Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик университети cудлар фаолиятида коррупциянинг олдини олишнинг


Download 0.94 Mb.
Pdf ko'rish
bet11/33
Sana04.04.2023
Hajmi0.94 Mb.
#1325854
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   33
Bog'liq
Махмудов Жахонгир Марксович (1)

қарши кураш масалалари:  
Хитой давлати эса Дэн Сяопин ташаббуси билан “ислохотлар ва 
очиклик сиёсати” ўтказилиши натижасида 40 йил ичида камбағаллик ва 
колокликдан ўзининг 5000 йиллик тарихида юз бермаган фаровонлик
баркарорлик чўккисига кўтарилди. Ислохотлар меъмори Дэн Сяопиннинг 
очиклик сиёсатини янги сифат боскичида унинг сафдоши Си Цзинитан 
Хитойни “янги давр”, Хитой орзуси” деб номланган стратегия оркали амалга 
оширди. 
Жанубий Кореяда эса 1999 йил коррупцияга қарши кураш бўйича 
махсус электрон “OPEN” дастури ишлаб чиққан ва фуқароларга давлат 
хизматчилари ишини назорат килиб туриш имконияти яратган. Ҳозир вақтда, 
фуқаро истаган заҳоти ўз ҳужжатларининг давлат муассасалари томонидан 
кўриб 
чиқилишини 
интернет 
оркали 
кузатиб 
туриши 
мумкин.
Бу 
фуқароларга 
коррупция 
холатлари 
сезилган 
пайтларда 
ўз 
норозиликларини билдиришга имкон яратди. Коррупцияга қарши “OPEN” 
дастури хокимият органларининг фаолияти, фуқаролар ва мамлакат 


23 
манфаатларига ҳалол хизмат килишда ўзига хос эталон бўлган
1
.
Жумладан, Руминия Республикасида коррупцияга оид бир канча 
қонунлар қабул қилинган. Жумладан, 1996 йилда “Давлат хизматлари 
тўғрисида”, 2001 йилда “Ахборот эркинлиги тўғрисида”, 2003 йилда Фаолият 
кодекси, Этика кодекси, шунингдек “Коррупцияга оид жиноятларни хабар 
берган шахсларни химоя килиш тўғрисида” ва бошка қонунлар қабул 
қилинган. Руминияда давлат идоралари коррупцияга қарши кураш идоралари 
хисобланади. Уларнинг кошида бир канча коррупцияга қарши бошкармалар 
фаолият юритади. Бошкарма бир канча махфий операциялар бажариб, ички 
махфий маълумотлар олади. Техник имкониятлардан фойдаланган холда, 
телефон сўзлашувларни эшитиб туриш, коррупция хатарларига оид 
вазиятларни ўрганиш анъанавий услублар ҳисобланади. Шунингдек
Руминияда “Одоб-аҳлоқ кодекси” қабул қилинган бўлиб, унинг асосида 
турли идора ва ташкилотлар ўз ички ахдок-одоб нормаларини ишлаб чикиб, 
уларга катъий риоя киладилар. Бундан ташкари, Антикоррунциявий 
Агентлиги мавжуд бўлиб, у коррупцияга оид чора-тадбирлар режасини 
ишлаб чикади ва ушбу режа асосида иш юритади. Руминияда ишлаб 
чикилган коррупцияга қарши кураш дастурлари шаффофлик, ахборот 
эркинлиги ва хоказоларни ўз ичига олади. Адлия Вазирлиги коррупцияга оид 
жиноятлар юзасидан Парламентга йиллик хисобот бериб туради. 
Хориж тажрибасини Ўзбекистан Республикаси миллий қонунчилигига 
имплементация килиш миллий менталитетимизга мослаштиришимиз жоиз. 
Агар коррупция соф иктисодий ходиса бўлганида эди, дунёнинг энг 
ривожланган мамлакатлари бу иллатдан буткул холи бўларди. Ваҳоланки, 
Жаҳоннинг етакчи илмий тадкикот марказлари хамда Жаҳон банки 
маълумотларига қараганда, коррупция даражаси Италияда -57, Грецияда -31, 
АКШда -26, Японияда - 24, Буюк Британияда -22, Германияда -21, Канадада 
эса 19 фоизни ташкил этади. Эътиборли жихати, бу борадаги кўрсаткичнинг 
1
Х.Р.Очилов, Г.Э.Тулаганова, А.Ю.Таджибаева, З.Я.Тўрабаева “Коррупция”-Т.:ТДЮУ нашриёти. 2020.
60 бет. 


24 
энг куйи даражаси билан Дания, Швеция, Финляндияда-8 фоизни, энг юкори 
даражаси - 92 фоиз билан Сомали. Жанубий Судан ташкил этмоқда
1

Суд фаолиятида коррупциянинг асосий кўринишлари, Россия 
Федерацияси судлари фаолиятида қоррупциянинг кўринишлари ва 
мазмунини ўрганиш энг катта илмий қизиқиш уйғотади. Россия 
Федерациясининг суд тизими муҳим аҳамият касб этувчи фуқаролик 
жамияти ва миллий иқтисодиётни ривожлантиришини кўришимиз мумкин. 
Судлар томонидан низоларни мустақил ва холис ҳал этиш, Россия 
Федерациясининг инвестиция жозибадорлигини таъминлаш учун шарт-
шароитлар яратиш, фуқароларнинг фаровонлиги ва яхши яшаш даражасини 
яхшилаш ёрдам берувчи омил сифатида қаралади. Россия Федерацияси 
Конституциясининг 
118-моддаси 
2-қисмига 
кўра, 
суд 
ҳокимият 
конституциявий, фуқаролик, маъмурий ва жиноий иш юритиш орқали амалга 
оширилади. Суд ҳокимиятининг барча сифатлари мавжуд давлат ҳокимияти: 
мажбурий қарорлар, чора-тадбирлар фойдаланиш мумкин. Лекин, шу билан 
бирга, ўзига хос махсус белгилар мавжуд.
В.М.Нестеровнинг фикрларига кўра, судлар тизимини қуйидаги 
хусусиятлари бўйича умумлаштирилиши мумкин:

Download 0.94 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   33




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling