Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик университети cудлар фаолиятида коррупциянинг олдини олишнинг


Download 0.94 Mb.
Pdf ko'rish
bet28/33
Sana04.04.2023
Hajmi0.94 Mb.
#1325854
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   33
Bog'liq
Махмудов Жахонгир Марксович (1)

 
Бешинчидан, Ўзбекистон Республикаси “Судлар тўғрисида”ги 
Қонунининг 34 ва 38-моддасида суд раислари - бир ойда камида бир марта 
жойларда судьяларнинг аҳоли билан учрашувларини ташкил этади, 
шунингдек жамоатчиликни суднинг фаолияти тўғрисида оммавий ахборот 
воситалари орқали хабардор қилиб боради деб белгиланган. Ушбу нормани 
қуйидаги талқина киритилиши керак. Яъни, Ўзбекистон Республикаси Олий 
судида янги ташкил қилинган бошқарма яъни жамоатчилик ва оммавий 
ахборот воситалари билан ҳамкорлик бўлимининг маъсул ходимлари 
томонидан ўзгариш, янгиликлар, ва бошқа ҳолатлар юзасидан ахборот 
бериши манфаатлар тўкнашувини олдини олиш йўли сифатида баҳолашимиз 
мумкин. Чунки, мамлакатимиздаги деярли барча органлар ва ташқилотларда 
жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан ҳамкорлик қилиш 
бошқармасининг маъсул ходимлари томонидан ўзгариш, янгилик бўйича 
маълумот бериб бориш амалга оширилади. Шу сабабли, вилоятлар ва 
Тошкент шаҳар, туманлараро, туман (шаҳар) судлари раислари томонидан 
ХДК ва жамоатчиликга ахборот берилишига ўзгартириш киритилиши, янги 
тартиб “раислар” жумласи ўрнига “маъсул ходимлар” деб алмаштирилши 
керак. 
 
Олтинчидан, Ўзбекистон Республикаси Судьяларнинг одоб-ахлоқ 
қодексининг 13-моддаси 3-қисмига кўра, судья ўзи, турмуш ўртоғи ва вояга 
етмаган фарзандлари олаётган даромадлари ҳамда уларнинг манбалари 
тўғрисидаги, мулк ҳуқуқи ва ашёвий ҳуқуқ асосида эгалигида бўлган мол-
мулки, шунингдек мулкий хусусиятга эга мажбуриятлари ҳақидаги 


65 
ахборотдан хабардор бўлиши ҳамда бу ҳақдаги ахборотни Ўзбекистон 
Республикаси Олий судига белгиланган тартибда тақдим этиши шарт деб 
ёзилган. Лекин мазкур масалалар устувор қонун даражасида белгиланиши 
мақсадга мувофиқ Шу сабабли, “Суд тизими ходимларининг йиллик даромад 
декларацияси”тўғрисидаги Қонунни ишлаб чиқиш ва бу назоратни олиб 
борувчи орган сифатида Коррупцияга қарши курашиш агентлиги зиммасига 
юклатилиши керак. Сабаби, Ўзбекистон Республикаси Олий суди томонидан 
амалга оширилиши нотўғри ҳисобланади. Бюрократик тўсиқлардан келиб 
чиқиб, юқори мансабдор шахсларинг мол-мулклари киритилмасдан қолиши 
мумкин. Декларациясида суд тизимида фаолият юритувчи барча ходимлар 
ҳақида маълумотлар кўрсатилган бўлиши керак. Яъни уларнинг кўчмас мулк, 
банк омонатлари ва бошқа ҳаражатларлари. Бу юзасидан ҳар 6 (олти) ойда 
бир маротаба комплекс текширилиб, ўрганилиб бу ҳақида Президентга 
маълумот берилиши ва ОАВларда эълон қилишини керак.

Download 0.94 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   33




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling