар соз.
(А.Авлоний. Туркий гулистон ёхуд ахлоқ)

Ҳақиқатда ҳам одобли,илмли, маданиятли инсон билан суҳбатлашганимизда уларнинг овози оҳангидаги мунглилик, самимийлик, инсон дилини ёритувчи ёқимли сеҳр ўзига мафтун қилиб қўяди. Уларнинг суҳбатидан маънавий куч-қувват оламиз, чарчоқларимиз чиқади, қалбимиз яйрайди. Демак инсон бундай даражага етипшш учун кундалик ҳаёт машаққатларини сабр-тоқат билан енгиб, кўп ўқиши, ҳаётни кузатиб ундан сабоқ ола билиши зарур.Меҳнат қилиш, машаққат, риёзат чекиш, ҳаётни ўқиб, ундан оқилона сабоқ чиқара олиш эвазига инсоннинг онги, тафаккури сайқалланиб боради.


Сўз мулкининг султони Мир Алишер Навоий ўзининг "Маҳбуб ул-қулуб" асарида бундай ёзади: «Уруғни қара. Олдин унинг ҳамма ёғи лойга, чангга беланди. Сўнг у ерга қадалгандан кейин қаттиқ ерни ёриб, қийинчиликларга сабр-тоқат билан чидаб, юзага-ерга чиқади.У забардаст дарахт бўлади, мева тугади, қанча-қанча одамларнинг ҳожатини чиқаради. Ҳар қандай ишнинг, ҳар қандай ютуқнинг қийинчилиги бўлади.Унга сабр-токат қилган инсон кейин роҳат-фароғатда яшайди».
Ибн Сино ўзининг "Ҳиндистон" асарида: «Камтарлик -бу худбин ишлар билан шуғулланишдан тўхтатувчи куч», - дейди. Ҳа, халқимиз: "Камтарга камол-манманга завол", деб машаққатли ҳаёт сабоқларининг хулосасини бизга мерос қилиб қолдирган.
Ҳақиқатдан, ҳаётни кузатсангиз, кўп ўқиган, ҳаётни кўп кузатган, теран маънавиятли инсонлар фаҳм-фаросатли, ҳар бир нарсага жиддий қарайдиган, мулоҳазаяи, оқил инсонлар бўладилар. Бундай инсонлар теран, сокин дарёга ўхшайди: улар шовқин-суронсиз оқади.Аммо билими саёз, ҳаёт сабоқларидан етарли хулоса чиқара олмаган, ўқиб-уқмаган, ҳамманинг ақли менинг чўнтагимда деб ўйлайдиган, салга ўзининг йўқ ақлини пешлайверадиган кимсалар эса шалдираб оқаётган жилғага ўхшайди -суви кам-у, ваҳимаси бир жаҳон. Бундай одамларда манманлик касали доимо хуруж қилиб туради.
Манманлик — бу ўз камчилигини ва ўзгаларни тан олмас-лик, ўзгалар фикри билан ҳисоблашмаслик, такаббурлик, худбинлиқцир. Манманлик иллати у макон қурган кишиларни соғлом фикр юритишдан, ўзини такомиллаштириб боришдан махрум этади. Натижада бундай одамларда жаҳолат иллати, яъни билимсизлик пайдо бўлади.Камтарлик ва манманлик бир-бирига қарама-қарши икки йўлдир: уларнинг бири сизни кишиларга яқинлаштиради, ик-кинчиси эса йироқлаштиради.Бир инсоннинг иккинчи бир инсонга интилиш, уни дил қўмсаб, соғиниши замирида муомала маданияти ётади. Жамиятнинг ривожланганлиги, унинг маданиятлилик даражаси, равнақи кўп жиҳатдан унда яшайдиган кшпиларнинг муомала маданияти билан белгиланади.Ақли теран, фикри уммон, ҳақиқий маънавиятли инсон муомала жараёнида ўз фикрини тафаккур дошқозонида қайнатиб, сўнг тил дастурхонига узата-дилар. Инсоннинг тил-забонидан унинг қанчалик фаҳм-фаросатга эга эканлигини билиб оласиз.
Халқимиз "Сўз — ақл тарозиси" деган мақоли билан минг карра ҳақиқатни айтган. Инсон мартабаси унинг сўзидан билинади, лекин сўзининг мартабаси юшш билан белгнланмайди. Нодир манбалардан бири "Қобуснома"да Кайковус ўғли Гилоншоҳга бундай дейди: "Киши сухандон, суҳангўй (нотиқ) бўлиши керак.... Суҳангўй шул кшпи бўлтайки, ул ҳар сўзни деса, халққа маъқул бўлгай...Бундай кипшлар оқиллар қаторига киргай".
Бу манбада бўлар-бўлмасга ваъз қилавермаслик, сўзни улуғ билиш, у осмондан келмаслиги ва уни хор қилмаслик ҳақида насиҳатлар берилади. Хоразм элининг кураги ерга тегмаган полвони, қўли гул пўстиндўз, маърифатпарвар, хассос шоир Паҳлавон Маҳмуд ўзининг қуйидаги шеърида ақл-идрок, фаҳм-фаросат ҳар қандай қалбда ҳам макон қуравермаслигини, унинг жуда ноёб хислат эканлигини, ўқиб-уққан қалблардагина қарор топишини чиройли ифода қилади.



Download 0.95 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   51




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling