Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик университети


Download 1.53 Mb.
Pdf ko'rish
bet58/95
Sana06.04.2023
Hajmi1.53 Mb.
#1332038
1   ...   54   55   56   57   58   59   60   61   ...   95
Bog'liq
Норма ижодкорлиги Дарслик 18 08 18 2

(профессионалва оддий кўринишлари мавжуд. 
Илмий (доктринал) шарҳлаш бу ҳуқуқ соҳасидаги 
мутахассислар, олимлар томонидан амалга ошириладиган ва илмий 
аҳамиятга эга бўлган норасмий шарҳлаш тури. Назарий (доктринал) 
шарҳлаш ҳуқуқ соҳаси мутахассислари томонидан амалга оширилади 
ва илмий хусусиятга эга бўлади. Булар – ҳуқуқшунос олимларнинг 
мақолалари, 
монографиялари 
ва 
аҳоли 
олдидаги 
оғзаки 
чиқишларидир. Бундай тушунтиришларнинг ўзига хос хусусияти 
уларнинг ишончлилиги, илмий ёндашувларга асосланганлиги ва шарҳ 
эгаси бўлган шахс обрўсидадир. Амалиётчи-юристлар учун 
мажбурий бўлмаганига қарамай, бундай тушунтиришлар, барибир, 
ҳуқуқий нормаларни тушуниш ва қўллашда бир хилликни 
таъминлашда муҳим аҳамиятга эга бўлади. 
Малакали (профессионал) шарҳлаш – бу амалиётчи юристлар 
томонидан (адвокат, ҳуқуқшунос-маслаҳатчи ва ҳ.) амалга 
ошириладиган шарҳлаш тури. 
Оддий шарҳлаш – махсус ҳуқуқий билимга эга бўлмаган ҳар 
қандай шахс томонидан ҳуқуқни англаш ва тушунтиришдир. 
Расмий шарҳлаш норматив ва казуал кўринишларда бўлади. 
Норматив кўринишдаги шарҳлаш кенг доирадаги шахс ва 
ҳодисаларга қаратилади. Бундай шарҳлашнинг субъектлари бўлиб 
барча турдаги ҳуқуқ ижодкорлиги субъектлари ҳисобланади. 
Норматив шарҳлашнинг қуйидаги турларини кўрсатиб ўтиш мумкин: 
– аутентик шарҳлаш (актни чиқарган орган томонидан амалга 
оширилади); 
– легал шарҳлаш (ваколатли субъект томонидан берилади). 
1
Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 52-сон, 583-модда; 2014 й., 
50-сон, 588-модда; 2015 й., 32-сон, 425-модда; 2016 й., 39-сон, 457-модда 


110
Казуал шарҳлаш ҳам расмий деб ҳисобланса-да, у 
умуммажбурий характерга эга бўлмайди ва муайян ҳодисага нисбатан 
ҳуқуқ нормасини қўллаш жараёнида амалга оширилади. У аниқ бир 
ишни ваколатли орган томонидан кўриб чиқилаётган пайтда 
берилади ва айнан ушбу иш учун мажбурий характерга эга бўлади. 
Ҳуқуқ нормаларини ҳажми бўйича шарҳлашни қуйидаги уч 
турга бўлиниши тўғрисида олимлар якдил фикрга эгалар: 

Download 1.53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   54   55   56   57   58   59   60   61   ...   95




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling