Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик университети cудлар фаолиятида коррупциянинг олдини олишнинг


Download 0.94 Mb.
Pdf ko'rish
bet27/33
Sana04.04.2023
Hajmi0.94 Mb.
#1325854
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   33
Bog'liq
Махмудов Жахонгир Марксович (1)

Иккинчидан, Ўзбекистон Республикасининг “Маҳаллий давлат 
ҳокимияти тўғрисида”ги Қонуннинг 24-моддасига белгиланган, Халқ 
депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашлари бир йилда камида бир 
марта ўз мажлисида вилоятлар ва Тошкент шаҳар, туманлараро, туман 
(шаҳар) судлари раисларининг тегишли суднинг фуқаролар ҳуқуқлари ва 
эркинликларини, шунингдек корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг 
ҳуқуқлари ҳамда қонун билан қўриқланадиган манфаатларини суд йўли 
билан ҳимоя қилишни амалга оширишга доир фаолияти тўғрисидаги 
ахборотини эшитади деган жумласи ўрнига, вилоятлар ва Тошкент шаҳар 
судларида янги ташкил қилинган жамоатчилик ва оммавий ахборот 
воситалари билан ҳамкорлик бўлимнинг маъсул ходимлари томонидан 
ахборот бериб борилади деган жумла билан алмаштирилса мақсадга 
мувофиқ, яъни биринчи навбатда манфаатлар тўқнашувини, иккинчи 
навбатда коррупцион оқибатларни олди олинган бўларди.
Учинчидан, бугунги кунда мамлакатимизда судьяларни сайлаш ёки 
тайинлаш жараёнининг бир қисмини уларни тиббий кўрикдан ўтказиш 
қамраб олишига қарамасдан айнан қандай касалликлар судья вазифасини 
бажаришга тўсқинлик қилиши белгилаб қўйилмаган. Шу боис, 
қонунчиликдаги бу каби коррупцияга мойил бўшлиқларни бартараф этган 
ҳолда бу касалликлар рўйхатини шакллантириш лозим. 
 
Тўртинчидан, судлар фаолиятида коррупцияга қарши курашиш 
“комплаенс назорат” тизимини жорий этиш. Мазкур тизим коррупция хавф-
хатарларини ўз вақтида аниқлаш ва чек қўйиш, уларнинг оқибатларини, 
уларга имкон берувчи сабаблар ва шарт-шароитларни бартараф этиш ҳамда 


64 
уларни минимум даражага туширишга хизмат қилади. Судлар фаолиятининг 
шаффофлигини ошириш, ходимлар томонидан касбий одоб-ахлоқ 
қоидаларига қатъий риоя этиш ва хизмат вазифаларини бажаришда 
манфаатлар тўқнашуви ҳақида хабар бериш ва уларни ҳал қилиш 
масалаларини тартибга солиш, коррупцияга қарши курашиш соҳасида умум 
эътироф этилган халқаро стандартлар ва чет эл ижобий тажрибасини жорий 
этиш ва бошқа устувор натижалар ҳисобланади. 

Download 0.94 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   33




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling