Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик университети


-§. Қонунчилик палатасида қонун лойиҳасини муҳокама қилиш


Download 1.53 Mb.
Pdf ko'rish
bet14/95
Sana06.04.2023
Hajmi1.53 Mb.
#1332038
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   95
Bog'liq
Норма ижодкорлиги Дарслик 18 08 18 2

4-§. Қонунчилик палатасида қонун лойиҳасини муҳокама қилиш 
ва уни қабул қилиш 
 
Қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш ва муҳокама этиш қонун 
яратиш жараёнининг алоҳида ва муҳим босқичидир. Бу босқич қонун 
чиқарувчи органга қонун лойиҳаси тақдим этилгач ва у сессия кун 
тартибига киргандан сўнг бошланади. Шаклланган тажрибага кўра 
қонун лойиҳаси 2 хил кўринишда муҳокама қилинади. Хусусан, 
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 9-моддасига мувофиқ 
Жамият ва давлат ҳаётининг энг муҳим масалалари халқ 
муҳокамасига тақдим этилади, умумий овозга (референдумга) 
қўйилади”.
Умумхалқ муҳокамасини амалга оширишнинг процессуал, 
ташкилий жиҳатлари Ўзбекистон Республикасининг “Қонун 
лойиҳаларининг умумхалқ муҳокамаси тўғрисида”ги Қонунида ўз 
ифодасини топган. 
Иккинчи холда, қонун лойиҳаси Ўзбекистон Республикаси 
Қонунчилик Палатасига киритилади ва унда муҳокама этилади.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг 
мажлислари, агар улар ишида барча депутатлар умумий сонининг 
камида ярми иштирок этаётган бўлса, ваколатли ҳисобланади.
Конституциявий қонунларни қабул қилишда барча депутатлар 
умумий сонининг камида учдан икки қисми иштирок этиши шарт.
Қоида тариқасида, Қонунчилик палатаси мажлисида овозларни 
ҳисоблашнинг электрон тизимидан фойдаланилиши устидан 
назоратни Қонунчилик палатаси депутатлари жумласидан бўлган 
гуруҳ амалга оширади.
“Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик 
палатаси тўғрисида”ги Қонуннинг 17-моддасига кўра қонун 
лойиҳаларини тайёрлаш ишини олиб бориш, Қонунчилик палатаси 
муҳокамасига киритиладиган масалаларни дастлабки тарзда кўриб 
чиқиш ва тайёрлаш, Ўзбекистон Республикаси қонунлари ҳамда 
Умумхалқ муҳокамаси – ўз моҳият эътибори билан қонун 
лойиҳаси 
юзасидан 
халқ 
билан 
бевосита 
кенгашув, 
маслаҳатлашувдир. Қонун лойиҳаларини умумхалқ муҳокамасига 
киритиш халқ оммаси тажрибасини мужассамлаштириш, 
жамоатчилик фикрини аниқлаш ва қонунда халқ манфаатларини, 
хоҳиш-иродасини тўла-тўкис акс эттириш имконини беради.
 


27
палата томонидан қабул қилинадиган қарорларнинг ижросини 
назорат қилиш учун Қонунчилик палатасининг ваколатлари 
муддатига Қонунчилик палатаси депутатлари орасидан раис, унинг 
ўринбосари ва аъзолардан иборат таркибда қўмиталар сайланади. 
Қонун 
лойиҳасининг 
асосий 
муҳокамаси 
Қонунчилик 
палатасининг мажлисларида амалга оширилади. Қонунчилик 
палатаси қонун лойиҳасини, қоида тариқасида, уч ўқишда кўриб 
чиқади. Қонун лойиҳасини Қонунчилик палатаси мажлисларида 
биринчи ўқишда кўриб чиқиш чоғида мазкур қонун лойиҳасини 
қабул қилиш зарурати, қонун лойиҳасининг концепцияси, унинг 
Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонунларига 
мувофиқлиги, шунингдек қонунни амалга ошириш билан боғлиқ 
харажатлар ва молиялаш манбалари тўғрисидаги масала муҳокама 
қилинади. 
Қонунчилик палатаси муҳокама натижалари бўйича қонун 
лойиҳасини маромига етказиш ва кейинги ўқишда кўриб чиқиш учун 
палатага киритиш муддатини белгилаган ҳолда уни биринчи ўқишда 
қабул қилиш ёки қонун лойиҳасини рад этиш тўғрисида қарор қабул 
қилади. Қонунчилик палатаси муҳокамасига қонун лойиҳасининг 
муқобил вариантлари киритилган тақдирда улар бир вақтда кўриб 
чиқилиши керак. Қонунчилик палатаси депутатларининг қарор қабул 
қилиш учун талаб қилинадиган энг кўп миқдордаги овозини тўплаган 
қонун лойиҳаси биринчи ўқишда қабул қилинган ҳисобланади. Қонун 
лойиҳасининг қолган вариантлари Қонунчилик палатаси томонидан 
рад этилган деб топилади. 
Масъул қўмита қонун лойиҳасини иккинчи ўқишга тайёрлаш 
чоғида тушган таклифларни умумлаштиради. У асосли деб топган 
таклифлар қонун лойиҳасининг матнига киритилади. Қонун лойиҳаси 
Қонунчилик палатасида иккинчи ўқишда кўриб чиқилаётганида 
масъул қўмита маъқуллаган таклифлар ҳам, маъқулламаган 
таклифлар ҳам муҳокама қилинади. Қонун лойиҳаси бўйича овоз 
бериш моддама-модда ўтказилади. Қонунчилик палатаси муҳокама 
натижалари бўйича қонун лойиҳасини маромига етказиш ва кейинги 
ўқишда кўриб чиқиш учун палатага киритиш муддатини белгилаган 
ҳолда уни иккинчи ўқишда қабул қилиш ёхуд қонун лойиҳасини рад 
этиш тўғрисида қарор қабул қилади. 
Учинчи ўқишда қонун лойиҳаси муҳокама қилинмасдан 
яхлитлигича овозга қўйилади. Қонун лойиҳаси биринчи ёки иккинчи 
ўқишда қабул қилинган тақдирда, масъул қўмитанинг таклифига 


28
биноан, қонунни кейинги ўқиш тартиб-таомилларини истисно этган 
ҳолда қабул қилиш тўғрисидаги масала овозга қўйилиши мумкин. 
Қонунни Қонунчилик палатаси палата депутатлари умумий 
сонининг кўпчилик овози билан қабул қилади. Қонунчилик палатаси 
қабул қилган қонун ўн кун ичида Сенатга кўриб чиқиш учун 
юборилади. Сенатга қонун билан бирга қонун лойиҳасини 
Қонунчилик палатасига киритиш чоғида тақдим этилган ҳужжатлар 
юборилади. 

Download 1.53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   95




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling