Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик университети cудлар фаолиятида коррупциянинг олдини олишнинг


Download 0.94 Mb.
Pdf ko'rish
bet21/33
Sana04.04.2023
Hajmi0.94 Mb.
#1325854
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   33
Bog'liq
Махмудов Жахонгир Марксович (1)

 
 
Аҳоли ҳар ой оладиган ахборотни ХДК аъзолари томонидан олишда. 
Мисол учун, Сиз маҳаллий Кенгаш депутатисиз, сизни таниш билишингиз, 
“балки ўзингиз”, қариндошингиз ёки кўпинча сайловчингиз Сизга мурожаат 
қилдики, “Депутат ака(опа), “сайловларда кўп ваъда бердингиз, ҳар бир 
мурожаатларингизга имкон қадар ёрдам бераман дедингиз, мана мени ишим, 
(ўғлимни, қизимни ва ҳак) иши судда бир ёрдам қилинг”. Сиз нима қиласиз, 
судьяни қабулига муайян иш билан бора олмайсиз. Мумкин эмас, энди ўша 
“эшитув”да ҳеч бўлмаганда шу масалани бир кўтариб кўрасиз-да, “Аввало узр 
сўрайман, ўзимни муаммом эмас сайловчиларники. Ҳурматли суд раиси шу 
масалада қандай амалий ёрдам бера оласиз?” Раислар ҳам нима дейди. “А энди 
бу муайян иш бўйича экан мен ёзиб олдим, қонун асосида кўриб чиқилади, 
сизга қўшимча ахборот берилади”. Сиз бу жавобдан қониқмайсиз. Чунки, 
Сизни бу жавобингиздан сайловчи қониқмайди. Сиз эса, сайловчига амалий 
ёрдам беришни сўрайсиз, суд раиси қонундан чиқишни истамайди. Сиз, буни 
сайловчига тушунтира олмайсиз, ана шундан пайтдан манфаатлар тўқнашуви 
юзага келади.
1
Ўзбекистон Республикасининг 2000 йил 6 декабрдаги “Судлар тўғрисида”ги (янги тағрири) Қонун 
ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 24.07.2018 й., 03/18/486/1559-сон, 12.10.2018 й., 
03/18/496/2043-сон. 


50 
Ўзбекистон Республикаси “Коррупция қарши курашиш тўғрисида”ги 
Қонуннинг 3-моддасига асосан, Манфаатлар тўқнашуви - шахсий (бевосита 
ёки 
билвосита) 
манфаатдорлик 
шахснинг 
мансаб 
ёки 
хизмат 
мажбуриятларини лозим даражада бажаришига таъсир кўрсатаётган ёхуд 
таъсир кўрсатиши мумкин бўлган ҳамда шахсий манфаатдорлик билан 
фуқароларнинг, ташкилотларнинг, жамиятнинг ёки давлатнинг ҳуқуқлари ва 
қонуний манфаатлари ўртасида қарама-қаршилик юзага келаётган ёки юзага 
келиши мумкин бўлган вазият
1
.
Ушбу нормадан келиб чиқиб айтишимиз мумкинки, манфаатлар 
тўқнашинуви деган энг яққол коррупцияген ҳолатлар. Кейин суд раиси 
депутатлар олдида ахборот беришда сер мулозамат бўла бошлайди, акси 
бўлса, депутатлар кераксиз савол беради, ахборотингиздан қониқмадик деб, 
бошқа нозик, сезилар-сезилмас амалиёт шакллана боради. Бундай жараёнлар, 
расмиятчиликда яширинган бюракратия, ваколат ва мартабадан фойдаланиш, 
гуруҳбозлик, манфаатлар тўқнашинуви деган салбий иборалардан 
фойдаланишимизга асос яратиб бораверади. Аҳоли ишончига акс таъсир 
этади. Маҳаллий вакиллик органи бошлиғи ҳам ҳозирча ҳокимдир. Шунинг 
учун ҳам жойлардаги ижро ҳокимияти раҳбари бошчилик қилаётган вакиллик 
органига судларнинг ахборот бериши, Конституциядаги қонун чиқарувчи, 
ижро этувчи, суд ҳокимияти – ҳокимият бўлиниши ва бир-бирини тийиб 
туриши дейиладиган, Шарль Луи де Секонда, барон де Ла-Бред и де 
Монтескье ғоялари асосида умумэътироф этилган тамойилларга зид келиши 
мумкин. Ўзбекистон Республикаси Олий судида янги ташкил қилинган 
бошқарма яъни Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан 
ҳамкорлик бўлимининг маъсул ходимлари томонидан ўзгариш, янгиликлар
ва бошқа ҳолатлар юзасидан ахборот бериши манфаатлар тўкнашувини 
олдини 
олиш 
йўли 
сифатида 
баҳолашимиз 
мумкин. 
Чунки, 
мамлакатимиздаги деярли барча органлар ва ташқилотларда жамоатчилик ва 
оммавий ахборот воситалари билан ҳамкорлик қилиш бошқармасининг 
1
Ўзбекистон Республикасининг Қонуни “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида” 01.03.2017. 419 сон. 


51 
маъсул ходимлари томонидан ўзгариш, янгилик бўйича маълумот бериб 
бориш амалга оширилади. Шу сабабли, вилоятлар ва Тошкент шаҳар, 
туманлараро, туман (шаҳар) судлари раислари томонидан ХДК ва 
жамоатчиликга ахборот берилишига ўзгартириш киритилиши, янги тартиб 
“раислар” жумласи ўрнига “маъсул ходимлар” деб алмаштирилса мақсадга 
мувофиқ бўларди.
Ўзбекистоннинг янгиланган сиёсати жамиятда адолат ва қонун 
устуворлигини олий даражага кўтариш, замонавий самарали давлат 
бошқарувини жорий этиш, давлат ҳизматчиларида коррупциявий 
ҳолатларнинг барча кўринишларига қатъий чидамсизлик руҳиятини 
шакллантириш, халқ манфаатларини сўзсиз таъминлаш каби юксак ғояларга 
таянмоқда. Аввало, ушбу ислоҳотларнинг туб замирида Президент 
Ш.М.Мирзиёев томонидан илгари сурилган устувор ғоя “Халқ давлат 

Download 0.94 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   33




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling