Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти


Download 0.95 Mb.
bet20/51
Sana07.01.2023
Hajmi0.95 Mb.
#1083136
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   51
Bog'liq
pedagogika va psixologiya

Ҳуқуқий педагогика.
Ҳуқуқий педагогика умумий педагогиканинг узвий қисми бўлиб, юридик билимларни ўқитиш ва ўрганишдан иборатдир, бошқача қилиб айтганда, инсонни ҳуқуқий жиҳатдан тарбиялашдир. Давр талабига жамият олдида турган вазифаларга мувофиқ шахслари индивидуал ёки гуруҳ орқали ҳуқуқий тарбия берилади.
Таълим жараёнида эндиликда мустақил Ўзбекистондаги ўзгаришлар, юқорида берилган баҳолар ҳуқуқий муносабатга киришишни ўргатишнинг мазмунини ҳам, тарбиялаш методини ҳам ўзгартириб боради.
Ҳуқуқий тарбия механизмини, ҳуқуқни ўқитиш жараёнини педагогик принциплар асосида ишлаб чиқиш ҳуқуқий педагогиканинг асосий мақсадидир. Шу сабабдан биз шахс тарбияси, хусусан унинг ҳуқуқий тарбияси оилада, мактабда ва иш жойида таркиб топиши керак.
«Таълим тўғрисида»ги Қонунда мактаб зиммасига болалар ва ёшларни ғоявий-сиёсий, ахлоқий, ҳуқуқий, эстетик ва жисмоний тарбиялашга кўмаклашиш вазифаси юклатилган. Бу ишларни мактаб оила билан биргаликда олиб боради. Демак, ҳуқуқий педагогикани амалга оширишда мактаб, оила, жамият ташкилотлари билан биргаликда умумий ва махсус йўналишда иш олиб боради. Оилада ҳуқуқий педагогика асосан болаларни меҳнатсевар қилиб тарбиялаш, ўз бурчларини билиш, қонун доирасида иш тутиш, онгли равишда оилада ўрнатилган тартиб-тарбияни мустаҳкамлашга чорлайди.
Жамоа жойлардаги ҳуқуқий педагогика шу ерда жойлашган ташкилот ва муассасаларнинг меҳнат фаолияти билан боғлиқ бўлади. Масалан, кинотеатр, ошхона, дўкон, ферма ва бошқа жойларда ҳуқуқий тарбия шу соҳада ишлайдиган кишининг ҳуқуқ ва бурчидан келиб чиққан ҳолда амалга оширилади.
Ижтимоий муҳит сифатида жамоанинг энг муҳим белгиси унинг ўрнатилган ҳуқуқий принципларига асосланган бўлишидир. Ҳар бир жамоа ўз функциясини ўзига хос турли шакл ва методларга асосланиб амалга оширади. Жамоа аъзоларининг барчаси ўз меҳнат бурчига ва жамоа вазифасига, ҳуқуқий ҳолатига алоқадор қонун-қоидалар билан таништирилиши зарур.
Таълим тизимида ўқувчи ёшларни ҳуқуқий тарбиялаш элементлари таълим тўғрисидаги қонунда кўрсатиб ўтилган. Қонунда ҳар бир таълим бўғинига ҳуқуқий тарбиянинг аниқ вазифаси юклатилган. Масалан, тарбия муассасалари оила билан ҳамкорликда болаларни уюшқоқликка ва интизомга ўргатадилар. Умумий ўрта таълим махсус касб-ҳунар таълими ўқувчи ёшларнинг ҳуқуқий тарбиясини ахлоқий тарбия билан қўшиб олиб борадилар. Тарбия жараёнида уларни масъулиятли, уюшқоқ ва интизомли бўлишга, давлат белгилаган қонун-қоидаларга бўйсунишга, ахлоқ-одоб ва турмуш қоидаларини ҳурмат қилишга ўргатадилар.
Олий ўқув юртларининг профессор-ўқитувчилар жамоалари эса юқоридаги вазифалар билан бирга талабаларнинг ижтимоий фаоллигини ва фуқароларнинг асосий ҳуқуқ ва бурчларига онгли (ҳуқуқий онг) муносабатларини шакллантирадилар.
Шубҳасиз, таълим тизимида ўқувчи-ёшларнинг ҳуқуқий тарбияси педагогик асосларда олиб борилади. Мактаб, ўрта махсус касб-ҳунар таълими олий ўқув юртларида педагогик принциплар ягона. Таълим тўғрисидаги қонун ва кадрлар тайёрлаш миллий дастурини ҳаётга тадбиқ этиш жараёнида янги йўналишлар стандарт, концепциялар ишлаб чиқилган. Таълимнинг узлуксизлиги, давлат ва жамиятнинг фаолияти, фан, ишлаб чиқаришнинг фаолиятлари юқори ҳужжатларда ўз ўрнини эгаллаган.
Шахснинг интизомли, ҳуқуқий онгли бўлиши жамоанинг ҳуқуқий онгига, унда қарор топган интизом даражасига боғлиқ. Ёшларни тарбиялашдан олдин ўқитувчилар жамоасини ҳуқуқий тарбиялаш лозим.
Ҳуқуқий педагогиканинг асосий элементлари таълим муассасаларида умумий педагогика билан баробар равишда ўзгартирилиши керак. Ўқувчи-ёшларни Ватанга садоқат, юксак аҳлоқ, маънавият ва маърифат, меҳнатга виждонан муносабат фуқаролик бурчига содиқ ва фаол ҳаётий позицияда туриш руҳида тарбиялаш ҳуқуқий педагогиканинг ўзагини ташкил қилади. Шу рухда тарбияланган шахс қонун-қоидалардан келиб чиқадиган фуқаролик, инсоний бурчларни ихтиёрий равишда адо этади ва ўзига берилган ҳуқуқлардан жамоат, давлат манфаатини кўзлаб фаол фойдаланади, ҳар қандай қонун-қоидани, тартиб-интизомни бузувчиларга нисбатан муросасиз бўлади, уларга қарши қаттиқ курашади.

Download 0.95 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   51




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling