Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик университети cудлар фаолиятида коррупциянинг олдини олишнинг


Download 0.94 Mb.
Pdf ko'rish
bet8/33
Sana04.04.2023
Hajmi0.94 Mb.
#1325854
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   33
Bog'liq
Махмудов Жахонгир Марксович (1)

хусусий сектордаги порахўрлик;
 
 
 
 
 
хусусий сектордаги мулкни ўғирлаш;
 
 
 
 
жиноятчилик тушумини ювиш;
 
 
 
 
яшириш;
 
 
 
 
 
 
 
 
адолатга тўсқинлик қилиш ва бошқа актлар
2
.  
Иқтисодий Ҳамкорлик ва Тараққиёт Ташкилоти томонидан 1997 йил
21 ноябрда “Ҳалқаро тижорат битимларида хорижий давлатлар мансабдор 
шахсларини сотиб олишга қарши кураш тўғрисида”ги Конвенцияси қабул 
қилинган.
Еврора Кенгашининг Вазирлар Қўмитаси томонидан 1999 йил
27 январда “Жиноий жавобгарлик тўғрисида”ги Конвенцияси қабул 
қилинган. Унда коррупцияга қуйидагича таъриф берилган. Коррупция 
демократия ва инсон ҳуқуқлари, давлат бошқарувига путур етказмаслик, 
яхшилик тамойилларига, тенглик ва ижтимоий адолат, ноқонуний рақобатни 
1
Кодекс поведения должностных лиц по поддержанию правопорядка / Принят резолюцией 34/169 
Генеральной Ассамблеи ООН от 17 декабря 1979 года. 
2
Качелин М.С. Международно-правовое противостояние отмыванию денежных средств и организованной 
преступности в контексте борьбы с коррупцией // «Налоги» (газета). - 2010. - № 18. – С. 17-21. 


15 
олдини олиш, иқтисодий ривожланишга тўсқинлик қилган ва демократик 
институтлар барқарорлиги ва жамиятнинг маънавий асосларини хавф остига 
қўядиган ҳолатларга бартараф бериш.
1
.
Европа Кенгашиси кенг қамровли коррупцион жиноятлар юзасидан, шу 
жумладан фаол ва пассив порахўрлик миллий ва халқаро давлат 
амалдорлари, судларнинг ва мансабдор шахсларнинг шахсий даромад учун 
таъсир, мансаб ваколатларини суиистеъмол қилганлик, порахўрлик ва 
халқаро жиноятчилик ҳақида маълумот белгиланган.
Еврора Кенгашининг Вазирлар Қўмитаси томонидан 1999 йил
27 январда қабул қилинган “фуқаролик-ҳуқуқий жавобгарлик тўғрисида”ги 
Конвенциянинг, 2-моддасида коррупцияни олдини олиш белгиланган. 
Коррупцияни тўғридан-тўғри ёки билвосита пора бериш ёки қабул қилиш 
орқали амалга оширилади. Коррупция нотўғри ҳолатлар келтириб чиқаради. 
Булар, ваъда, бурч ёки хулқ-атворнинг нормал ишлашга туртки беради.
2
Африка Иттифоқининг 2013 йил 12 июлдаги “Коррупциянинг олдини 
олиш ва унга қарши кураш тўғрисида”ги Конвенцияси қабул қилинган. Унга 
кўра, қоррупцияга қарши курашда ҳалқаро миқёсида қабул қилинган ва 
давлат хизмати сифатини кўтариш ҳамда давлат хизматчиларнинг фуқаролар 
олдидаги маъсулиятини ошириш ва аҳлоқий жиҳатдан кўтаришга ҳамда 
давлат хизматчиларнинг фуқаролар олдидаги масъулиятини ошириш ва 
ахлоқий жиҳатдан кўтаришга қаратилган ҳалқаро ҳужжатларга қўшилиш, 
уларга амал қилиш ҳар қандай давлат учун муҳим аҳамиятга эга.
Қоррупцияга қарши курашда ҳалқаро миқёсидаги зарурати Мустақил 
Давлатлар Ҳамдўстлиги ташкилоти томонидан ҳам эътироф этилиб, унга 
аъзо давлатлар Парламентлараро Ассамблеяси томонидан 2003 йил 15 ноябр 
куни 22-15-сонли қарори билан Коррупцияга қарши сиёсатнинг қонунчилик 
асослари тўғрисидаги модел қонун қабул қилинган
3
.
1
Конвенция Совета Европы об уголовной ответственности за коррупцию от 27.01.1999 // Бюллетень 
международных договоров. – 2009. - № 19. – С. 15 – 29. 
2
Конвенция о гражданско-правовой ответственности за коррупцию от 04.11.1999. URL: 
http://conventions.coe.int/Treaty/rus/Treaties/Html/174.htm (дата обращения: 07.08.2014). 
3
htpp://pravo.levoneskiy.org/bazaby/mdogov/index.htm 


16 
Қонунда, МДҲ давлатлар Парламентлари учун коррупцияга қарши 
кураш тўғрисидаги қонунларни қабул қилиш учун намунавий нормаларни ўз 
ичига олган тавсиявий характердаги қоидаларни қамраб олади. Мазкур қонун 
35 та моддадан иборат бўлиб қоррупцияга қарши кураш, унинг олдини 
олишга қаратилган бир қатор илғор ва мақбул нормаларни ҳам қамраб олган.
Коррупцияга қарши курашда АҚШ амалиёти ўзига хос хусусияти касб 
этади. 1990 йил АҚШда “Давлат хизматчилари ва амалдорларининг аҳлоқ 
қоидалари принциплари тўғрисида”ги, 1978 йилдаги “Давлат муассасалари 
аҳлоқ қоидалари тўғрсида”ги, “Айрим гувоҳлар учун дахлсизлик мақомини 
назарда тутувчи уюшган жиноятчилик устидан назорат қилиш тўғрисида”ги 
қонунлар қабул қилинган. Бундан ташқари, 1970 йилда “Рэкет, босим 
ўтказиш, коррупция ва уюшган жиноятчилик билан курашиш тўғрисида”ги 
федерал қонунлар тизими (РИКО деб номланади) амал қилиб келинмоқда. 
АҚШ давлатида РИКО қонунларини қўллаш орқали у ерда коррупция, 
уюшган жиноятчилик ва наркобизнес жиноятлари сони камайишига йўл очиб 
берди. Ушбу қонунларнинг моҳияти жиноий ташкилотлар аъзоларига ва 
коррупционерларга нисбатан конфискация институтини қўллашни ва юридик 
шахсларни жиноий жавобгарликка тортишдан иборат
1

АҚШ қонунчилигида, ким (совға берувчи) томонидан, кимга 
(хизматчига) ва нима совға бериш мумкинлиги юридик жиҳатдан 
белгиланган бўлиб, совға берувчи томонидан бир нечта совға берилган 
вақтда ҳам унинг суммаси 20 доллардан ошмаслиги, умумий миқдори йилига 
50 доллардан ошмаслиги белгиланган. Айтиш жоизки, хизматчини хизмат 
хонасида тақдирлаш тақиқланади. Давлат хизматчиси болаларининг тўйи ва 
туғилган кунларида, касал бўлган даврида тақдирланиши мумкин, бунда ҳадя 
қиймати 10 доллардан ошмаслиги шарт
2
.
Таниқли тадқиқотчи Макс Вебер томонидан коррупцияни ўрганиш 
учун функсионал ёндашувга юзланган. У коррупция деганда, аниқ бир 
1
Агеев В.Н. Противодействие “государственной коррупции”: зарубежный опыт/ Следователь. 2008- №8. 
С.7-10. 
2
Н.Салаев, Б.Хидоятов, Г.Тулаганова, С.Ниёзова “Коррупцияга қарши курашиш” номли ўқув қўлланма. 


17 
хулосага келиб, у ижтимоий жадаллаштиришга ҳисса қўшувчи, элита қатлам 
ўрнини мустаҳкамловчи восита сифатида баҳо берган. 
Функционал ёндашувнинг тарафдори бўлган Г.Мирдал фикрига кўра, 
коррупциянинг салбий таркибий қисми сифатида ижтимоий тўсиқ 
эканлигини кўрсатиб трансформация деб қайд қилинган.
Институционал ёндашув тарафдорлари С.Хантингтон, Я.Тарковскилар 
фикрларига кўра, коррупцияни аста-секинлик билан йўқотиш учун самарали 
восита демократикни ривожланиш ва фуқаролик институтларни яратиш деб 
ҳисоблайди. Уларнинг қарашларига кўра, коррупция натижа эмас, балки 
хулқ-атвор меъёрларидан оғиш натижасида коррупция вужудга келади.
1
Бизнинг фикримизча, коррупция фақат бир томонлама чекланган эмас, 
аслида порахўрлик, мансаб ваколатларидан келиб чиқиб аралашиш, 
фаолиятни алмаштириш давлат органлари коррупцияга қарши кураш билан 
порахўрлик, тоталитар давлатларга хос бўлиб, бюрократия манфаатларида ўз 
ифодасини топган. Институционал ёндашув тарафдорлари С.Хантингтон, 
Я.Тарковскилар томонидан билдирилган фикрларга қўшиламиз, сабаби 
коррупцияни битта ҳаракат билан йўқ қилишнинг имкони мавжуд эмас, шу 
сабабли бу иллатни аста-секинлик ва тизимли ҳаракатлар орқали амалга 
оширилиса, яхши натижага эришиш мумкин. Функционал ёндашувнинг 
тарафдори бўлган Г.Мирдал томонидан билдирилган фикрига қўшилмаймиз. 
Чунки, коррупцияни биттагина сўз яъни трансформация деб таъкидлаган. 
Коррупция кенг маъноли, яширин ва мамлакатлар ва жамиятларнинг 
ривожланишига таъсир кўрсатувчи салбий тушунча ҳисобланади. 
Н.А.Лопашенко муҳтожлик коррупциянинг моҳиятини белгилайди
унинг ўзаги вазифасини бажаради, унинг ажралмас мажбурий элементи деб 
таъкидлаган. Унинг фикрига кўра, тўғри коррупция фақат мулк фойда олиш 
билан чекланган эмас деб қайд этади. Коррупцион муносабатлар негизида 
моддий манфаатлар ётиши мумкин ва улар номоддий табиат манфаатлари 
(ҳукуматда рағбатлантириш, профессионал ва жамоатчилик тан олиниши ва 
1
Кузьмин Н.А. К вопросу о понятии и природе коррупции // Российский следователь. 2009. № 24. – С.23-26. 


18 
бошқалар)
1

И.А.Багдасарян ва В.М.Корякин коррупциянинг қуйидаги белгиларини 
ажратиб, анти-ижтимоий ҳодиса деб баҳолашадилар. Булар:

Download 0.94 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   33




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling