Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти


-мавзу.Маънавий снфатлар. Ахлоқ, яхши хулқлар. Мустақил фикрлашни тарбиялаш. Мутахассислик ахлоқи


Download 0.95 Mb.
bet9/51
Sana07.01.2023
Hajmi0.95 Mb.
#1083136
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   51
Bog'liq
pedagogika va psixologiya

4-мавзу.Маънавий снфатлар. Ахлоқ, яхши хулқлар. Мустақил фикрлашни тарбиялаш. Мутахассислик ахлоқи.


1. Комил инсоннинг маънавий сифатлари.
2. Инсон комиллиги мезонлари.
3. Мустақил фикрлашни тарбиялаш.
4.Маънавий манбалардаги инсонпарварлик ғояларининг тарбиявий аҳамияти.

Жамият тараққиёти тарихи шуни кўрсатадики, фақат маънавият-маърифат кенг қулоч ёйган, илм-урфон тараққий этган мамлакатдагина адолатли жамият қуриш ва унда бир-бирига меҳр-оқибатли,камолотли инсонлар шаклланиши мумкин. Бундай жамиятда халқнинг эртанги кунга ишончи ва бунёдкорлик, яратувчилик ишига, эзгуликка интилиши кучли бўлади. Бундай жамият фуқароларида соғлом фикр, ақл-идрок ҳар доим усту-вор бўлади. Қайта қуриш, ошкоралик ва миллий мафкура сиёсати маҳсулидан баҳраманд бўлган Республикамиз халқи чуқур билим ва юксак тафаккурга асосланган ана шундай адолатли, ҳуқуқий жамият қуриш йўлидан дадил олға бормоқда. Президентимиз ўзининг "Ўзбекистон - келажаги буюк давлат" асари-да бундай девди: "Биз шунчаки демократик давлат эмас, балки адолатаарвар демократик давлат қуришга интилаяпмиз. Адолатга интилиш халқимиз маънавий-руҳий дунёсига хос энг муҳим хусусиятдир. Адолатпарварлик ғояси бутун иқтисодий ва ижтимоий муносабатлар тизимига сингиб кетиши, ижтимоий кўмаклашув механизмцда ўз аксини топиши керак.


Президентимиз ўзининг узоқни кўра оладиган доно сиёсати туфайли Республикамизни турғунликдан, маънавий ва иқгисодий қарамликдан озод қилиб, янги мустақил жамият қура олди. Бу жамиятнинг асосини нима ташкил қилади? Унинг кучи қаерда?
Ўз мустақил йўлини танлаган Республикамизда Президентимиз томонидан олиб борилаётган миллий мафкура асосида қуйидаги беш тамойил ётади:
1. Иқтисодиётнинг сиёсатдан устуворлиги.
2. Қонуннинг устуворлиги.
3. Давлат бош ислоҳотчи.
4. Кучли ижтимоий сиёсат.
5. Ислоҳотларнннг босқичма-босқич амалга оширилиши.
Ҳукуматимиз томонидан олиб борилаётган кучли ижгимоий сиёсат қариялар, ногиронларга кўрсатилаётган ғамхўрликда, ёшларнинг билим олишлари учун доимий равишда кўрилаётган чора-тадбирларда ўз аксини топмоқда.Юртбошимиз таъкидлаганларидек: "Халқ очликка, йўқчиликка, қимматчиликка чидаши мумкин, аммо адолатсизликка чидай олмайди".
Қомусимизда, "ҳар бир фуқаро динидан, ирқидан, миллатидан, келиб чиқишидан, амалидан қатъий назар қонун олдида баробардир", дейилади.
Республикамизда амалга киритилган ва ишлаб чиқилаётган қонунларда қуйидаги кафолатлар таъминланган:
- аҳоли турли табақаларининг ўзаро уйғун бўлиши таъминланган;
-барчанинг тенглигини, фаровонлигини ҳимоя қилиш билан бирга бу фаровонликни юзага келтиришдаги хизмати ва ҳуқуқига қараб ҳар бир инсон ўз улушини олишга имкон яратилган.
Юртбошимиз ҳақиқат, адолат каби инсоният абадул-абад интилган сифатларни ўз тимсолларида кўрсатиб бераётган чинакам раҳбар сифатида тобора халқнинг қалбига сингиб бормоқда. У истаган адолат дунёси истиқлолдан сўнг юртимиз узра бош кўтарди. Мустақиллик бизга маърифий, маданий, адолатли ва инсонпарвар жамият қуриш имкониятини берди. Энди бу жамиятга ҳар бир инсон ўз ўрни, мавқеига яраша виждонан ҳисса қўшмоғи лозим. Биз педагоглар, ота-оналар, тарбиячилар ҳам талаба ёшларда адолатпарварлик, ватанпарварлик, теран ақл-идроклик каби маънавий сифатларни тарбиялашда ўз меҳнатимизни аямаслигимиз, бутун куч-қувватимизни ишга солишимиз керак.Бунинг учун энг аввало инсон фазилатларининг ўзаро муносабатларини ва ўрнини аниқлаб олмоғимиз лозим. Инсоннинг маънавияти унинг одоби, хулқи, маданиятидан ташкил топади. Маънавият эса ақлий, ахлоқий, ҳуқуқий, иқгисодий ва сиёсий билимлар замирида шаклланади. Мазкур билимлар ўз навбатида инсон ижобий сифатларининг камол топиб, бойиб боришига олиб келади. Фазилатлар инсоннинг ижобий сифатлари мажмуидан иборат.
Сифат алоҳида бир шахснинг муайян бир хислатини ифодаловчи ахлоқий категориядир.
Фазилат - алоҳида шахс, эл, элат, халқ, улусга тааллуқли бўлган ижобий ахлоқий сифатлар мажмуи.
Ўқиб-уққан, чуқур маънавиятли, адолатли ва адолатсизликнинг фарқига тушунган инсон қайси йўлдан бораётганлигини тушуниб етади. Юртига нисбатан меҳр, ғурур пайдо бўлади. Натижада у ҳам Ватанининг равнақига муносиб фарзанд сифатида ўз ҳиссасини қўшади. Аждодларимиз яшаб ўтган, мени ўз бағрига олиб улғайтираёттан Ватан учун мен нима қила олдим, мени гўдаклигимдан едириб-ичирган ота-онам, она замин, қонлари томиримда жўш ураётган аждодларимиз шаънига муносиб ишлар қилаяпманми?- деган саволларни ўз виждони олдига кўндаланг қўяди.
Биз педагоглар ва ота-оналарнинг бурчи фарзандларимизни ва талабаларимизни Ватанга муҳаббатли, имонли, эътиқодли, адолатпарвар қилиб тарбиялаш, шакллантиришдан иборатдир. Бундай фазилатларни ўзида касб этган ёшларимиз, қандай вазиятда бўлмасин, ҳамма вақг ўзига тўғри йўл танлай олади.
Ўзларининг чуқур билимлари ва адолатли хатги-ҳаракатларини кўникмага айлантирган бундай нуфузли талаба ёшларимиз мустақил жамиятимизга тамал тошини қўйгувчи фидойи инсонлар бўлиб етишишлари муқаррардир.
Инсон - табиатнинг энг буюк неъмати. Унга ақл-идрок, онг, фаросат каби буюк фазилатлар ато этилганки, инсон бу фазилатларга сайқал бериб, ривожлантириб, оламни, инсониятни камолотга етаклаб боради. Таниқли шоиримиз Эркин Воҳидов айтганларидек:
Мулки борлиқ ичра бир маҳал,

Download 0.95 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   51




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling