Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти


Download 0.95 Mb.
bet18/51
Sana07.01.2023
Hajmi0.95 Mb.
#1083136
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   51
Bog'liq
pedagogika va psixologiya

1. Ҳуқуқий тарбиянинг вазифаси.
Ҳуқуқий тарбия олдига қўйилган умумий вазифа шахсга қонунларни ва унга амал қилиш йўлларини ўргатиш. Ҳуқуқий тарбиянинг юридик вазифаси - шахсда муайян ҳолатларда зарур ҳуқуқий нормаларни қўллай олиш қобилиятини тарбиялашдир.
Ҳуқуқий тарбиянинг муҳим вазифаларидан бири шахсда ҳуқуқ нормаларини ўрганишга эҳтиёж уйғотиш, яъни ўзини мустақил равишда ҳуқуқий тарбиялашга одатлантиришдир. Ҳуқуқий нормаларга ҳурмат руҳида тарбияланган шахс қонун-қоидаларга мунтазам равишда ўрганиб боради ва бошқаларни ҳам шундай қилишга даъват этади.
2. Ҳуқуқий тарбиянинг шакллари.
Амалиётда ҳуқуқий тарбиянинг ҳар хил турлари мавжуд. Бу тарбия оилада, боғчада, мактабда, билим юртларида, институтларда олиб борилади.
Ҳуқуқий тарбия - тарбияланувчиларнинг хулқ-атворига таъсир кўрсатувчи, уларни тартиб доирасида тутиш учун асос бўла оладиган билим беришдир. Лекин тарбиячи фақат билим берибгина қолмасдан, тарбияланувчиларга ҳар хил шаклда таъсир ҳам ўтказиши керак.
Ҳуқуқий тарбия шакллари ҳар бир шу иш билан шуғулланувчи услубида ўз ифодасини топади.
Масалан, ўқув юртларидаги ҳуқуқий тарбия шакли, меҳнат фаолияти билан шуғулланувчиларникидан фарқ қилади. Ўқувчиларга дарс жараёнида, дарсдан ташқари вақтда-суҳбат, суҳбатни ҳуқуқий қоидаларини ўргатиш, ўйин дарслари ўтказиш тариқасида олиб борилади.
Жамоат-меҳнат билан боғлиқ шахсларга иш жойларига махсус хуқуқни ҳимоя қилувчи органлар ходимлари ёки профессор-ўқитувчилар савол-жавоб кечаси, маъруза шаклида ва бу учрашувда умумий ҳуқуқий тарбияга боғлиқ тушунчалар берилади. Билим масканларида бу тарбия босқичма-босқич кенг режа асосида, узоқ давом этадиган турларда, тарбия дарс жараёнида берилади.
Ҳуқуқий тарбия шаклларини қуйидагиларга бўлиш мумкин: а) ҳуқуқий билим; б) ҳуқуқий ташвиқот; в) жамоатчилик томонидан олиб бориладиган ишлар; г) ҳуқуқни ҳимоя қиладиган давлат органларининг ишлари билан танишиш (тергов, суд жараёнларида қатнашиш); д) халқ депутатларини номзодликка тавсия қилиш мажлисларида, маҳаллий ҳокимиятлар қошидаги вояга етмаганлар комиссиялари ишларида иштирок этиш. Ҳуқуқий тарбияни жамоа ўртасида ёки индивидуал шаклда амалга ошириш мумкин.
Ёшларни ҳуқуқий билимга ва ҳуқуқий тарбияга жалб этишда ҳуқуқни ҳимоя қилувчи давлат органлари ходимлари билан учрашув ўтказилиши, савол-жавоб кечалари ташкил этилиши ёки ҳуқуқшунос уюшмаларни тузиш ижобий натижа беради. Индивидуал якка тарзда ҳуқуқий билим беришда, ҳуқуқий тарбиялашда шахсга махсус адабиётлар тавсия этилиши, унда қизиқиш уйғотиш, тарбияланувчининг руҳий ҳолатини ўрганиш мақсадга мувофикдир.

Download 0.95 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   51




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling