Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик университети cудлар фаолиятида коррупциянинг олдини олишнинг
Download 0.94 Mb. Pdf ko'rish
|
Махмудов Жахонгир Марксович (1)
- Bu sahifa navigatsiya:
- Ибратли судья” мукофоти
биринчи йўналиш — судьяларнинг одил судловни амалга ошириш бўйича касбий фаолиятини ҳар қандай кўринишдаги ташқи таъсирлардан самарали муҳофаза қилишни таъминлайдиган ҳуқуқий механизмларни яратиш; иккинчи йўналиш — судьяликка кадрларни танлаш, тайёрлаш, лавозимга тайинлаш, шунингдек, судьялар фаолиятини баҳолашда холислик ва шаффофликни таъминлаш, ушбу жараёнларга замонавий ахборот технологияларини изчил жорий қилиш; учинчи йўналиш — судьялар ва суд аппарати ходимлари орасида коррупция ҳолатларининг олдини олиш ва барвақт аниқлашга қаратилган тизимни йўлга қўйиш ҳамда суд тизимида аниқланган ҳар қандай коррупциявий ҳаракатни муросасиз ҳолат деб баҳолаш; тўртинчи йўналиш — судьяларнинг касбий малакаси, маънавияти ва масъулиятини ошириш бўйича комплекс чора-тадбирларни амага ошириш орқали юксак профессионал судьялар корпусини шакллантириш. Ўзбекистон Республикаси Конститутциянинг 122-моддасига кўра, судьялар мустақил эканлиги, фақат қонунга бўйсунишлари ва фаолиятини қонуний ташкил этишлари, судьяларнинг одил судловни амалга ошириш борасидаги фаолиятига бирон-бир тарзда аралашишга йўл қўйилмаслиги ва бундай аралашиш қонунга асосан жавобгарликка сабаб бўлиши каби муҳим 54 қоидалар мустаҳкамлаб қўйилган. Таъкидлаш лозимки, суд ҳокимиятига бошқа ҳеч қайси орган ваколатига тааллуқли бўлмаган ҳуқуқ - одил судловни амалга ошириш ҳуқуқи берилганлиги судъялар мустақиллиги ҳамда дахлсизлигини таъминлаш ўта зарур эканлигининг том маънодаги мустаҳкам асосидир. Бундай улкан вазифа аллақачон янги Ўзбекистон ўз олдига қўйган мақсадлардан бири бўлиб, бу тизим фаолиятини адолатли ташкил этилиши юзасидан қатор норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилинмоқда. Бундан ташқари, 2021 йил 1 февралдан бошлаб суд тизимида коррупция ҳолатларининг олдини олиш, илк бор судьялик лавозимларига номзодларни танлаш бўйича имтиҳон жараёнларини интернет орқали онлайн тарзда ёритиб боришни йўлга қўйилганлиги, судьялик лавозимига номзодлар ва судьяларнинг психологик портрети бўйича касбга муносиблигини баҳолашга кўмаклашувчи электрон дастурни жорий қилинаётганлиги, судья фаолиятининг самарадорлигини электрон рейтинг орқали очиқ ва шаффоф баҳолашни таъминлайдиган аниқ мезонларни амалиётга татбиқ этиш бўйича ўзгаришлар амалга оширилмоқда. Бундай ислоҳотларни амалга оширишдан ва аниқ вазифаларни белгилашдан кўзда тутилган асосий мақсад суд тизими фаолиятида очиқлик ва шаффофликни таъминлашдир. Шунингдек, Фармонда судьяларнинг одил судловни амалга оширишдаги фаолиятини рағбатлантириш масалалари ҳам назарда тутилган бўлиб, унга кўра, “Ибратли судья” мукофоти ҳамда одил судловни амалга оширишда узоқ йиллар самарали меҳнат қилиб пенсияга чиққан судьялар учун “Суд Download 0.94 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling