Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти


Download 0.95 Mb.
bet42/51
Sana07.01.2023
Hajmi0.95 Mb.
#1083136
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   51
Bog'liq
pedagogika va psixologiya

Фойдаланилган адабиётлар рўйҳати.
1. Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси. Т., 2003.
2. Каримов И.А. Ўзбекистон XXI аср бўсағасида: хавфсизликка таҳдид,
барқарорликшартлари ва тараққиёт кафолатлари. Т., «Ўзбекистон», 1997.
3. Каримов И.А. Ўзбекистон XXI асрга интилмоқда. Т.,“Ўзбекистон”,1999.
4. Ғозиев Э.Ғ. Умумий психология ЎзМУ 2002 йил
5. Каримова В.М., Акрамова Ф.А. Психология. Т., 2000й
6. «Психология». Маърузалар матни. 2000 йил.
7. www.public.ru
8. www.subscribe.ru
9. www.psy.piter.com
10. www.ideology.ru
11. www.psi.lib.ru
http://humanities.edu.ru/db/sect/144/20/298/

13-Мавзу. Шахснинг ижтимоий борлиқни билиши. Билиш жараёнлари ва уларнинг адекватлиги (Сезги, диққат, идрок ва хотира жараёнлари).
1. Сезги жараёни ҳақида умумий тушунча ва сезги турлари.
2. Диққат жараёни тўғрисида умумий тушунча ва диққат турлари.
3. Идрок ҳақида умумий тушунча ва идрок хусусиятлари.
4. Хотира жараёни тўғрисида умумий тушунча ва хотира турлари.
1. Сезги жараёни ҳақида умумий тушунча ва сезги турлари.
Жаҳон психологияси фанида тўпланган маълумотларнинг кўрсатишича, сезиш оддий психик билиш жараёни ҳисобланиб, моддий қўзғатувчиларнинг муайян рецепторларга бевосита таъсир этиши орқали реал оламдаги нарса ва ҳодисаларнинг айрим хусусиятларини ва шунинг билан бирга, инсон организмининг (унинг аъзоларининг) ички ҳолатларини акс эттиришдан иборат билишнинг дастлабки босқичидир. Сезги биосфера ва ноосферада ҳаракатланувчи жамики нарсаларнинг, хоҳ микро, хоҳ макро тузилишидан қатъий назар, сезги органларига таъсир қилиш маҳсуласининг содда образлар, тимсолларнинг айрим таркибий хусусиятлар тариқасида акс этишидир. Инсон атроф-муҳитдаги моддалар шаклини, ҳаракатлар кўринишини, уларнинг хоссаларини ўзига хос хусусиятларини сезги органлари ёрдамида, сезгилар орқали билади, холос.
Сезгилар тўғрисидаги илмий таълимотларга биноан нарсалар ва уларнинг хоссалари, таркибий қисмлари, хусусиятлари, шакллари, ҳаракати бирламчи ҳисобланиб сезгиларнинг ўзи эса ташқи ва ички қўзғатувчиларнинг сезги аъзоларига таъсир этишининг маҳсулидир. Маълумотларнинг кўрсатишича, сезгилар моддий (объектив) борлиқнинг, воқеиликнинг ҳаққоний тасвирини инъикос қилади, бинобарин моддий олам қандай кўринишга, шаклга, хусусиятга эга бўлса улар худди шундайлигича ҳеч ўзгаришсиз, айнан акс эттириш имкониятига эгадир.
Психологияда сезгиларнинг физиологик асосини ва механизмларини қўзғатувчиларнинг ўзига мутлақ мос (адекват) бўлган анализаторлар таъсири натижасида юзага келувчи асаб (нерв) жараёни, унинг тизими, тузилиши ташкил қилади. Физиологлар ва психологларнинг таълимотларига кўра анализаторлар уч ўзаро узвий уйғунликка эга бўлган таркибий қисмлардан иборатдир. Содда қилиб талқин қилинганда мазкур таркиблар қуйидаги кетма-кетликдаги тузилишдир:
1) ташқи куч-қувватни (энергияни) асаб (нерв) жараёнига айлантириб берувчи периферия қисмдан, яъни рецептордан;
2) анализаторларнинг переферия қисмини марказий қисм билан боғловчи афферент (марказга интилувчи асаб толаси), ўтказувчи асаб йўлларидан;
3) периферия қисмларидан келувчи нерв импульслари (ҳаракатлари) қайта ишланувчи анализаторларнинг мия пўстидаги қисмларидан (участкаларидан) иборатдир.
Бошқача сўз билан айтганда, периферик нервларнинг учлари (кўз, қулоқ, тери, бурун кабилар), таъсиротнии элтувчи (афферент), жавоб қайтарувчи (эфферент) нерв толалари, анализаторларнинг орқа ва бош мия марказлари анализаторни ташкил қилади.
Жаҳон психологияси фанининг сўнгги ютуқлари ҳамда атамаларига биноан сезгилар қуйидагича классификация қилинади (ушбу таснифланишнинг дастлабки кўриниши инглиз олими Ч. Шеррингтонга таалуқлидир):
1) ташқи муҳиидаги нарса ва ҳодисаларнинг хусусиятларини акс эттиришга мослашган ҳамда рецепторларга тананинг сиртқи қисмига жойлашган сезгилар, яъни экстериорецептив сезгилар (рецепторлар);
2) ички тана аъзолари ҳолатларини инъикос этувчи ҳамда рецепторлари ички тана аъзоларида, тўқималарида жойлашган сезгилар, яъни интерорецептив сезгилар;
танамиз ва гавдамизнинг ҳолати ҳамда ҳаракатлари ҳақида маълумот (ахборот, хабар) берувчи, мускулларда, боғловчи пайларда, мушакларда жойлашган сезгилар, яъни проприорецептив сезгилар.
Сезгининг носпецифик шакли – терининг фото сезгирлиги рангларнинг нозик жилоларини ажратиш, қўл учлари билан сезиш орқали рўёбга чиқади. Терининг фото сезгирлиги А. Н. Леонтьев томонидан кашф қилинган бўлиб, бу нарса кўпгина ҳолатларга оқилона ёндашиш имкониятини вужудга келтиради. Ушбу кашфиёт қўл учига яшил ва қизил рангли ёруғлик юбориш орқали дунё юзини кўрган. Ранг сигналларининг оғриқ қўзғатувчилар билан муносабати қиёсий жиҳатдан олиб борилганда, инсонни фаол мўлжаллаш (ориентирлаш) жараёнида унинг қўл учи терисига келиб тушадиган ранг нурларини фарқлашга ўргатиш мумкин экан.
Психология фанида тренинг фото сезгирлиги табиати ҳали етарли даражада ўрганилгани йўқ. Шунга қарамасдан, таламитик тизим ва пўст остининг қўзғалганида асаб тизими ҳамда тери эктодермларидан келиб чиққан, атрофга ёйилган (тарқалган), рудиментлар ёруғлик сезиш элементлари махсус шароитда муаффақиятли ҳаракат қилади. Кўпинча “олтинчи туйғу, ҳиссиёт” шарофат билан инсон томонидан “масофа”ни сезиш, кўр одамларда тўсиқни ҳис қилиш ушбу жараён учун ёрқин мисол бўла олади. Эҳтимол, юз терисининг иссиқ ҳаво тўлқинларини идрок қилиш, тўсиқ оралиғида мавжуд бўлган товуш тўлқинларини (тебранишларини) ўзида акс эттириш терининг фото сезгирлигини илмий жиҳатдан изоҳлашга муайян негиз (асос) бўлиб хизмат қилиш мумкин.

Download 0.95 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   51




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling