Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти
Тўпланган материалларнинг психологик жиҳатдан сифат таҳлили методи умумий психология учун алоҳида аҳамият касб этади
Download 0.95 Mb.
|
pedagogika va psixologiya
- Bu sahifa navigatsiya:
- 2. Психологиянинг тадбиқий ва амалий соҳалари.
Тўпланган материалларнинг психологик жиҳатдан сифат таҳлили методи умумий психология учун алоҳида аҳамият касб этади.
Илмий-тадқиқот методларининг тўртинчи гуруҳи шарҳлаш деб аталиб, генетик ва доналаш методларидан иборатдир. Генетик методи ёрдами билан тадқиқот давомида тўпланган маълумотлар яхлит ҳолда мақсадга мувофиқ йўналишда шарҳланади. Мазкур методдан фойдаланишдан асосий мақсад-аввало синалувчида янгитдан вужудга келган шахсга оид фазилатларнинг шаклланиши ва билиш жараёнлари ўзгаришига тажриба натижаларига асосланган ҳолда таъриф ҳамда тасниф беришдир. Шунинг билан бирга инсон руҳиятида янгитдан вужудга келаётган шахс фазилати ва хусусиятининг намоён бўлиш даври, босқичи ҳамда баъзи бир машшақатли дақиқага, лаҳзага, санага қўшимча шарҳ бериш имконияти туғилади. Генетик методига асосланганда шахс руҳиятига ўзгаришлар билан тараққиёт босқичи ўртасида “вертикал” йўналишдаги алоқа манбаи аниқланади. Доналаш методи ёрдами билан тадқиқот объектига кирган шахс психикасига алоқадор барча ўзгаришлар, ўзига хослик, ўзаро боғлиқлик ва ўзаро таъсир, изчиллик, уйғунлик ўртасида «горизонтал» йўналишдаги муносабат ўрганилади. Жумладан, бошқа одамлар нутқини идрок қилиш учун сезги, идрок, хотира, тафаккур жараёнларининг бир даврда бирга қатнашиши бунга ёрқин мисолдир. Мазкур жараёнда ҳар қайси билиш жараёнининг улуши доналанади ёки унинг аҳамияти алоҳида таъкидланади, уларнинг ўзаро боғлиқлиги асослаб берилди. 2. Психологиянинг тадбиқий ва амалий соҳалари. Ҳозирги замон илм-фаниннг қадри ва аҳамияти унинг нечоғли амалиётига кириб бориб, тадбиқий салоҳияти ортиб бориши билан баҳоланади. Психологиянинг охирги йилларида тараққиёти ҳам айнан ана шу мезон талабларига жавоб бериши билан характерлади. Амалий ҳамда тадбиқий психология соҳаларининг ўзига хос жиҳатлари аввало шундан ибоартки, улар жамиятнинг бевосита бугунги кундаги талаблари ва буюртмаларига кўра иш юритади. Жамиятимизда эса психологик билимларни бнвосита амалиётга тадбиқ этишга эҳтиёж катта. Биргина Ўзбекистонда кадрлар тайёрлашнинг миллий дастурини оладиган бўлсак, унинг бажарилиши ва муваффақиятли амалга оширилиши учун психологиянинг аралашуви зарур. Жойларда ташкил этилган Ташхис марказларида фаолият кўрсатаётган мутахассислар ўқувчилардаги ривожланиш тенденциялари, ақлий ўсиш омиллари ва иқтидорига қараб таълим – тарбияни ташкил этишлари учун қатор диагностик тадбирларни ўтказишлари зурурки, бу тадбирлар охир-оқибат реал самара бериши лозим. Таъкидлаш зарурки, тадбиқий психологиядаги «самара”ни ўлчаш мезонлари билан назарий психологиядаги самара тушунчлари бироз фарқ қилади. Яъни бу ерда бевосита буюртманинг бажарилиши сифатига буюртмачининг ўзи баҳо беради. Шунинг учун ҳам амалий психологиянинг алоҳида тармоғи бўлмиш социал психология билимларга амалдаги эҳтиёжни уч асосий сабаб билан тушунтириши мумкин: а)кичик корхона ёки йирик фирмалардан тортиб, токи хукумат даражасидаги идоралар ҳам ўз фаолияти ва улардаги резервлардан омилкорона фойдаланишнинг психологик манбаларини қидириш лозимлигини тушуниб етмоқдалар; б) касбий психологларнинг ўзи ҳам ўз ишларидан келадиган обрў-эътиборнинг малаий соҳаларида ишлай олиш қобилиятларига боғлиқ экнлигини тушуниб етмоқдалар; в) амалиётда ишлаётган бошқа соҳа вакиллари ҳам агар психологик тайёргарликдан ўтган бўлсалар, ишни ташкил қилишга уқувлари яхшироқ ва ишлари унумлироқ бўлишини тушуниб етмоқдалар. Шунинг учун ҳам кўплаб янги турдаги марказ ва фирмалар, қўшма корхоналарда амалиётчи психологлар ишламоқда. Маориф соҳасидаги амалий ишлар бошқа соҳаларга нисбатан анчагина яхши тажрибага эга. Айниқса , Ўзбекистонда кадрлар тайёрлашнинг миллий дастури қабул қилингандан сўнг ташкил қилинган янги типдаги таълим муассасалари – академик лицейлар ва касб-хунар колледжларига бир нечтадан психологлар штати киритилган ва улар айнан тадбиқий муаммолар – боланинг ўқув жараёнига психологик жиҳатдан тайёрлигини диагностика қилишдан тортиб, касбий ва касб маҳоратини ривожлантиришгача бўлган барча муаммоларни ҳал қилишга “аралашади”. Ҳуқуқбузарликни олдини олиш ва қонунга зид харакат қилганларни психологик реабилитация қилиш муаммоси ҳам ҳар доим ҳам психолог аралашувини талиб қилиб келган. Чунки жиноятчи ёки ҳуқуқбузар шахси ўз-ўзидан шаклланиб қолмайди, уни шакллантирувчи омиллар, мотивлар ва болани қайта тарбиялаш ва реабилитация масалалари ижтимоий психологик жараёнлар моҳиятини билиш ва уларга фаол таъсир кўрсатиш талаб қилади. Шунинг учун ҳам мамалакатимизда ёшлар ўртасида ҳуқуқий маданиятни шакллантиришга жуда катта эътибор қаратилган ва бу ишда амалиётчи ходим-психологнинг ўрни катта бўлади. Юқорида эътироф этилган психологиянинг тадбиқий соҳалари учун умумий нарса шуки, бу соҳаларда ишлаганлар аввало яхши психодиагност, яъни психология методларини ўз ўрнида самарали ишлатишни билишлари ва яхшигина психотерапевт ва псикорректор- яъни, аниқланган муаммо ёки “оғишни” тузатувчи моҳир профессионал бўлишлари кераклигини тақазо этади. Download 0.95 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling