Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик университети cудлар фаолиятида коррупциянинг олдини олишнинг


Download 0.94 Mb.
Pdf ko'rish
bet3/33
Sana04.04.2023
Hajmi0.94 Mb.
#1325854
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   33
Bog'liq
Махмудов Жахонгир Марксович (1)

Биринчидан, инсоният ҳаётида ҳал қилувчи аҳамият касб этадиган – 
демократия ва демократик институтларнинг мустаҳкамланишга салбий 
таъсир қилади, яъни уларга жиддий путур етказади; 
Иккинчидан, жамият тараққиёти учун энг муҳим омил - тинчлик
осойишталик, адолат, қонун устоворлиги каби ижтимоий-ҳуқуқий 
қадриятларнинг бузилишига, кенг жамоатчиликнинг одил судловга ва
судьяларнинг мустақиллигига нисбатан ишончи йўқолишига олиб келади;
Учинчидан, жамиятда носоғлом ижтимоий-маънавий муҳитнинг 
шаклланишига сабаб бўлиб, деморатик давлатнинг энг муҳим ҳуқуқий 
принципларининг бузилишига олиб келади.  
2017-2020 йилларда “Жаҳон одил судлов лойиҳаси” халқаро ноҳукумат 
ташкилоти эълон қилиб келаётган Қонун устуворлиги индексининг 44 та 
индикаторидан 33 тасида Ўзбекистон Республикаси ўрни сезиларли даражада 
яхшиланган бўлганига қарамасдан, мазкур индекснинг 11 та индикатори 
бўйича 
ҳолат 
ўзгармаганлигини 
таъкидлаган. 
Хусусан, 
ҳукумат 
ваколатларининг суд томонидан самарали равишда чекланганлиги, одил 
судловнинг коррупциядан холилиги, суд тизимининг ҳукуматнинг ноўрин 
таъсиридан холилиги каби индикаторларда Ўзбекистон ўрни турғунлигича 
қолган. Бу эса мамлакатимизда судларнинг мустақиллигини таъминлаш 
борасида амалий ишларни бажаришни ва судни ташқи таъсирлардан 
муҳофаза қилишни ҳамда суд ҳокимияти тизимида коррупция ҳолатларини 



келтириб чиқарувчи сабаб ва шарт-шароитларни таҳлил қилиб уларга барҳам 
беришни тақозо этади. 
Битирув малакавий ишининг мақсади: коррупцияниннг оқибати 
билан эмас, балки судлар фаолиятида коррупциянинг келиб чиқиш сабаблари 
ва шарт-шароитларини хорижий тажрибани ўрганган ҳолда, уларни олдини 
олиш бўйича амалий таклифлар бериш.
 

Download 0.94 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   33




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling