Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик университети cудлар фаолиятида коррупциянинг олдини олишнинг
Download 0.94 Mb. Pdf ko'rish
|
Махмудов Жахонгир Марксович (1)
Ўзбекистон Республикасининг “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонуннинг 24-моддасига кўра, Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашлари бир йилда камида бир марта ўз мажлисида вилоятлар ва Тошкент шаҳар, туманлараро, туман (шаҳар) судлари раисларининг тегишли суднинг фуқаролар ҳуқуқлари ва эркинликларини, шунингдек корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг ҳуқуқлари ҳамда қонун билан 48 қўриқланадиган манфаатларини суд йўли билан ҳимоя қилишни амалга оширишга доир фаолияти тўғрисидаги ахборотини эшитади. Халқ депутатлари Кенгашининг мазкур масала юзасидан қарори Ўзбекистон Республикаси Судьялар Олий Кенгашига юборилади 1 . Маълумотларга кўра, 2019 йилнинг ўзида суд раисларининг 900 та ахбороти эшитилган. Бизнинг томонимиздан аниқланган маълумотларга қараганда бу кўрсаткич, 3000 дан ошган. Энди шу нормаларни ҳар ҳудудда ҳар хил тушуниш асосида татбиқ этаётган маҳаллий вакиллик органлари ҳоким бошчилигида, ҳар чорак режа- дастур қилиб, суд раисини эшитиб, берадиган саволларнинг эса, 90 фоизи судларнинг муайян ишларига боғлиқ, бундай саволларга суд раҳбарлари ҳам “тўғри, ўринли савол”, бу масалада Сизга алоҳида маълумот тақдим этамиз деб айтишдан бошқа чора топиша олмаяпти. Чунки, кўпчилик ХДКнинг аъзоларига нима фарқи бор ахборотми, ҳисоботми ҳаммаси ҳам бир, барибир ўзи хоҳлаган саволни бериб келишмоқда. Саволлар судларнинг муайян ишларига оид бўлмасин, йилига камида бир марта, “ҳар чорак” ва Юқори палатага ҳисобот бериш учун хоҳлаган пайт судларни эшитиш ўзларига мақсад қилиб олишмоқда. Умуман олганда, суд ҳуқуқ соҳасидаги ислоҳотларга одамларни ишонтириш аввало судларнинг чинакам мустақиллигига аҳолини ишонтириш билан бошланади. ХДК раислари айни пайтда ҳоким ва ижроия ҳокимиятининг жойлардаги раҳбарлари ҳисобланади. Улар ҳам судларга даъво аризаси билан ноқонуний қурилмани бузиш масаласида ва бошқа масалалар юзасидан мурожаат қилишади. Бу мурожаатларни албатта судьялар кўриб чиқишади. Айни бир вақтнинг ўзида суд раиси ҳам судьями ҳисобланади. ХДК аъзолари маҳаллий депутатлардир. Улар бир пайтнинг ўзида тадбиркор, корхона ёки ташкилот раҳбарлари, шифокор, мураббий, қурувчи ва ҳоказолар бўлиши мумкин. Улар судларга даъво аризалар, аризалар билан мурожаат қилишлари мумкин. Улар берган 1 Ўзбекистон Республикасининг “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонун. 15.01.2021й., 03/21/666/0032-сон) 49 даъво аризаларни ҳам судьялар томонидан кўриб чиқилади. Бу Ўзбекистон Республикаси “Судлар тўғрисида”ги Қонунида белгиланган. Эшитувларнинг юзаки, расмиятчилик учун эканлигининг яна бир сабаби шуки, судлар фаолияти тўғрисидаги ҳисоботлар (ҳар бир туман кесимида, иш ва низоларнинг таркиби, статистикаси) Олий суднинг расмий веб-сайтида эълон қилиб борилади. Суд раислари ҳам эшитувларда аксарият ҳолатда шу маълумотларни беришади. Кейинги сабаб, Ўзбекистон Республикаси “Судлар тўғрисида”ги Қонунининг 34 ва 38-моддасида суд раислари - бир ойда камида бир марта жойларда судьяларнинг аҳоли билан учрашувларини ташкил этади. Шунингдек, жамоатчиликни суднинг фаолияти тўғрисида оммавий ахборот воситалари орқали хабардор қилиб боради деб белгиланган 1 . Download 0.94 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling