Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти


Download 0.95 Mb.
bet10/51
Sana07.01.2023
Hajmi0.95 Mb.
#1083136
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   51
Bog'liq
pedagogika va psixologiya

Мўъжазгина олам яралган,
Бермоқ учун дунёга сайқал,
Олам аро одам яралган.
Одамнинг инсон сифатида шакллана бориши жараёнида унинг камолоти даражаси одоб, ахлоқ, маданият, маънавият элементларининг унда қанчалик мужассамлашганлиги билан белгиланади. Шу ўринда бу категорияларнинг моҳияти устида тўхталиб ўгиш жоиздир.
Одоб — ҳар бир инсоннинг ўзи бир инсон ёки жамоа билан бўлган мулоқотқда ҳамда юриш-туришида ўзини тута билшидир.
Хулқ — одобнинг ички туйиқ кўникмага айланган кўриниши.
Ахлоқ — жамиятда қабул қйлинган, жамоатчилик фикри билан маъқулланган хулқ-одоб нормалари мажмуи.
Маданият — "жамиятнинг ва унда яшовчи фуқароларнинг фаолияти жараёнида тўлланган барча ижобий ютуқлар мажмуаси.
Маънавият — инсон онгини акс эттирувчи барча ижобий, руҳий, интеллектуал фазилатлар мажмуаси.
Мушоҳада қилиш ақлнинг пешланишига олиб келади. Ақл онгни сайқаллайди. Онг эса моддий ва маънавий манбага айланади. Шу тарзда инсон секин-аста такомиллашиб, комилликка эришиб боради.
Юқоридаги фикрлардан, чизгилардан кўриниб турибдики, инсон маънавиятли бўлиши учун жуда кўп инсонийлик билимлари сарчашмасидан баҳраманд бўлиши, ўз устида тинмай изланиши ва ҳаётни кузатиб, ундан сабоқ чиқариб бориши лозим.
Ҳаётни кузатар эканмиз, ҳар бир инсоннинг жисмоний, интеллектуал ва маънавий жиҳатдан ягона бўлишини, унга ҳар томонлама айнан бўлган иккинчи бир инсоннинг йўқлигини ва тарихда ҳам бўлмаганлигини кўрамиз, табиатнинг ҳассослигига, бетакрорлигига тасаннолар ўқиймиз. Инсонлар бир-бирларига айнан бўлмасалар-да, улар бир жамиятда яшаб, ўзаро ҳамкорлиқда ҳамжиҳатлик билан бунёдкорлик, яратувчилик билан шуғулланмоқдалар, эзгулик уруғини сочмоқдалар, бу уруғларнинг ҳосилидан баҳраманд бўлиб яшамоқдалар. Бундай инсонлар ҳам ақлий, ҳам ахлоқий билимларни пухта эгаллаган, ҳар нарсага қодир, юзидан нур балқийдиган, тилидан бол томадиган, хушхулқ, хушфеъл инсонлардир.Улар жамиятнинг, халқнинг севимли фарзандларидир. Шу боис уларга ҳавас қилса, тақлид қилса, улардан намуна олса арзийди.
Абдулла Авлоний ўзининг "Туркйй гулистон ёхуд ахлоқ" асарида ана шундай инсонлар ҳақида бундай дейди: "Яхши фазилатларни ўзига касб қилиб олган инсонлар яхши инсонлар дейилур".Авлоний яхши инсонлар деганда одамларга яхшилик қила оладиган, камгап, сахий, меҳнаткаш, меҳр-шафқатли, билимдон ,ўзгалар учун қайғурадиган, мард инсонларни кўзда тутса, "Ёмон инсонлар деб, ёмонлик фазилатлари яхши фазилатларидан устун турадиган инсонларга айтилади, дейди.Муаллиф ёмон инсонлар деганда хасис, бахил, бировларнинг ютуғини кўра олмайдиган ҳасадгўй, фақат ўзим дейдиган худбин кишиларни назарда тутади. Авлоний кишиларни ўзида яхши фазилатларни тўплаган, эл назарига тушган, яхшиликка интилувчи, ўзини тарбиялаб боришга ўрганган инсонлар бўлишга ундайди.
Мозийга бир назар ташлайлик. Эркакларимиздан уларга хос мардлик, жасурлик, ғурур каби хислатлар мерос бўлиб келаётган бўлса, момоларимиздан ор-номус, иффатлилик, назокатлилик, шарм-ҳаё, ширинзабонлик каби хислатлар асрлардан-асрларга мерос бўлиб ўтиб келмоқда. Демакки, бу хусусиятлар элимиз, юртимиз, миллатимизнинг қондош ва жондош ажралмас бир маънавий қиёфасидир. Эндилиқда замондош йигит-қизларимиз юриш-туришлари, хатти-ҳаракатлари, кийинишлари билан ўзларини қанчалик ўта тараққийлашган шаҳар фуқаролари каби кўрсатмасинлар, барибир улар қалбан шу маънавий мероснинг эгасидирлар.
Абдулла Қодирийнинг "Ўтган кунлар" ва "Меҳробдан чаён" асарларидаги Отабек ва Анваржонлар бугунги қизларимиз бахтининг идеали бўлса, Кумуш ва Раънолардаги шарқ аёлларига хос иффат ва латофат, бокиралик, вафодорлик, севган кишисини эъзозлаш каби хислатлар эгаси бўлиш йигитларимизнинг орзуси ва ниятидир. "Меҳробдан чаён" романи-даги Анвар ва Раъноларнинг шеърий ёзишмаларига эътибор берайлик.
Анвар:
Агар Фарҳоднинг Ширини, бўлса Мажнунларнинг Лайлоси,
Насиб бўлмиш менга гулшан аро гулларнинг Раъноси.
Мазмуни Фарҳодга Ширин насиб қилган бўлса, Мажнунга Лайло насиб қилган бўлса, барча гўзал қизларни бир гулшанга йиғсак, шу қизларнинг сараси,яъни раъноси менга насиб қилса.
Калон адиб Абдулла Қодирийнинг асарларида комил инсонларгагина хос бўлган бундай нозик ҳис-туйғулар, фазилатлар акс эттирилган ўринлар бисёрдир.Улардан ёш йигит-қизларимизни тарбиялашда ўринли фойдаланиш мақсадга мувофиқдир.
Меросий манбаларимизнинг яна бири Абу Райҳон Берунийнинг "Ҳиндистон" асаридир. Аллома бу асарида қизларга шундай мурожаат қилади: Қизим, сен ўрганган уйингдан кетиб, нотаниш бир хонадонга келин бўлиб тушмоқдасан...Эринг осмон бўлса, сен ер бўл, Осмон ўзининг шифоли ёмғири билан ерни кўкартирганидек эринг ҳам ўз меҳри билан сени асраб-авайлайди,Эрингнинг кўзига пала-партиш кўринма, ўзингга оро бер, сув ва сурма ҳамиша ҳамроҳинг бўлсин. Эринг кучи етмаган нарсаларни олиб бер деб хархаша қилаверишни ман қиламан...
Абу Райҳон Беруний бу фикрларини худди бугун қизларимиз ва аёлларимизнинг қулоқларига шивирлаётгандек, назаримизда. Берунийнинг ижодига разм солсак, ул зоти шарифнинг ниҳоятда кўп мутолаа қилганини, изланганини, ўзига нисбатан ниҳоятда талабчан бўлганлигининг гувоҳи бўламиз. Беруний фақат ҳайитлардагина дам олганлар. Улар ҳайитнинг биринчи куни хасталарни, кўнгил яқинларини, ёши улуғларни зиёрат қилганлар. Иккинчи куни марҳумлар хонадонига ташриф буюриб, уларни ёд айлаганлар. Учинчи куни эса кейинги ҳайитга етгулик озуқа ва кийим-бош, керакли уй-рўзғор буюмлари, асбобларини харид қилиш учун вақг ажратганлар.Беруний 76 ёшида хасталаниб ётиб қолади. Анчадан бери тўшакка михланиб қолган Берунийнинг холидан шогирдлари кириб-чиқиб, дам-бадам хабар олиб турадилар. Шундай кунларнинг бирида Берунийдан ҳол сўраш учун қози Валвалужий ташриф буюради. Беруний қозининг мерос тақсимотига янги шархлар киритганини эшитган, лекин қози билан бу ҳақда бамайлихотир суҳбатлаша олмаган эди, ўша шархни қозидан айтиб беришини илтимос қилади. Қози: "Маъқул, аммо сал куч йиғиб олганингаздан сўнг бафуржа гаплашармиз",-дейди. Беруний: "Эй қози, мен шу мерос тақсимоти ҳақидаги шарҳингизни билмай бу дунёдан кўз юмиб кетгашшдан кўра билиб, хотиржам кетганим афзал эмасми?"-дейди. Ноилож қолган қози мерос тақсимоти шарҳини баён қилади.Беруний бор вужуди билан кўзи юмилган ҳолда тинглар, айрим жойларини маъқуллар, айрим жойларига ўз фикрини ва таклифларини билдирар эди. Сўзини тугаттан Валвалужий Берунийнинг оғир нафас олишига қараб, бугун шу суҳбат шарт эмасмиди, ул зотни толиқгириб қуйдим, деб хижолат бўлади ва кетишга рухсат сўрайди. У ҳали маҳалла бошидаги уйига етиб ҳам келмаган эдики, Берунийнинг ҳовлисидан йиғи овози эшитилади. Валвалужий орқасига қайтади. Давр илмига ташна, фан фидойиси Берунийдан шу тарзда жудо бўлган эди. Ул табаррук зот ўзидан бир қанча ноёб асарлар қоддирдики, мана неча асрлардан буён унинг авлодлари бу бебаҳо манбалардан ўзлари учун бой маънавий озуқа олиб келмоқдалар.Уларнинг адолатли, оқил фикрлари ҳанузгача маънавий дунёмизни машъал каби ёритиб келмоқда.
Алломанинг қуйидаги мисраларига диққат қилинг:

Download 0.95 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   51




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling