Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти


Download 0.95 Mb.
bet33/51
Sana07.01.2023
Hajmi0.95 Mb.
#1083136
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   51
Bog'liq
pedagogika va psixologiya

2. Психологиянинг предмети
Инсон ва унинг мукаммаллиги, ўз устида ишлаши, ўз мукаммаллиги хусусида қайғуриши муаммоси бугунги кунда ҳар доимгидан кўра долзарброқ масалага айланган.
Шунинг учун психология фани инсон психологиясини билиш, ўз тараққиётини ва иқтидорини ташкил этишни билиш, ҳар қандай ёш даврида ҳам оптимал равишда ишга яроқлиликни, турли ўзгаришларга психологик жиҳатдан тайёрликни таъминлаш, янгича фикрлаш ва тафаккур қилиш, рўй бераётган жараёнларни объектив ва тўғри идрок қилиш қобилиятини ривожлантириш муаммосини илгари сурди.
Шундай қилиб, янги давр ҳар бир инсондан ўз ички имкониятларини адекват билиш, шу билимлар заҳираси билан яқинлари ва ҳамкасблари психик дунёсини билишни талаб қилмоқда. Буюк Суқрот ўз даврида “Ўз-ўзинни бил!” деган шиорни ўртага ташлаган эди. Янги давр бу билимлар ёнига “ўз ёнингдагиларни ва уларнинг қилаётган ишларини ҳам бил”, деган шиорни ҳар қачонгидан ҳам долзарб қилиб қўйди. Айни шу муаммони ечишда ҳозирги замон психология илми ва амалиётида роли бениҳоят каттадир.
Анъанага айланиб қолган ходисалардан бири шуки, психология ва у ўрганадиган ходисаларни фақатгина ушбу фан билан бевосита шуғулланадигн кимсалар ўрганиб келишган, зеро , психологик ходисалар билан ҳар қандай инсон ҳам таниш бўлиши ва у инсон ҳаётининг асосини ташкил этиши керак. Янги давр ва унинг ўзгаришларга бой ҳаёти энди ҳар бир кишининг психик ходисалар қонуниятларини билиш ва шунга мос тарзда оқилона ва омилкорона иш юритиш заруратини талаб қилмоқда.
Психология фаниниг бошқа фан соҳаларидан фарқли томони шундан иборатки, унинг амалий, татбиқий жиҳатлари мавжуд бўлиб, ижтимоий турмушнинг барча жабҳаларида бевосита қатнашади, муайян даражада таъсир ўтказади. Психология бошқа фанлардан фарқли ўлароқ ўз татбиқий маълумотлари, натижаларининг кўпқирра, кўпёқлама эканлиги билан тубдан ажралиб туради ва мутлақо бошқа сифат кўрсаткичига эга. Айниқса, бу борада ўзини ўзи бошқариш алоҳида аҳамият касб этади, шунинг учун у табиатни ўрганиш илмидан тафовутланиб, ўзининг психик жараёнлари, функциялари, ҳолатлари, ҳиссиёти, иродаси, характери, темпераменти кабиларни бошқаришда ўз аксини топади. Инсон ўзини англай бориб, ўз инсоний хислати, хусусияти, сифати, хулқини ўзгартириш имкониятига эга бўлади.
Ҳозирги кунда жаҳон психологияси фани ўзини ўзи бошқариш ва такомиллаштирш, ўзини ўзи қўлга олиш, ўзига ўзи буйруқ бериш, ўзини ўзи тарбиялаш бўйича бой материаллар тўплаган, бу эса ўз навбатида инсон муносабати, мақсади, ҳолати, кечинмалари ўзгариши ва янгидан яралиши ҳақида илмий-татбиқий маълумотлар беради, куналик турмуш психологияси ранг-баранглигини таъминлаб туради. Психология инсон психикасини аниқлаш, шакллантириш, янги шароитга кўчириш, такомиллаштирш, ривожланиш динамикасини таъминлаш, янги сифат босқичига ўтишини қайд қилиш имконияти борлиги билан ўта амалий, татбиқий фанга айлангандир.
«Психология» (юнонча psychelogos) сўзини ўзбек тилига таржима қилсак, у «жон», «руҳ» ҳақидаги «фан, таълимот» деган маъно англатади. Бироқ ҳозирги даврда «жон» тушунчаси ўрнига «психика»-ни қўллашда давом этмоқдамиз. Лингвистик нуқтаи назардан «жон», «психика» тушунчалари айнан бир хил маънони билдиради. Лекин «психика» тушунчаси бугунги кунда «жон»дан кенгроқ кўламга эга бўлиб, ҳам кўзга кўринувчи, ҳам кўзга кўринмовчи томонларини ўзида акс эттиради. Психиканинг таркибий қисмлари фаолият, хулқ, муомала яққол намоён бўлиш хусусиятига эга бўлса, билиш жараёнлари, психик ҳолатлар, ички кечималар, ижодий режалар, илмий фаразлар мияда мужассамлашгани учун улар кўзга кўринмайди. Психология фанининг кейинги даврдаги тараққиёти улар ўртасида бир талай тафовутларни келтириб чиқарди.
Психика тўғрисида дастлабки тасаввурга эга бўлиш учун даставвал психик ҳодисалар моҳияти билан танишамиз. Одатда психик ҳодисалар деганда ички, субъектив тажриба фактларнинг (воқеликнинг) намоён бўлиши тушунилади, бошқача сўз билан айтганда психика ҳаётнинг сезги, идрок, хотира, тафаккур, хаёл каби ҳар бири алоҳида олинган яққол шаклларидан иборатдир. Ички, субъектив тажрибанинг ўзи нимани англатади? Инсондаги қувонч ёки зерикиш туйғулари, унинг нималарнидир эсга тушириши, бирон-бир хоҳиш ёки интилиш кечинмалари, хотиржамлик ёки ҳаяжонланиш, ҳадиксираш ҳисларининг барчаси шахснинг ички дунёсини таркибий қисмларидир, яъни буларнинг ҳаммаси субъектив психик ҳодисалар саналади.
Субъектив ҳодисаларнинг асосий хусусияти-уларнинг бевосита субъектга тааллуқлилигидир. Агар инсон идрок қилса, сезса, фикрласа, эсласа, хоҳиш билдирса, албатта ана шу ҳодисаларни бир даврнинг ўзида тушуниб (кузатиб) ҳам туради. Инсон интилса, иккиланса, бир қарорга келса, биз уларнинг барчасини содир бўлаётганлигини англаб турамиз ҳам. Шунинг учун психик ҳодисалар бизнинг руҳиятимизда содир бўлишидан ташқари, улар бевосита кўз ўнгимизда намоён бўлиб туради. Образли қилиб айтганда, одамнинг ички дунёсида турли ҳодисалар вужудга келади, кечади, одатда шахс бундай ҳодисаларни ҳаракатлантирувчи кучи ҳамда уларнинг томошабини ҳисобланади.
Юқорида таъкидлаб ўтилган субъектив ҳодисалар хусусиятидан келиб чиққан ҳолда айрим психологлар психология фани субъектив кечинмаларнинг пайдо бўлиши ва уларнинг кечиши билан шуғулланиши зарур, унинг асосий методи ўзини ўзи кузатиш (шахснинг ўз фикрлари, ҳис-туйғулари ва хатти-ҳаракатларини ўзи кузатиши) бўлмоғи керак деган хулосага келадилар. Лекин психология фанининг кейинги даврдаги тараққиёти бундай чекланганлик фанни мутлақо таъминлай олмаслигини тасдиқлади
Психиканинг турли шаклларда кўриниши, жумладан, психик жараёнлар, англашилмаган ҳолатлар, хулқ-атвор, психосоматик (юнонча psyche «жон» somo «тана» маъносини англатади) ҳодисалар, инсон ақл-заковати ва қўлининг мўъжизакорлиги моддий ва маънавий маданият маҳсулини яратди. Ҳар қандай фактларда (воқеликда), ҳодисаларда психика намоён бўлади, ўзининг хусусиятларини ажратади, фақат улар орқалигина психикани ўрганиш мумкин.
Психологик воқелик-факт деганда субъектнинг ички кечинмаларининг таркибий қисмлари билан бир қаторда уларнинг объектив шакллари (хулқ-атвор, тана ҳаракати, жараёни, фаолият маҳсули, ижтимоий-маданий ҳодисалар) орқали психиканинг хусусиятлари, ҳолатлари, қонуниятларини ўрганиш тушунилади. Бошқача сўз билан айтганда, инсон онгидан ташқари, унга боғлиқ бўлмаган ҳолда ҳукм сурувчи объектив борлиқ, яъни атрофимиздаги нарса ва ҳодисалар, муҳит, шароит ва бошқаларнинг психикада акс этиши психологик воқелик деб аталади.

Download 0.95 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   51




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling