Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик университети
Download 1.53 Mb. Pdf ko'rish
|
Норма ижодкорлиги Дарслик 18 08 18 2
- Bu sahifa navigatsiya:
- 10-МАВЗУ. НОРМАТИВ-ҲУҚУҚИЙ ҲУЖЖАТЛАРНИ ТИЗИМЛАШТИРИШ
Назорат учун саволлар 1. Ҳуқуқни шарҳлаш тушунчаси ва унинг мазмунини таҳлил қилинг. 2. Ҳуқуқни шарҳлашнинг норма ижодкорлигидаги ўрни ва аҳамиятини мисоллар асосида ёритиб беринг. 3. Ҳуқуни шарҳлаш юзасидан миллий ва хориж тажрибасини қиёсий таҳлил қилиб беринг. 3. Ҳуқуқни шарҳлашнинг турларини мисоллар асосида тушунтириб беринг. 4. Ҳуқуқни шарҳлаш усулларини мисоллар асосида ёритиб беринг. Мустақил таълим учун топшириқлар 1. Ҳуқуқ нормаларини шарҳлаш – бу ҳуқуқ нормаларининг мазмуни, мақсади ва моҳиятини аниқлаш ҳамда тушунтиришга йўналтирилган фаолият бўлиб, уни тушунтириш натижасида келиб чиқадиган юридик оқибатларга кўра, расмий ва норасмий шарҳлашга ажратиш мумкин. Ҳуқуқни расмий ва норасмий шарҳлашнинг ўзига хос ва фарқли хусусиятларини ёритиб беринг. 2. Ҳуқуқ нормасини кенгайтирилган шарҳлашда ҳуқуқни қўлловчи субъект ҳуқуқ нормаси мазмунини қонун чиқарувчи орган қонун нормасида назарда тутганидан кенгроқ қилиб шарҳлайди. Ҳуқуқни шарҳлашнинг ушбу тури ҳуқуқ нормаси мазмунини батафсилроқ тушунишда муҳим рол ўйнайди. Ҳуқуқни кенгайтирилган шарҳлашни мисоллар ёрдамида изоҳлаб беринг. 117 10-МАВЗУ. НОРМАТИВ-ҲУҚУҚИЙ ҲУЖЖАТЛАРНИ ТИЗИМЛАШТИРИШ Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тизимлаштириш тушунчаси. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тизимлаштириш турлари: кодификация, инкорпорация, консолидация. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни рўйхатдан ўтказиш. 1-§. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тизимлаштириш тушунчаси Амалдаги қонунчиликни ҳаётга татбиқ этиш механизмини ислоҳ қилиш зарур бўлиб, бу мақсадга қонунчиликни мукаммал тизимлаштиришсиз эришиш мумкин эмас. Жамиятимиз ривожининг бугунги босқичида норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тизимлаштириш муаммоси билан бевосита боғлиқ бўлган тушунчалар, улар ўртасидаги ўзаро нисбат масалаларининг туб моҳиятини очиб бериш норма ижодкорлиги олдидаги долзарб масалалардан биридир. “Тизим” (юнон. sustem) – қисмлардан таркиб топган бутун, қисмлардан таркиб топган тизим, бирикма. Ўзаро муносабатда ва алоқаларда бўлиб, бутунни (яхлитликни) ҳосил қилувчи унсурлар тўпламидан иборат 1 ёки “Тизим (юнон. sustem – қисмлардан ташкил топган, қўшилган) – яхлит бир бутунлик сифатида ташкил топган объектни ифодаловчи фалсафий категория” дир 2 . Хўш, норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тизимлаштириш нима, унинг мақсади ва вазифалари нималардан иборат, бу тушунчанинг ҳуқуқ ижодкорлиги, ҳуқуқий тартибга солиш механизми, ҳуқуқ тизими каби категориялар билан муносабати қандай? Шу каби саволларга жавоб бериш учун норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тизимлаштириш муаммосига бўлган айрим нуқтаи назарларга мурожаат этиш ўринли бўлади. Баъзи олимларнинг фикрига кўра қонунчилик ва норма ижодкорлиги фаолияти натижаси бўлган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар мажмуини тизимлаштиришнинг мақсади ҳуқуқий ҳужжатларни тартибга солиш, бир тизимга келтириш, уларни фойдаланиш учун қулай қилиб (муайян бўлим, 1 Фалсафа: қисқача изоҳли луғат / масъул муҳаррир А. Жалолов. – Т., 2004. – 287 б. 2 Фалсафа: қомусий луғат (Тузувчи ва масъул муҳаррир Қ. Назаров) – Т., 2004. –374 б. 118 рукнлар асосида таснифлаб) жойлаштиришдан иборат 1 . Юридик адабиётларда норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тизимлаштиришга берилган турли таърифларни, қарашларни учратиш мумкин. Жумладан, “қонунчиликни тизимлаштириш амалдаги ҳуқуқий тизимни ривожлантириш ва тартибга солишнинг доимий шакли” 2 бўлиб, у, авваламбор, амалдаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг бутун мажмуини тартибга солиш, йириклаштириш, маълум илмий асосланган тизимга келтириш, турли қонунлар тўпламлари ва йиғиндиларини нашр этишни тақозо этади 3 . В.С.Нерсесянцнинг фикрига кўра, тизимлаштириш бутун норматив-ҳуқуқий материални (ҳуқуқ ўрнатувчи алоҳида ҳужжатлар ичида ҳам, бундай ҳужжатлар йиғиндиси доирасида ҳам) тегишлича ташкил этиш ва ундан амалий фойдаланишни қулайлаштириш учун қўлланилади 4 . Бунда муаллиф “ҳуқуқ ўрнатувчи ҳужжатлар” иборасини қўллайди ва уларни тизимлаштиришнинг ривожланган усуллари сифатида инкорпорация, консолидация ҳамда кодекслаштиришни келтириб ўтади. Маълумки, қонунчилик, яъни норматив-ҳуқуқий ҳужжат ҳуқуқ шаклларидан бири бўлиб, ижтимоий муносабатларни тартибга солиш воситаси ролини ўтайди. Унинг ушбу вазифаси мамлакатимизнинг барқарор ижтимоий тараққиётига хизмат қилади. Аммо қонунчилик оқилона тизимлашганлик хусусиятига эга бўлгандагина мазкур функцияни бажариш осонлашади. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тизимлаштириш, авваламбор, норма ижодкорлиги субъекти учун ўта муҳимдир. Тизимлаштириш янги қонунлар чиқаришда амалдаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ҳисобга олишга имкон яратади, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ўртасида ўзаро мувофиқликни таъминлашга кўмаклашади, эскирган нормаларнинг такрорланишига барҳам беради, ижтимоий муносабатларни тартибга солишнинг энг мақбул воситаларини танлаб олишга шароит яратади. Шунинг учун ҳам “норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тизимлаштириш – қонунчиликни тартибга солиш ва такомиллаштириш, қолаверса, ягона норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар 1 Давлат ва ҳуқуқ назарияси / Х.Бобоев ва Х.Одилқориевларнинг таҳрири остида.– Т., 2000. – 270-б. 2 Систематизация законодательства в Российской Федерации / Под. ред. А.С.Пиголкина. – СПб.: Издательство “Юридический центр Пресс”, 2003. С. 30 3 Ўша асар. – 32-б. 4 Нерсесянц В. С. Общая теория права и государства.– М., 2001. – С. 446. 119 мажмуи ва тўпламини тузиш йўли билан уни маълум тизимга келтириш фаолиятидир” 1 . Ҳар қандай фаолият каби ушбу фаолият ҳам ўзининг мақсади ва вазифаларига эга. Таъкидлаш жоизки, норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тизимлаштириш фақат норма ижодкори учун муҳим бўлибгина қолмай, балки ҳуқуқни қўллаш фаолияти ва барча фуқаролар учун ҳам катта аҳамиятга эга. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни кодекслаштириш, уларни инкорпорация ҳамда консолидациялаш натижасида қонунчилик ташаббуси ҳуқуқи субъектлари ортиқча вақт сарфламай амалдаги барча қонун ҳужжатларидаги номувофиқликлар, зиддиятларни аниқлаш ҳамда уларни бартараф этиш чораларини кўриш имконига эга бўлса, ҳуқуқни қўллаш фаолияти билан шуғулланувчи давлат органлари эса зарур ҳуқуқий нормани топиш ва шарҳлашда мантиқий изчиликка эришадилар. Ўз навбатида, тизимлаштирилган қонун ҳужжатлари фуқаролар кундалик ҳаётида зарур бўлиб, бу уларга ўз ҳуқуқлари, эркинликлари ва бурчлари, давлат ва жамият томонидан қўйиладиган талабларни билишини енгиллаштириш имконини беради ҳамда аҳоли ҳуқуқий маданиятини оширишга хизмат қилади. Шундан келиб чиққан ҳолда, норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тизимлаштиришнинг асосий вазифалари қаторида қуйидагиларни санаб ўтиш мумкин: – қонунчилик ҳужжатларини иерархик тартибда ва даврий асосда жойлаштириш ва тўплаш ишларини яхшилаш; – алоҳида нормалар ва институтларни шакллантириш сифатини ошириш; – қонунлар ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни содда, тушунарли ва тизимли ҳолда тайёрланишини таъминлаш; – ижтимоий муносабатларни ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солиш принципларининг уйғунлигига эришиш; – ҳуқуқий кўрсатма ва қарорларни аниқлаштириш. Ҳуқуқшунос олимлар Н.Сабуров ва Ш.А.Сайдуллаевларнинг фикрича, норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тизимлаштириш қуйидаги мақсадларда амалга оширилади: қонунчиликни ривожлантириш ва янада такомиллаштириш; норматив ҳужжатларни тўғри англаш ва қўллаш; 1 Лазарев В. В., Липень С. В. Теория государства и права. 2-е изд. испр. и доп. – М., 2000. – С.284. 120 зарур бўлган норматив ҳужжатни (нормани) топишни енгиллаштириш; жорий қонунчиликдаги зиддиятлар, ноаниқликлар, такрорланишлар, бўшлиқларни бартараф этиш; ҳуқуқий муносабат субъектларининг ҳуқуқий онг ва маданиятини шакллантириш ва бошқаларда 1 . Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тизимлаштиришнинг яна бир муҳим аҳамияти шундан иборатки, ҳозирданоқ амалдаги норматив- ҳуқуқий базани тартибга солиб бориш келажакда жуда кўп миқдорда тўпланиб кетиш хавфи сезилаётган ҳуқуқ нормаларини тез топиш ва уларни қўллашни осонлаштиради. Download 1.53 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling