Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик университети


-§. Ҳуқуқни шарҳлаш субъектлари ва турлари


Download 1.53 Mb.
Pdf ko'rish
bet57/95
Sana06.04.2023
Hajmi1.53 Mb.
#1332038
1   ...   53   54   55   56   57   58   59   60   ...   95
Bog'liq
Норма ижодкорлиги Дарслик 18 08 18 2

 
2-§. Ҳуқуқни шарҳлаш субъектлари ва турлари 
 
Тушунтириш натижасида келиб чиқадиган юридик оқибатларга 
кўра, уларни қуйидаги турларга ажратиш мумкин: 
 
Расмий шарҳлаш ваколатли субъектлар, яъни давлат органлари 
ва мансабдор шахслар томонидан амалга оширилади, у махсус 
ҳужжатлар билан мустаҳкамланади ва ҳуқуқ субъектлари учун 
мажбурий характерга эга бўлади. Шарҳлашнинг бундай тури юридик 
аҳамиятга эга бўлади ва тегишли ҳуқуқий оқибатлар келтириб 
чиқаради. Мазкур шарҳлаш, ўз навбатида, ҳуқуқни амалга 
оширувчиларни ҳуқуқ нормаларини бир хил маънода тушуниш ва 
айнан қўллашга йўналтиради. 
Ўзбекистон Республикасининг “Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар 
тўғрисида”ги қонунининг “Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни расмий 
шарҳлаш”, деб номланган 43-моддасига биноан норматив-ҳуқуқий 
ҳужжатларни расмий шарҳлаш норматив-ҳуқуқий ҳужжатда 
ноаниқликлар топилган, у амалиётда нотўғри ёки зиддиятли тарзда 
қўлланилган 
тақдирда 
амалга 
оширилади. 
Ўзбекистон 
Республикасининг Конституцияси ва қонунлари нормаларига расмий 
шарҳни Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди беради. 
Қонун ости ҳужжатлари нормаларига расмий шарҳни уларни қабул 
қилган органлар беради. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни расмий 
шарҳлаш жараёнида уларга нормаларни аниқлаштиришга қаратилган 
Расмий шарҳлаш 
Норасмий шарҳлаш 
Норматив 
шарҳлаш 
Казуал шарҳлаш 
Аутентик 
шарҳлаш 
Легал шарҳлаш 
Норматив 
шарҳлаш 
Норматив 
шарҳлаш 
Норматив 
шарҳлаш 


109
тузатишлар, ўзгартиришлар, қўшимчалар киритилишига йўл 
қўйилмайди
1

Норасмий шарҳлаш ўз вазифасига кўра, бевосита ҳуқуқ 
нормаларини шарҳлаш ваколатига эга бўлмаган субъектлар 
томонидан амалга оширилади. Бундай субъектлар сифатида нодавлат 
ташкилотлари, илмий муассасалар, олимлар, амалиёт ходимларини 
кўрсатиб ўтиш мумкин. Улар ҳуқуқ нормаларини тушунтиришни 
тавсия ва маслаҳат бериш каби шаклларда амалга оширадилар. 
Тушунтиришнинг бундай тури юридик жиҳатдан мажбурий 
аҳамиятга эга бўлмайди. 
Норасмий шарҳлашнинг илмий (доктринал), малакали 

Download 1.53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   53   54   55   56   57   58   59   60   ...   95




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling