Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти
Download 0.95 Mb.
|
pedagogika va psixologiya
- Bu sahifa navigatsiya:
- 7-МАВЗУ. Ҳуқуқий тарбия ва юридик педагогика. 1. Ҳуқуқий тарбия - жамиятда қонун устуворлигини таъминловчи омил. 2.
- 4. Ҳуқуқий маданият тушунчаси. Юридик тил талаблари.
АДАБИЁТЛАР:
1. Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси. Т. 1992. 2. 1998 йил-Оила йили деб эълон қилинишига доир ҳужжатлар. 3. Мунавваров А. Оила педагогикаси. Қўлланма. Т. 1994. 4. Ёдгоров Р. Оила тарбиясида отанинг ўрни. ТошДУ тўплами. 1996. 5. Узоқов Ҳ., Ғозиев Э.Ғ., Тожиев А. Оила этакаси ва психологияси. Қўлланма. Т. 1992. 6. Мусурмонова О. Оила фаровонлиги-жамият тараққиётининг мезони. Халқ таълими журнали. 1998 йил 6-сон. 7. Воспитание и развитие детей в процессе обучения. Москва, 1981г. 7-МАВЗУ. Ҳуқуқий тарбия ва юридик педагогика. 1. Ҳуқуқий тарбия - жамиятда қонун устуворлигини таъминловчи омил. 2. Ҳуқуқий тарбияда дидактик принциплар ва уларга риоя қилиш. 3. Ҳуқуқий тарбия ва юридик педагогиканинг ўзига хос хусусиятлари. 4. Ҳуқуқий маданият тушунчаси. Юридик тил талаблари. Ўзбекистонда ҳуқуқий давлат барпо этиш сари қадам қўйилиб, бу йўлда ҳуқуқий тарбия, ҳуқуқий онгни такомиллаштириш масалаларига катта эътибор бериб келинмокда. Бу масъулиятли вазифада меҳнат жамоаларида, билим масканларида ва ҳар бир шахс билан олиб бориш борасида кўп қиррали ишлар қилинмоқда. Республикамиз Олий Мажлиси томонидан 1997 йил 29 августда қабул қилинган ва қарори билан тасдикданган: «Таълим тўғрисидаги қонун», «Кадрлар тайёрлаш Миллий дастури», «Жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш миллий дастур»и фикримизнинг далилидир. Ҳуқуқий тарбияли бўлиш учун ҳар бир шахс умумҳуқуқ билимга, уни онгли равишда қабул қилишга ва ҳуқуқий маданият сабокларини олиши керак. Ҳуқуқий тарбияни кенг ва тор маънода кўриш мумкин. Кенг маънода бутун жамоанииг, кўпчиликнинг онгига таъсир кўрсатишга қаратилган тарбия, тор маънода эса алоҳида шахсга, унинг онгига гаъсир этиш йўллари тушунилади. Демак, ҳуқуқий тарбия бу - ташкилий равишда мунтазам олиб бориладиган, аниқ мақсадни кўзлаган ва шахсга (гуруҳ шахсларига) таъсир қила оладиган, уларда ҳуқуқий онг, ҳуқуқий билим, қонунларига риоя этиш хислатларини вужудга келтирадигаи ҳаракатдир. Ҳуқуқий тарбия-умумтарбиянинг ажралмас қисми бўлиб, барча фуқароларда, хусусан ёшларда ҳуқуқий билимлар асосида, ҳуқуқий онг тушунчасини шакллантириш, ҳуқуқий маданиятни ривожлантириш борасида давлат органлари, хуқуқини муҳофаза қилувчи органлар ва жамоатчилик томонидан олиб бориладиган ишдир. Бунинг натижасида қонунчиликни мустаҳкамлаш, ҳуқуқий нормаларни ҳурмат қилиш, уларни билишга эришилади. Ҳуқуқий тарбия ҳамма турдаги тарбиянинг умумий йўналишлари каби қадим замонда вужудга келган ва давлат мавжуд бўлгандан бери унга боғлиқ ҳолда ривожланган. Ҳуқуқий тарбия давлат томонидан белгиланган махсус тарбия тизимларидан ташкил топади ва аниқ мақсадни кўзда тутади. Масалан, давлат бошқарувини амалга ошириш, сиёсий, ижтимоий, иқтисодий муаммоларни тартибга солиш ва бошқалар. Ҳуқуқий тарбия тизими уч таркибий қисмдан ташкил топади: давлат белгиланган қонун – қоидаларини ўқитиш; уларни жамият аъзолари ўртасида ташвиқот қилиш; ўқувчи ёшларни қонун қоидалар ижросида бевосита иштирок этишга ўргатиш. Ҳуқуқ нормаларини ўқитиш дейилганда давлат органлари томонидан тасдиқланган дастур асосида шахсга билим бериш тушунилади. Ҳуқуқий нормаларни ташвиқот қилишда жамият аъзолари билиши лозим бўлган қонун қоидаларни, қарорлар, фармонлар, фармоишлар, буйруқ ва йўлланмаларни турли воситалар ёрдамида аҳоли орасида ташвиқот қилишдир. Масалан, Ўзбекистон Республикаси адвакатураси тўғрисидаги қонун 1996 йил 27 декабрда матбуотда эълон қилинди. Олий Мажлис қарорида бу қонун матбуотда эълон қилинган кундан эътиборан амалга киритилиши айтилган. Фуқароларни ҳуқуқий нормалар билан таништириш асосан уларни қабул қилган ёки бажарилиши юклатилган органлар томонидан амалга оширилади. Фуқароларни қонун қоидалар ижросида иштирок этишга ўргатиш уларни ташкилий усуллар ёрдамида давлат белгилаган тартиб интизомга одатлантиришдир. Демак, ҳуқуқий тарбиянинг асосий мақсади шахсда ҳуқуқий онгни шакллантириш, яъни ҳуқуқий нормаларга ҳурматни, уларга ихтиёрий, онгли равишда риоя қилишни тарбиялашдир. Ҳуқуқий тарбия босқичма-босқич берилади. Босқичли ҳуқуқий тарбия беришдан мақсад ёшларнинг ҳуқуқий онгини бевосита таъсир этувчи назарий ҳуқуқий билимлар, кўникма ва малакаларини таркиб топтиришни узлуксиз таъминлашдир. Download 0.95 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling